Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 25 » Бугуннинг гаплари
    19.16.52
    Бугуннинг гаплари
     Биласизми нима бўлди?

    Ҳар куни камида бир ватандош билан суҳбатлашаман.Ўзбекистондаги ҳамюртни назарда тутиб камида бири билан деяпман.Чунки четда юрган ватандошларнинг  эса бир нечтаси билан мулоқот қиламиз.

    У томондагиларнинг ҳам, бу томондагиларнинг ҳам ҳаёти, турмуш тарзи, аҳволига бефарқ эмасман.У томондагилар ҳам, бу томондагилар ҳам ишқилиб омон бўлишсин.

    Лекин гапнинг очиғи четда юрганлар моддий жиҳатдан ватан ичкарисида қолганлардан кўра дуруст кун кечирсаларда энг асосийси ватан соғинчи ўрнини қоплайдиган манба йўқ.Чунки ҳеч нарса ватан соғинчи ўрнини боса олмайди.

    Аммо ватан ичида қолаётганларда эса ватанга муҳаббат руҳи анчайин сўник, чунки унда нада ҳузур, нада ҳаловат топишяптида...

    Бугунги суҳбатдошим сўзини, биласизми нима бўлди , дея бошлади.Ҳа, нима бўлди дея саволга-савол билан юзландим.

    -Миллатимиз жуда хўрланди.Сабаблари нимада биласизми -яна сўради суҳбатдош.

    -Бир сўз билан сабаби бу дея айтиш қийин - дедим мен.Шундан сўнг у оҳиста ўз фикр-мулоҳазаларини баён эта бошлади.

    -Ўғирлик уят бўлмай қолди, биласизми сабаби нимада?Чунки йўқ ўртача маош ўттиз минг сўм, бир халта ун олтмиш минг сўм.Қўл-оёғи бутун бир инсон унга қурбим етмади деб оёқ-қўлини узатиб очликдан ўтиб кетаверсинми, албатта жиноят бўлсада қаердан бўлмасин, қандай йўл билан бўлмасин  нон бўлгулик ун топишга киришади-да.Қўлга тушса ўғри деб қамаб юборишади.У балки ўғирлик қилмасмиди агар егулик нони бўлганда.Демак унинг ўғирлик қилишига ким сабаб?Ҳов, юқорида қорнини силаб ўтирганлар эмасми?

    Порахўрлик иллат саналмай қўйди.Биласизми нимага?Сабаби ўттиз минг сўм маош оладиган муаллим  олти боласини қандай боқсин?Таъмагирлик, порахўрлик қилишга мажбур.Ана,  кеча-аввалги куни йигирма йил олийгоҳда ишлаган домлани порани устида қўлга олиб қамашувди.Хотини Ўшдаги Қорасув бозорига қатнаб топган бор будини бериб эрини қутқариб чиқди.Яқинларининг айтишича саккиз минг АҚШ доллари миқдорида пул бериб қутқариб олибди. Минг сўм ( 1 АҚШ доллари атрофида ) пул олган муаллим ашаддий порахўр сифатида ҳибсга олинади аммо уни гўё қутқариш учун 8  минг АҚШ доллари олган ИИБ ёки МХХ ёки суддаги адолатпешалар ҳақиқатпеша дея эртасига матбуотда кўкларга кўтарилса ажабланилмай қўйилган.Ким айбдор?Ҳов теппадагилар эмасми?

    Қиз-жувонлар фоҳиша бўлиб кетяпти, танфурушликдан ҳазар қилмай қўйишди дейиляпти.Хўш уларнинг кўчага чиқиб кетганларининг сабаби нимада?

    Эй, айтаман деса гап кўп.Лекин бу ҳасратлардан фойда борми?Юқорида айтилган иллатларнинг ҳаммасига қаршиман, аммо у иллатларнинг урчишига йўл очиб бераётганлар кимлар?Ахир ҳамма нарсаям бесабаб бўлмайдику.Биласизми жамият таназзулининг бош айбдорлари кимлар?Ҳа, яшанг ...Ҳов ўша теппадагилар ёки теппани мўлжаллаб турганлар билсангиз...У теппадагилар ҳам, бу теппадагилар ҳам разолат ботқоғида анча чуқур илдиз отиб қўйишди.Аммо шуниси ҳам борки ҳар қандай илдиз ҳам ахийри чириб йўқлик узра гардга айланиб кетади.Балки ўша охирги дамни кутишаётгандир.У ҳолда адашаётганликларини билиб туриб шу йўлда бўлсалар қаҳру ғазабга дучор бўлиб, азобларда қолишларини бир зум эслармиканлар?Эслаганларида эса балки кеч бўлишини ўйлашса эди...

    Балки шундайдир.Галдаги суҳбатдошнинг фикр-мулоҳазаларига  нима ҳам қўшимча қилиш мумкин?Мабодо сизда бу борада фикр уйғонган бўлса марҳамат айтинг.

    Ризо Обид


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz