Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.05.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 29 » Йилларим ва йўлларим
    00.07.34
    Йилларим ва йўлларим
    31. Номсиз ва нишонсизлар
    Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз.Турли одамлар, турли тақдирлар, турли воқеа-ҳодисотлар.Ҳар бири кутилмаганда, фавқулодда рўй берди деб таъкидланади.Аслида-чи? Аслида эса ҳаётда нимаики рўй берса у кутилган деб айтилиши керак назаримда.Ҳаёт шунинг учун ҳам ҳаётки у одамзот онгу шуури олдиндан идрок этолмайдиган тасодиф деб аталувчи ҳолатларга бойлиги боисдир.

    Ҳамма нарса ва кимсалар бир-бирига ўзи билмаган ҳолда узвий боғлиқ ва унинг бир кичик ҳалқачаси узилса наригисининг мувозанати бузилади гўё.

    Қаламкашларни жамиятнинг кўзгуси дейишади, яна санитар ҳам деб қўйишади.Яъни қаламкаш, ҳозирда кўпчилик журналист деб атаётган кишилар жамиятдаги ўзгаришлар қай даражада салбий ёҳуд ижобий томонга қараб кетяпти “мана бундай” дея кўзгуга солиб кўрсатиб қўядиган кишилар бўлиши керакдир.Албатта бу борада матонат, маҳорат, жасорат,холислик каби кўплаб хислатлар етарли бўлса.Лекин ўзини қаламкаш-журналист сановчиларнинг ҳаммасида ҳам холис қалам тебрата олиш тугул, ўз фикрини росмана етказа бериш борасида касбий зарур маҳорат нари турсин лаёқат бўлмаса-чи?

    Ёки бўлмаса жамиятни иллатлардан тозалашга кўмаклашувчи санитарлар деб аталувчи қаламкашнинг ўзи ахлатхонада ўтириб олиб бадбўйлик таратувчи ноқиснинг юмушини бажарсачи?

    Бу катта муаммо албатта. Лаёқатсиз қаламкаш чала ва хира соя акс этттирувчи шиша синиқ каби таассурот қолдиради.
    Ҳозир буни нега ёза бошладим.Сабаби менинг ўзим ҳам ўзимни ғоят маҳоратли қаламкашлар сирасига қўшмайман.Лекин ўқувчилардан бир эмас бир нечталарининг бир хилда мурожаатларидан сўнг шу мавзуда икки оғиз сўз айтиш керак экан деб қўйдим.

    Қаламкаш кўп.Аммо уларнинг турлари ҳам кўпайиб кетди.Мана масалан улардан айримларини бемалол аламкаш деса ҳам бўлаверади. Ёки номсиз ва нишонсизлар. Умрлари постинглар тагида ўтадиганлар.

    Бир чиройли шеърми ё ҳикоя ёки бўлмаса ҳажвиями, мақолами ёздингиз, дарров ботқоқликдаги қурбақа каби сассиқ ҳовуз бўйига ўтириб олиб ваққиллашга тушадилар. Уларнинг баъзиларини махсус ўтқазиб қўйишган. Ваққиллашига эътибор беравермасангиз, аккилашга ўтади, яна эътиборсиз бўлсангиз почангиздан олиб тишлашга урина бошлайди.Охийри ўзингизнинг ҳимоянгиз учун тумшуғига тепсангизгина бир зум аккилашдан тўхтайди. Кейин яна давом…

    Ўқувчилар аккилаган кўппак тимсолида айрим аламкашларнинг номларини ҳам келтиришади.Биз эса уларда ном эмас ҳатто нишонга ҳам ярамайдиган лақаб бўлишини яна бир бор эслатиб айтмоқчимиз. Уларда ном ҳам йўқ, нишон ҳам.

    Улар Совет даврида лақаб билан газеталарга ёзардилар, бугун Интернетга.

    Тавба нима деяпман ўзи? Ахир очиқ исм билан ёзиш учун эр, эркак, мард одам бўлиш керак! Айниқса бировни сўкканда ёки танқид қилганда…

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz