Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 22.37.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 3 » Она тилим - буюк хазина!
    10.07.19
    Она тилим - буюк хазина!
    27.Қўнғиз боласини оппоғим...дегандай

    Биласизми бирор бир воқеа ёҳуд ҳодисотни қаламга олиш ва қоғозга туширишдан аввал алоҳида тайёргарлик кўрмайман.Чунки нима ёзмоқчи бўлсам унга ўқувчи ҳамда мухлисларнинг ўзлари мавзу беришади.Бу гал ҳам албатта ёзаётганларимни осмондан олиб қоралай бошламадим, балки ўзим эшитганим ва кўрганларим бир-бир кўз ўнгимдан ўта бошлади.

    Шунақа гап бор:қўнғиз боласини оппоғим, типратикан эса боласини юмшоғим дер экан.Ушбу кесатиқли нақлми ё матал ё мақолми билмадимку айтилган жумлада кўп маъно борга ўхшайди ва бу жумла кўпчилик одам атоқлиларнинг асл нусхаларини юздаги ниқобларини шарт этиб йиртилиб кўринишига ишорага ўхшайди.Акс ҳолда эса...

    Акс ҳолда эса қандайлигини ҳар бир ўқувчининг ўзи англаши учун ўзларининг ҳукмига ҳавола этсакда нега типратикан боласини юмшоғиму, қўнғиз боласини оппоғим  дейиши хусусидаги нақл хусусида бир оз мулоҳаза қилсак.Бунинг учун эса ўзимиз ва атрофимиздаги одамларга бирров назар ташласак кифоя қилар.

    Масалан сиз бирор-бир кимсанинг:"менинг манави қусурларим бор, мана буни хато қилдим, мана бу жойда адашдим" деганини ҳеч эшитганмисиз?

    Ҳа, ўлманг , албатта ҳамма ўша нақлда айтилган каби энг ёвуз ниятини эзгулик, энг ғайриинсоний ҳатти-ҳаракатини эса одамийлик деб тушунса ҳайрон бўлмай қўяверадиган замон келиб қолганга ўхшайди.

    Чунки бир нусха  йигирма йилдан буён итга ўхшаб тилини осилтириб чопар экан, "...тўғри йўлда ҳаллослаб юрибман ва яна кўп йиллар шу ит каби саккиллаб югуриб юраман ..." деган мазмундаги гапини  йигирма йилдан буён такрорлайди.

    Уни эшитиб туриб, узоққа тупуриш бўйича мусобақа ўйнаймиз деган аҳмоқнинг фаласафаси сизнинг ҳам хаёлингиздан ўтган бўлса ажаб эмас.

    Мана шу ҳақда ёзаётганимда жуда ҳам ярим тун пайти бўлмаса ҳам кўпчилик ширин уйқу оғушидалигига шубҳа йўқ.Мен айтмоқчи бўлганларимни ширин уйқумдан юлиб бошқаларга етказиш учун вақт ажратаман.Аслида аксарият кишилар каби "менга нима" қабилида дўмбиллаб-сўмбиллаб юрсам бўладику, аммо бефарқ ҳамда лоқайдликни иллат ҳисоблаш керак деган фикрга қўшилганим боис иллатпараст тахтпарастнинг иллатларини кўриб туриб сукут сақлай олмайман.

    Айтмоқчиманки ўзининг энг жирканч ва энг номуносиб мақсади йўлида ҳали узоқ чопамиз дея, сизни лаққиллатиб келаётганнинг алдовига учиб, унинг ўзи ва атрофидаги бир танишим айтгандай уч-тўртта пиндиқ-зиндиқларнинг чўпчакларига қулоқ тутманг.Ундайлар  ҳам ўша бошда айтганимдай ўзи ва яна ўша уч-тўртта пиндиқ-зиндиқларини оппоғим, юмшоғим дея юравериши сир бўлмай қолди.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz