Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 23.58.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 1 » Йилларим ва йўлларим
    11.01.26
    Йилларим ва йўлларим

    32.Бобом менинг ёшгина эди…

    Шоир қирқ ёшдан кўп яшаса демак у шоир эмас деган гапни эшитганман.Мен эса салкам ярим аср яшаб юрибман, демак шоир эмасман.Аммо бир ҳақиқатни очиқ айтиб қўйиш керак, биз кўпгина чин шоирларнинг мерос қолдирган умрини яшаб юрибмиз.Кўп яшаб ҳам қўйдик.Шу ҳақда бир шеър ёзмоқчи бўлиб кўп уриндим.Аммо ҳеч эплай олмадим.Чунки мен шоир эмасда, аксинча шоирлар туҳфа этган умрни яшаб юрган бир қаламкашман.

    Аслида бу қадар кўп яшагим ҳам йўқ эди.Лекин баъзи ағёрлар қиличларини кўрсатиб уни қайрайдилару сирпашга келганда қўрқоқликларини ялт этиб кўзларидаги учқунда кўрсатиб қўйишади.Мен эса у қўрқоқлар олдида яшашим ва уларнинг ҳақиқий башараларини акс эттирувчи сўзлар айтишим шарт.

    Ҳа, майли улар қўрқоқ бўлиб туғилган бўлсалар айб уларда эмас,балки уларнинг ўтган-кетган авлод-аждодларининг қўрқоқликлари сабаб.Мен айтмоқчи бўлган гап бошқа.

    Гап шундаки мен бобомни яхши эслайман.Чунки бобом бир асрдан кўп яшадилар, ваҳоланки мен бўйга етган йигит эдим у пайт.Отам бобомнинг ортидан гўё мусобақа ўйнагандай бир асрни яшаб ўтдилар.Бу ҳисоб шўро ҳужжатларида, балки у пайтгача яшаган умрларини қўшиб ҳисобланса бир юз ўн, балки бир юз йигирма йил бўлар…Ҳарқалай дадажонимнинг неваралари ҳам оппоқ соқолли нуроний мўйсафед ҳолида боболарини узоқ йиллар эслаб, ёдлаб юришларига шубҳа йўқ.Мен эса…

    Бир куни бир нима машқ қилдим, ёзганларимни эса “Ниҳоясига етмай қолган сўзлар…” деб номлагим келди…

    Қизиқда ўзингнинг сўзинг бўлмаса,
    Бошинг бўлган билан кўзинг бўлмаса.
    Шарпадай гоҳида бир бор кўриниб,
    Исминг бўлган билан ўзинг бўлмасанг.

    Ундан андозалар олиб бичасан,
    Бундан нусха олиб тўнлар тикасан.
    Аммо бичганинг ҳам, тикканларинг ҳам,
    Нималигин билмай ўтиб кетасан…

    Кейинроқ шоирман деганларнинг айримларига бағишлаб мана бу сўзларни ёзганим ҳам бўлди:

    Йилда бир шиғир ёзиб “халқ шоири” бўлганлар,
    Аслида тирик туриб аллақачон ўлганлар.
    Туринг энди ўрнингиздан қиёмат келиб қолди,
    Дегандим уч-тўрттаси ёрилиб ўлиб қолди…

    Мен ҳечда шоирлик даъво қилмоқчимасман, аммо шеърий мисраларга мафтунлигимни яшира ҳам олмайман:

    Ростданда яшаб қўйдик,
    Ўнта шоир умрини.
    Гоҳи кўргинг келмайди,
    Гўзал ўша қумрини.

    Булубулман деган шоир,
    Аслида зағча эмас.
    Мингта ғазал битса ҳам,
    Куртакчамас, ғунчамас…

    Ёзмоқчиларимнинг асосий қисмига келдим чоғи.Мен эса набираларим менинг бобом ёшгина эди, қирчиллама йигит эди деб эслаб, ёдлаб юришларини истайман.Негадир , куч-қувватдан қолган бир чол ҳолида эслашларини ҳоҳламайман.

    Энди эса ёзаётганларимни мантиқан якунлансам ҳам бўлар .Чунки мен бошқа шоиру шуаро ёшини ҳам қўшиб яшаб қўйдим чоғи. Бу ёғи Яратаган қанча берса ўшанча!

    Кимдир хурсанд.Хайрият, бугун ё эрта ўтар экан деб, аммо ўзи-чи ҳеч бир изи йўқ ҳолда ўтиб кетишини ўйламайди.Охиратни ҳам ўйлаб туриш керак!

    Ҳалиги ривоятдаги қарға ва бургут ҳикояси ёдимга тушаверади.Кўп йил яшаш деганда нимани, қандай тушуниш керак? Бу энди савол.Унга ким қандай жавоб айтади ҳар кимнинг ўзининг иши.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz