Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 23 » ЭЪТИРОФ
    11.09.28
    ЭЪТИРОФ
    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: Минг йилда бир марта туғилган адиб
    6. АЛИШЕРДАН ҚОДИРИЙГАЧА 

    Юсуф Жума оиласи билан пикетлар ўтказиб, адолатсиз режимга қарши исён қилиб юрган кунлар эди. Унга телефон қилсам, хорижий радиолардан биридан биттаси  билан тортишиб қолиб, жаҳли чиқиб турган экан׃
    -Аблаҳ! Нима дейди денг? “Агар биз томонга ўтсангиз сизни ҳимоя қиламиз”, дейди. “Қанақа томон бор яна?” дедим. “Бир томонда золим ва золимлар турибди. Иккинчи томонда эзилган халқ бор. Сен яна қанақа томон ҳақида гапираяпсан?”, десам телефон гўшагини ташлади. Жаҳлим чиқиб, сенсираганимдан қўрқиб кетди,- дея воқеани ҳикоя қилиб берди у.

    Юсуф Жума адолатсизликни кўриши ёки сезиши билан жаҳли чиқарди ва чидай олмай ким бўлишидан қатъий назар юзига бор гапни айтарди. Шунинг учун ҳам адашганлар орасида ундан ҳаққини олмаган одам кам. Аслида бу унинг ўша одамларга дўстлиги ва яхшилиги, уларни ёмон йўлдан яхшиликка бошлашидир.
    Афсуски, буни идрок этиш даражасига етилгани йўқ.

    Ҳақгўй инсонларни, адолат учун курашчиларни баъзан ҳатто ёри, оиласи, фарзандлари ҳам тушунишмайди. Шунинг учун ҳам улар ё бу йўлдан қайтадилар ёки оиладан ажралиб қоладилар. Бу масалада Юсуф Жума кам сонли омадлилар сафига киради, Тангри уни мукаммал яратган. Унинг умр йўлдоши ҳам, фарзандлари ҳам унинг каби фикрлайдилар ва битта йўлдалар. Доим уни қўллайдилар. Бу фавқуллода муҳим масала.

    Балки у ёшлигида шуни орзу қилганмикан? “Сўз мулкининг султонига ўхшасин”, дея бир фарзандини Алишер, “Шоҳдан ҳам қўрқмайдиган инсон бўлсин”, деб бошқасини Машраб, “Дунёнинг қаерига борса ҳам жасорат тимсолини кўрсатсин”, дея бирини Бобур, “Ўтган кунларнинг зулматини ёритсин”, деб бошқасини Қодирий, “Букилмаслик нелигини билсин”, деб кенжасини Жавҳар номлагани шунданмикан? Балки у бу билан Туронни зарралардан қайта тиклашни орзу қилгандир?

    Хуллас нима бўлганда ҳам фарзандлари унинг йўлидан бормоқда. Алишер адолат пеша йигитдир. Йиқилган инсонларнинг ёнида доим. Машрабнинг қамоқдаги қийноқлар ҳақида ёзганларини мен унута олмайман. Содда ва самимийликда унча-бунча ёзувчини доғда қолдиради. Бобур, Қодирийлар ҳам отанинг ўзи ва сўзи. Жавҳар ўн ёшида бўлса ҳам битта хат ёзиб кўпларимизни йиғлатган. Шоирнинг феруза қизи Феруза ҳам таъқиблар исканжасида қолсада, отасига содиқ турибди.

    Тезроқ бу зулм битсин ва бу оила бахтли кунларни яшасин. Минг йилда бир марта туғилган буюк адибимиз  оиласи билан бирга ёруғ кунларни кўрсин! 

    Ахир шоирниг ўзи айтгандек қачонгача׃

    Эъзозланар ҳамма юртда
    Оқ тонгдай оққуш.
    Бизда эса қарғаларга
    Айлашар олқиш.

    Барча юртда қоядаги
    Бургутга  қарсак
    Бизда эса чўққидадир
    Эркатой эшак.

    Не-не халқлар ҳайратини
    Бахш этар сорга.
    Бизда эса шараф дерлар
    Қузғунга, морга.

    Барча юртда сайраётган
    Булбулга олқиш.
    Бизда эса гулзорларнинг
    Тўрида бойқуш.
    Қачонгача?! 
    7 Октябр, 2008 йил.
    www.jahonnoma.com
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz