Ўзбекистоннинг ўша машҳур ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романидаги cулувлик тимсоли марғилонлик Кумушнинг ҳамшаҳари, "Ўтюраклар клуби" раҳбари, жасорат ва матонати билан бутун дунёга машҳур бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Мўътабар Тожибоева Мартин Энналс номидаги Халқаро мукофот ташкилоти мувофиқлаштирувчиси Луис Меррейрос ҳамроҳлигида кўплаб расмий ва норасмий муассаса ҳамда ташкилотларда учрашувлар ўтказмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари учун бериладиган энг нуфузли мукофотлардан бири
бўлган Мартин Энналс мукофотига сазовор бўлиш учун ушбу ҳалқаро ташкилотнинг бир эмас бир неча кишидан иборат жюири аъзолари томонидан энг муносиб дея эътироф этилган ватандошимиз Мўътабар Тожибоева Авропа
бўйлаб сафарини давом эттирар экан, ҳамма ғарб мамлакатларида яшаётган
юртдошлар билан кўришиш нияти борлиги, айниқса Холландга келиш истаги кучлилигини ва бу сафарга ҳалқаро ташкилотлар орқали кўмак беришимизни сўрайди.Биз эса у билан
мунтазам алоқа боғлаб турибмиз. Ризо Обид