Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 23.42.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 5 » Янгиликлар
    10.24.28
    Янгиликлар
    Барак Обама Американинг янги Президенти

    Чархнинг фалаги терсига айлангани йўқ.Чунки АҚШ Президентлигига номзод Жон Маккейн тарафдорларининг сўнгги дақиқаларда сайловчилар мўъжиза рўй бериб республикачилар партияси вакилига кўпчилик овоз беришларидан умидвор эдилар.Аммо...

    Аммо жаҳондаги етакчи ОАВнинг сўнгги хабарларига кўра чархнинг фалаги айланиб мамлакат тарихида илк марта қора танли Барак Ҳусайн Обама Америка Қўшма Штатларининг президентлик сайловида ғалаба қозонгани эълон қилинмоқда.

    Экзит-пол натижаларига кўра, Барак Обама ўзининг Иллинойс штатида, шунингдек, энг муҳим ҳисобланган Оҳайо ҳамда Пенсильванияда, Виржиния ва Калифорния штатларида ғалаба қозонган.

    Сўнгги  натижаларга кўра, Обама Оқ уйни забт этиш учун  сайлов вакилларининг 350 дан зиёд овозини олишга муваффақ бўлди.

    Унинг рақиби бўлган республикачилар партияси вакили Жон Маккейни ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиб сайловдаги мағлубиятини тан олар экан,
    ҳамон уни қўллаб-қувватлашга садоқатла тайёрликларини билдиришларига жавобан: "мағлубиятда сизлар эмас , мен айбдорман"  дея нутқ сўзлади. Телефон орқали ҳам Барак Обамани ғалаба билан қутлаб, ўзининг тажрибаси мамлакат бошқарувида асқотишини ҳам айтиб ўтган.

    АҚШнинг  Оқ уйни тарк этаётган  Президенти Жорж Буш ҳам Барак Обамани президентлик сайловларидаги ғалабаси билан қутлаганлиги сўнгги  хабарлардан маълум бўлмоқда.

    47 ёшли Барак Обама АҚШ тарихидаги биринчи афро-америкалик президент сифатида 2009 йил 20 январ куни қасамёдга келтирилади.

    Суратда: АҚШнинг 44-президенти Барак Обама рафиқаси Мишель Робинсон ва қизлари Малиа ва Саша билан.


    Замондош

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz