Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 18.14.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 3 » Шеърият
    22.01.32
    Шеърият
    Ўзбекнинг буюк шоири ЮСУФ ЖУМА ижодидан

    Энг садоқатли дўстга


    Сен ҳаммадан баланд, ҳаммадан юксак
    Сенга ҳайкаллар ҳам қўйсалар керак.

    Юзтадан, мингтадан, милёндан эмас
    Ҳаммадан улуғсан, муҳтарамсан, бас.

    Буюкликда тоғсан, бошқалар зарра
    Бошқалар кўп сотган,  сен-чи, бир карра.

    Бошқалар дастида зирқирар бадан
    Ҳар бир  хиёнати танга бир тикан.

    Сен бир каррагина сотгансан, ёрон,
    Хиёнатинг боис бағримда пайкон.

    Буюкликда тоғсан, бошқалар зарра
    Бошқалар кўп сотган,  сен-чи, бир карра.

    *                            *                         *
    Мақтасам йўқ ақлингни
    Дўст санайсан, ложарам.
    Тинсам ёмон кўрасан
    Ҳатто душманингдан ҳам.

    Юсуф—ғаним,   ёт дейсан
    Ҳанграб  чарчамадингми?!
    Мақтаб чарчадим сени
    Тинглаб чарчамадингми?!

    1.08.2005.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz