Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.46.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 24 » Сўнгги хабарлар
    14.20.15
    Сўнгги хабарлар
    Илҳом Алиев қасам ичди

    Озарбойжон ТВси бугун яна бир муддатга Президент бўлган Илҳом Алиевнинг қасамёд маросимини унинг отаси Ҳайдар Алиев номидаги саройдан тўғридан-тўғри намойиш этди.

    Маросимга Озарбойжон ҳукумати расмийлари, компания ва қўмиталар раҳбарлари, Миллий мажлис депутатлари ҳамда сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, чет мамлакатлар элчихоналарининг вакиллари йиғилишди.

    Шунингдек маросимда Грузия Президенти Михаил Саакашвили, Туркия Бош вазири ўринбосари Жамил Чичек, Россия Президенти маъмурияти бошлиғи Сергей Наришкин, МДҲ ижроия қўмитаси раиси-ижроия котиби Сергей Лебедевлар иштирок этишди.

    Яна бир муддатга Президент бўлган Илҳом Алиев Озарбойжон Конституциясига ва Қуръони каримга қўл қўйиб қасамёд этди.

    Сўнгра худди Ўзбек диктатори Каримов каби Алиев ҳам ютуқ ва муваффақиятлар ҳақида тез-тез янграб турган гулдурос қарсаклар остида узундан-узоқ нутқ сўзлади.

    Аслида эса бу маросимни биргаликда томоша қилиб ўтирган озрабайжонлик қардош "ёлонлар қачон тугар-а" дея энсаси қотиб ўтирди...

    Ҳаммаси рисоладагидай, ҳаммаси аввалдан чизилган сценарий асосида ўтган бу маросимни кузатиб  туриб менинг ҳам кўнглимдан айрим мулоҳазалар кечди.

    Озарбойжон ва Ўзбекистон жамиятидаги расмиятчилик билан йўғрилган одатлар ўхшашлигидан ажабланмаса бўлади.Бу каби маросимларда қарсакбозликлар ва ютуқлар ҳақида баландпарвоз нутқ ирод этишлар ҳам одатий ҳол.Ўйга толдирган нарса шундаки, Аввалига Озарбойжон Компартияси Бош котиби, кейин Президенти Ҳайдар Алиев ўғли Илҳом Алиевга  Президентликни мерос қолдиргани.

    Бизнинг қондошларда, қардошларда демократиядан кўра диктатурага мойиллик, ҳукмронлик, айнан ҳукмронлик қилиш ҳисси кучлилиги бор бўйи билан намоён бўлаётгани ачинарли.

    Балки Озарбойжонда Илҳом Алиевдан кўра  мамлакат Президенти бўлишга муносиброқ бошқа киши йўқдир? Наҳотки, деб қўя қоласизда.

    Ҳа, майли бошқа давлатларда қай йўсин ҳукумат бошқарилади ҳарқалай ўз ички ишлари, аммо ўрик-ўрикни кўриб ола бўлади деганларидек, СССРдан мерос қолган диктаторлар тахтда қолишнинг янги-янги усулларини бир-бирларидан ўрганиб уни амалда қўллашаётгани жамият учун хатарли эмасми деган савол туғилади-да.Ё ундай эмасми?

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz