Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.34.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 27 » Ватандан мактуб
    00.44.24
    Ватандан мактуб
    Ҳаловат йўқ

    Мен исмимни очиқ ёзолмайман.Чунки Ўзбекистонда ўзингиз билгандай очиқ фикр айтиш хавфли.Тўғридан-тўғри кириш учун сайтингизга Ўзбекистонда тўсиқ-блок қўйилган сабаб кириб бўлмайди.Лекин яқиндан буён прокси орқали  киришни ўрганиб олдим.Сайтингиз номини Замондош деб ўзгартирганингиз янаям яхши бўлибди.Ҳаммабопда.Сизнинг сайтингиз орқали "Туронзамин" ва бошқаларни ҳам ўқияпман.

    Беш йилдан кўпроқ Кореяда мардикорлик қилдим.Мана шу маълумотдан менинг кимлигимни англагандирсиз.Гапнинг очиғи оиладаги моддий аҳволни анча яхшилаб олдим.Яқинда Ўзбекистонга қайтдим.Кореяда юрган кезларим Ватанни, қариндош-уруғ , ёру биродарларни  ғоят соғиндим.Лекин билардимки қайтиб борганимдан сўнг кўп вақт ўтмай яна ўша аввалгидай бекорчилик, ноҳақликлар, ҳар қадамда таъмагирлик ва ҳакозо ноҳалолликларни кўриб чидаб юриш оғир бўлади.

    Шуларни билсам ҳам барибир киндик қони тўкилган ватан соғинчи туйғуси кучлилик қилиб қайтиб келдим.Аммо қайтиб келгач аввал ўйлаганимданда зиқ ҳолга тушдим.Сабаби деярли ҳамма тенгқурларим, таниган билганим ишга яроқли жўралариму таниш-билишларим ҳар ёққа қараб тирикчилик учун кетиб қолишган.Мана ҳозир уйда ўтириб шуларни ёздиму сизга жўнатяпман.Яна бир акам ҳам Ўрисияда мардикорлик қилиб юрибди.Бугун сизга шуларни ёзаётган паллада телефон қилиб қолди.Ишлаётгани, ҳарқалай оила учун беш-тўрт танга орттираётганини айтди.Мен ҳам уйда ишсизликдан, айниқса атрофда тенг-тушларим йўқлигидан зиқ бўлиб ўтиргандан кўра Русияга кетайми деб турибман.

    Тирикчилик ташвиши бир томон турсину шунчаки Ўзбекистондаги аҳволни кўриб худди ҳаво кам димиққан бир жойга тушиб қолгандай ҳис қиласиз ўзингизни.Айниқса буни Кореядай эркин мамлакатдан келгач яққол ҳис қиласиз.Ўзбекистонда умуман бир сўз билан айтганда ҳаловат йўқ.

    Туронлик бола,
    Ўзбекистон.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz