Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.28
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 30 » МУНОСАБАТ
    22.52.36
    МУНОСАБАТ
    "Ҳаловат йўқ" мақоласини ўқиб...

    "Ҳаловат йўқ" деган мақолани ўқиб Ўзбекистондаги реал ҳаётни қисқача ёзишга аҳд қилдим. Хуллас мақола муаллифининг гапларида жон бор, фақат озгина суябдилар.. Гапни пўсткалласи, халқни ҳукумат билан, ҳукуматни халқ билан иши йўқ. Ҳар ким ўз билганича яшамоқда. Сиёсат деган гап оддий халқни умуман қизиқтирмайди, уларни фақат ўғлимни қандай Россияга жўнатсам, ёки Россиядан фалончини боласи бунча пул жўнатаркан, нимага бизни ўғлимиз ҳеч жўнатмайди.., билмайдики ўғлини обориб сотиворишган, тирик қайтсам бўлдига ишлаб юрибди.
    Ҳаёт, ҳаёт деб бўлса агар, жуда кулгули ҳам аянчли, мана қаранг - мисол учун рамозон ойи қишлоқ ҳаёти, соат 18.30да оғиз очиш керак, 18.00да свет ёнади, ярим соат муҳлат овқат тайёрлашга. 19.30 свет ўчади (бир секунд ҳам адашиш йўқ). 20.00 яна свет ёнади, таровеҳ ўқилиши керак - чунки электросетдагилар ОЛЛОҲдан қўрқишадида, ҳокимдан эса кўпроқ қўрқишади. Хўш ҳоким бобо нимага светни ўчирасан деб буйруқ берган - қарз кўп. Бу қарз ўлгур ҳеч тугамас эканда. Почталён (нафақа тарқатувчи) 3 кишини етаклаб келади, светга пул терувчи, газга ва налог. Счётчикка қараш йўқ, ҳар ой 10 000 сўм светга, шунча газга ва гоҳида налогга қайтарилади. Бир суткада кўпи билан 4 соат свет ёқсак, бир ойга 6-7 доллар ишлатиб қўярмикинмиз, буни четда яшаб, ҳисоб-китобни аниқ юритадиган инсонлар билишса керак. Бунисиям майли, газига бало борми, ундан кўра трубаларингни кесиб-кесиб ташла, халқни нуқул умид қилдирмай. Ҳар ой 10 000 сўм тўлайсан, аммо газ қани? Газ йўқ - қарз. Йўқ газга қандай қилиб қарз бўп кетдик? Хўп майли, тўлаймиз, аммо нимага 10 000 сўм, 5 жон бўлсак, 3 болам шаҳарда ўқиса.. - фарқи йўқ, рўйхатда бор. Маҳаллада ун, ёғ, совун тарқатилаяпти, бизга 8 кишилик.. - сенлар 5 кишисанлар, 3 боланг шаҳарда. Кечагина газга пул тўладик, 8 киши рўйхатда эканмиз.. Эээ бекорни айтибсан, мен маҳаллақўмман, гапни тушунмасанг эртага участкавой билан бориб тушунтириб келаман.. Хўп тушундик, тушунмасак участкавой тушунтириб қўяркан, ҳозирча саломат бўлинг азиз ватандош .

    Ўзбек.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz