Статистика
Онлайн всего: 6 Гостей: 6 Пользователей: 0
|
Главная » 2008 » Октябрь » 28 » Шеърият
|
Ўзбекнинг буюк шоири ЮСУФ ЖУМА ижодидан
Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан Дорнинг сиртмоғига айланган юртдан. Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан Иблис тузоғига айланган юртдан.
Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан Аму сир ораси қон ўпқонидан. Ҳамма қочаётир Ўзбекистондан Илон, аждарларнинг биёбонидан.
Ватан муҳаббати боқийдир жонда Соғинчи бошимга ажал солади. Ҳамма қочаётган Ўзбекистонда Ўзбекистон билан Юсуф қолади.
25.07.05.
* * * Ватан Ватан бўлади Ватанда ҳурлик бўлса. Ватан кафан бўлади Мазлумга зўрлик бўлса.
Бу юрт аҳли ҳақгўйга Бермас бир ютим ҳаво. Ҳар ёндан ёғар кулфат Ҳар ёндан боқар бало.
Ҳар қадами кушхона Тупроги қон ичади. Юлдузлари кўкида Ажал бўлиб учади.
Тегирмондир, водариғ, Бошида туради шум. Мазлум устихонидан Золимга қилади ем.
Кунсиз ўтар кунлари Қуёшлари кулмади. Ватан Ватан бўлмади Ватан Ватан бўлмади.
30.07.2005.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|