Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 25 » "ТУРОНЗАМИН"да
    09.46.45
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Жаҳонгир МУҲАММАД: ОҚ УЙ туркумидан


    ОҚ УЙГА “ЭШАК” КИРАДИМИ ЁКИ…

    Президентликка номзод Барак Обама сўровлар ва олдиндан овоз бераётганларнинг, матбуотнинг хулосаларига кўра Оқ уй остонасида. Остонадан ким ичкарига кириши ҳақида узил кесил айтилишга 11 кун қолди.

    Тимсоли эшак бўлган Демократик партия ҳам, тимсоли фил бўлган Республикачилар ҳам аслида демократлардир. Яъни партиянинг номидаги “Демократ” сўзи фақат Обама тарафдорлари демократ деганини англатмайди. Аслида ҳар икки партия ҳам бир-бирига яқин. Фақат биттаси демократиянинг чап томонида ва иккинчиси ўнг томонида. Шунинг учун ҳам баъзан Демократик партияни сўлчилар ва Республикачи партияни ўнгчилар дейишади.

    Ҳар икки партиянинг орасидаги тафовутлар бугун бармоқ билан санарли. Улар энг кўп такрорлаётган мана бу гаплардан ҳам буни кўрса бўлади׃

    ДЕМПАРТИЯ׃ Бойлардан кўпроқ солиқ олиб, ўрта синф ва камбағалларга берамиз.

    РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Бу социалистик қараш ва биз солиқни камайтирамиз, бой-камбағални ажратмаймиз.

    ДЕМПАРТИЯ׃ Биз кўп нарсага ҳукумат масъул бўлишини истаймиз.

    РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Биз катта ҳукуматга ва ҳукуматнинг ҳамма нарсага аралашувига қаршимиз.

    ДЕМПАРТИЯ׃ Хотин-қизларнинг ҳомилани аборт қилиш ҳаққи бор!

    РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Худо яратган болани аборт қилиш бу уни ўлдиришдир.

    ДЕМПАРТИЯ׃ Аёл билан аёл ва эркак билан эркак оила қуриши мумкин.

    РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Оила фақат эркак ва аёл ўртасида бўлади.

    ДЕМПАРТИЯ׃ Ҳомосексуаллар ва лезбиянларни очиқ тан оламиз. Бу ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоясидир!

    РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Ҳар ким билганини қилиши мумкин, лекин ҳомосексуаллар ва лезбиянларнинг ҳуқуқлари ҳақида қонун қабул қилинишига қаршимиз.

    ДЕМПАРТИЯ׃Дунёдаги энг золим диктаторлар билан ҳам олий даражада юзма- юз ўтириб гаплашиш, диалог қилиш керак.

    РЕСПУБЛИКАЧИЛАР׃ Биз золим диктаторларни рад этамиз ва масалалар чиқса олий даражада эмас, қуйи дипломатик даражада гаплашиш тарафдоримиз.

    Мана шундай ва балки яна бир нечта тафовутларни айтмаса, ҳар икки партиянинг ҳамдастури бир-биридан фарқ қилмайди. умумий

    Бугунги шароитда эса, Оқ уйга келадиган одам кўп нарсани ўзгартира олмайди. Чунки кўп нарса Конгресга ҳам боғлиқ. Икки йилдан бери Конгресда Демократик партия ҳукмрон. Лекин бу ҳукмронлик ҳам савол остида. Кучлар баланси турли сабаблар билан ўзгариб қолиши мумкин.

    Хуллас, Обама бир учрашувда “Бас энди, филнинг орқасига тепамиз, Оқ уйга “эшак” кирадиган замон келди” деган эди ва филнинг танбаллигини айтиб, эшакнинг меҳнаткашлигини мақтаганди. Республикачилар номзоди Жон Маккейн эса бир учрашувда бугунги залворли оқимга фақат “фил” бардош бериши ва “эшак”ни ҳам ўзига эргаштириб бу тўфондан қутқазиши мумкинлигини айтиб, сайловдан кейин биргаликда ҳаракат қиламиз деганди.

    Америка демократик диёр ва демократияларда натижа сайловдан кейин маълум бўлади. Кўрамиз, 4 ноябр куни узил-кесил ҳал бўлади׃ Оқ уйга “эшак” кирадими ёки “фил” қолаверадими?

    24-10-2008
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz