Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.47.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 24 » Куюнтиргувчи сатрлар
    12.25.14
    Куюнтиргувчи сатрлар
    Ўлган ҳам, куйган ҳам ўзбекнинг ўзи

    Дунёнинг қайси қитъасидаги матбуотга назар ташламанг албатта ўзбекка оид, ҳеч бўлмаганда Ўзбекистонга тааллуқли  бир хабар билан танишишингиз мумкин.

    Маълумки инсон ҳар доим ахборотга эҳтиёжи бор.Айниқса ватандан четда юрганлар қулоғи ҳамиша она юртидан суюнтирадиган бир муждани кутади.Аммо мустақиллик дея аталгану аслида қулликка мойил режим юритилаётган ўз мамлакатларида  ўзбекистонликлар учун қуёш қачон кулиб боқиши ҳамон номаълумлигича қолмоқда.Аксинча ватан ичкарисида яшовчилардан ҳам, ундан бош олиб чиқиб кетганлар ҳақида ҳам фақат куюнтирадиган хабарлар келаётгани дилларни оғритади.

    Кечаги ва бугунги матбуот хабарларида Руссиянинг бир шаҳрида икки ўзбекни ўлдириб кетишгани ҳақида, яна бир бошқа жойида эса ўзбек вояга етмаган ўрис қизни номусига тегиб сўнг ўлдиргани, яна бир бошқа ўрис матбуотида эса ўзбекистонлик наркотиклар контрабанда савдоси билан шуғулланувчи ўғрибошининг қўлга олингани хусусида хабарлар тарқатилган.

    Ўзбекистонда эса ночорликдан, чорасизликдан , арзимаган оддий тирикчилигинида  ўтказа олмай қолган, болаларига егулик нон топишнинг иложини тополмаган аёл ёҳуд эркакнинг ўз жонига қасд қилиши одатий ҳол бўлиб қолди.Ўзига ўзи ўт қўйибди ё ўзига-ўзи пичоқ урибди, осиб қўйибди сингари хабарлардан одамлар сесканмай қўйишганига афсус анча бўлди.

    Ўзбекистонда яна маошлар миқдори оширилибди.Ҳукумат ўзича  йилда уч бора маошни ўн тангага оширса одамларнинг эса юраги орзиқадиган бўлиб қолган.Сабаби,  маош масалан ўн тангага ошса нарх-наволар юз тангага ошади-да.Ошган маошнинг тайни йўқ, аммо нарх ошиши нақд.

    Яқиндан буён Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳаққоний ҳолат  билан таништириб бориш учун дея сунъий йўлдош орқали "К+" ТВ канали фаолият юрита бошлади.Минатақалараро деб аталган бу ТВда асосан Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги долзарб хабару муаммолар кўрсатилиши мўлжалланган дея реклама қилинаяпти.

    "К+" Ўзбекистондан бошқа номлари юқорида айтилган ҳамма мамлакатлардаги муаммолар  хусусида озми-кўпми кўрсатувлар узатади, аммо Ўзбекистондан эса фақат ўзбек матбуотининг андозасидаги хабарлар.

    Ажабо ва афсуски ўзбекнинг шу ўринда ҳам "пешонаси шўр" эканми ҳаққоний маълумот ололмайди."К+"  ўзи жойлашган Бишкек шаҳри бўйлаб юриб микрофон тутганда эди ўзбек мардикорлар Ўзбекистондаги ҳолатни айтиб беришарди.ТВ жамоасига Ўзбекистонга сафар учун маблағ сарфлаб бориб ҳаммаёқ "гуллаб-яшнаб" ётгани ҳақидаги кўрсатув тайёрлашга ҳожат қолмасди.

    Лекин нафақат "К+" балки четдаги мустақил аталувчи, демократияни ёйинлантирувчи дейилувчи ОАВлар Ўзбекистондаги ҳақиқий ҳолатни ёритишга келганда диктатура матбуотига ҳамоҳангликлари илгарироқ ғалати туюларди.Ҳозирга келиб эса уларнинг бу ҳамоҳангликларидан ажабланмай ҳам қўйилди.Одамзот ҳамма нарсага кўникади дейишарди.Ҳақиқатан ҳам шундай шекилли...

    Шундай қилиб ўлган ҳам, куйган ҳам ўзбекнинг ўзи.Илло унинг жонига малҳам бўлгувчи сўз айтгувчи, жон куйдиргувчи ҳатто ўз миллатдошлари деб аталадиганлар орасида ҳам кам.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz