Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.20
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 23 » Бугуннинг гаплари
    15.31.11
    Бугуннинг гаплари
    Мўътабар Тожибоевадан хабар келди

    Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг Авропага келгани ва унинг қайси мамлакатларда қачон, қайси вақтда бўлиши каби кун тартиби кўрсатилган хабарлар билан танишар эканмиз, ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзидан бир сўз эшитмаганимиз сабаб бу ҳақдаги хабарни бошқа нашрлардан кўчириб босишни ҳар доимгидай ўзимизга эп билмадик.

    Шундай хабарлар ортидан кўп куттирмай  Мўътабар Тожибоева Авропада экани ҳамда ҳозир қайси манзилдалиги ва телефон рақамлари кўрсатилган мактуб олдик.

    Унинг мактуби мазмунига кўра Олмониянинг Берлин шаҳридалиги ва Мартин Энналс мукофоти тақдимоти муносабати билан фильм олишаётган экан.Мактубда у билан боғланиш учун телефон рақами ҳам борлиги боис ҳуқуқ ҳимоячиси билан алоқага чиқдик.

    Албатта  оҳорли ватан эпкинини олиб келган инсон билан суҳбатлашиш ҳаяжонли бўлди.Айниқса Ватанда  ўзинг таниган-билган ва ҳамсуҳбат бўлган кишинг билан суҳбатлашишнинг мароқлилигини таърифлашга сўз ожиз.

    Салом-аликдан сўнг Мўътабар Тожибоева ҳозир Олмония ташқи ишлар вазирлигида бўладиган учрашувга бораётганини ва йўл-йўлакай фильм  олиш жараёни ҳам  кетаётганини айтди.Келгусида эса Авропада  даволаниш билан бирга бир қатор мамлакатларда жумладан Холландда ҳам бўлишини айтиб: "худо ҳоҳласа яқинда кўришамиз", дея  уни танийдиган дўстларга саломларини етказишимизни сўради.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz