Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.37.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 29 » Она тилим - буюк хазина!
    18.16.12
    Она тилим - буюк хазина!
    26.Ғар қариса отинойи бўлади-ми?

    Бу - мен ўйлаб топган нақл эмас балки бизнинг ўзбек миллатли ҳалқда тарқалган нақл. Уни кўпчилик кўп бор эшитган ва сўнгги пайтларда кўпчилик тез-тез тилга олиб турса ажаб эмас.

    “Ғар қариса отинойи бўлар” нақлини бу гал бежиз ёдга олмадим.Чунки бир пайтлар зиёлилар орасида гўзаллиги ва бир имога маҳталлиги билан танилган жувон бўларди. Зерикканга эрмак эди. Яқинда бир жойда унинг исми шарифига назарим тушиб қолди. У отинойи бўлиб қолибди. Ҳаммага ақл ўргатиб, маслаҳат бериб, адашмаслик учун нима қилиш кераклигини кўрсатмоқда.
    Тавба деб юбордим. Ғар эдинг, шахсий ишинг. Энди келиб-келиб зиёлиларга отинойи бўлишинг жуда қизиқда-а?!

    Эсимда, у уч-тўртта ўйнаш тутди. Эри бечора унинг кўйида девона бўлди. Чунки қариганда отин бўлган ойимча эри тириклик чоғида очиқчасига лавозимдор ўйнашларини уйига олиб келиб шакаргуфторлик қилиб юргани ўша кезлар сир бўлмай қолганди. Қариб отинойи бўлганнинг ёшлик чоғидаги юзидаги сувлар қочиб тиришиб қолгач ҳеч ким унга қиё боқмай қўйди.У энди ўзидан ёшроқ, кўркамроқ ва чиройлироқларни иғво қилишни бошлади.

    Гоҳ у, гоҳ бу идорага бош суқиб гўё хўрозқанд шимган каби у ё бу имтиёзларидан фойдаланиб юрди.Йўқолиб оти чиқмай кетганига анча бўлувди, бугун эса ўша яна саҳнага чиқди ва отинойи бўлганини ва кўп дуолар билишини айтиб маъруза қилмоқда экан.

    Таниганларку анави қари ғарку дейишади, аммо билмаганлар ” ҳа, отинойи” деб ихлос қилиб қолишлари ҳам ҳеч гап эмасда.

    Айтмоқчи бўлганим у ҳам эмас, бу ҳам эмас, ҳамма гап шундаки ўзбек жамияти шу каби қариганда мулло бўлган ўғри-ю, отинойиларни бошга кўтарар экан, шундоқ ҳам хароб эл рўшноликка чиқиши амри маҳол бўлиб қолаверади, фикримча.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz