Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 17.03.55
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 7 » Олислардан дараклар
    00.40.10
    Олислардан дараклар
    Ҳайитбой  Қўзиев

    Жон дадам- жоним дадам

    (Тоҳир Умарнинг қўшиғидан)


     Отанинг ўғлига ёҳуд ўғилнинг отага бўлган меҳри ҳақида қисса.

     Мен бу ёзганим илк ҳикоямни ҳозирда ҳаёт бўлган дадам Ғафуржон Қўзиевга бағишлайман.

     (Ҳаётда ўз фарзандларимни ҳаммаларини соғ саломат кўришлик, бағримга босишлик баробарида умидим ва тилагим; каъбам ва саждагоҳим падари бузрукворим - дадамни ҳам соғ саломат кўрай, бағримга босай дейман).

    Узоқ йиллар илгари бўлиб ўтган бу воқеаларни ёзиш мақсадим йўқ эди. Аммо, буни ёзишга туртки бўлган, яқин кунларда ҳол аҳвол сўраш учун оиламга қилган қўнғироғим сабаб бўлди. Нариги томонда, телефон гўшагини тутган хотинимнинг салом-аликлари мунгли эди. Бир оздан кейин эса йиғлай бошлади.

    Хотинимнинг анчадан буён телефонда мен билан суҳбатлашаётганда йиғлаш одати тўхтаганлиги сабабиданми бу ҳолатни яна такрорланганидан безовталаниб, ҳааа, тинчликми нима бўлди,бирор бир идорадан келиб яна безовта қилишдими деб сўрадим. Бир неча дақиқа ўтгандан сўнг хотинимни овозини эшитдим: ҳааа, йўўўқққ ўзим шундай деган жавобни берди.

    Шунда мен, ҳой инсон сан бекорга йиғламасанг керак, айт нима бўлди дея сўроқга тутдим.

    Бир оздан сўнг хотиним, мана бу ўғлингиз Шоҳрухга қараб туриб юракларим эзилиб кетади. Тошкентдан келишида ўзи билан қанақадир кассета олиб келибди. Бўш пайт топди дегунча шу кассетадаги қўшиқни эшитгани-эшитган. Шунда мен ўғлингизга ҳой бола сани бундан бошқа эшитадиган қўшиғинг йўқми десам бу саволимга жавоб бермайди, шу билан бирга юзини дераза томонга ўгириб олиб индамай ўтирсада аммо елкаси бир оз титрашидан кўз ёшларини менга кўрсатмаса ҳам уни йиғлаётганлигини биламан деб қолди.

    -Ўғил бола отаси яхши бўладими, ёмон бўладими барибир отам дер эканда. Сиз ўғилларингизни ёшлигидан то йигирмага киргунича ҳам бешафқат урардингиз, зулм қилардингиз, сиз буларни ҳеч аямай эрта-ю кеч ишлатар эдингиз.
    Бу болаларнинг боши эртаю кеч меҳнатдан чиқмади. Сиз ҳозирда узоқ-узоқларга кетиб олгансиз. Бу ердаги ҳолатларни билмайсиз.

    Агарда маҳалламиздаги бирор-бир одам ўғилларингизга сиз хақингизда ножўя гапни айтиб қолса борми, ана унда буларни муштлашишини кўринг деб қолди.

    Оиламни бу гапларини жимгина эшитиб турсамда, аммо эътироз қила олмасдим. Чунки у ҳақ эди.
    Аммо бу гапларни айтаётган хотиним билардики ота сифатида ўғилларимга меҳрим беқиёс эди.

    Ёшлигимдан отам билан бирга яшаб ота тарбиясини кўрмаган, меҳридан қонмаган бўлсамда аммо мени отамга бўлган меҳрим беқиёсдир. Балки шунинг учун ҳам отам мендан рози бўлгандирлар ва шунчалик зулму қаҳримга қарамасдан худо менга меҳрлари дарё фарзандларни бергандир.

    Гоҳида, нимадан фарзандларимнинг меҳрлари менга шунчалик экан деб ўйланиб қоламан.

    Ахир кўплар қатори мен ҳам қўлимдан келганича тарбия бердим. Лекин кўп кишилар ўз фарзандлари учун яратиб берган имкониятларни яратиб беролганим йўқку.

    Айниқса сўнги йилларда бор бутимдан айрилиб, нонуштага оиладаги беш киши олдига бир буханка нон қўя олганим, мажбурликдан, иложсизликдан сотиб юборганим илгари менга қарашли бўлган дўконга кириб ҳафтада бир бора икки юз грамм шакар олиб дастурхонга қўя олганимда тўнғич ва кенжа ўғилларимни индамай туришлари -ю аммо ака-ю укасига нисбатан гавдали бўлган ўртанча ўғлимни қорни нонга тўймаганидан кунлар ўтиб дастурхон атрофида ўтирган пайтда менга: дада сизу бизга адолатни-ю, одамларнинг дарди ва ғамини нима кераги бор эди, деб қолди

    Унча-мунчага эгилмаган бошимни эгкан кўйи дастурхонда қолган ушоқларга қараб қолдим.

    "Ҳозирги қийин аҳволимизни қўя туринг, сизни хақингизда кўчада бўлаётган гапларни бир эшитсангиз эди" деб қолди.
    "Ахир сиз нима қилган бўлсангиз шу инсонлар учун қилдингизку."

    Ўғлимнинг бу гапларини тинглар эканман унга эътироз билдиришим ноўрин эканлигини ҳис қилган холда, хаёлимдан ёшлик даврларимда кечган кунларим бирма бир ўта бошлади.

    Оилада мен, синглим, ота онасидан етим қолган холамнинг қизи, онам ва момомиз бор эдилар. Оилада уч одам нимжон ва касалванд бўлсакда шунга қарамай кунлик ҳаётимизнинг зарурати бўлган бир бурда нонни ҳам авайлаб истеъмол қилар эдик. Негаки оилага топиб тутиб келадиган одамнинг ўзи йўқ эди.

    Қишлоқ жойларида катта ёшдаги эркаги бўлмаган оилаларнинг ҳолати анча оғир бўлиб, онамнинг ибораси билан айтганда "эрсиз хотиннинг бошига бухордаги ит чичибди" деганларидай анча мунча аёл кишининг гапи бир пулга қиммат эди.

    Ўзинг учун ўл етим деганларидай оила зарурати учун керак бўлган ўтин чўпимизгача таёрлаш ҳам ўзимизни ишимиз эканлигини билиб, ҳатто куз пайтларида ҳам боғимиз ва ён қўшнимиз бўлган мактаб боғидаги дарахтлар остига тўкилган хазонларни йиғиб олар, шу билан қозонимизни қайнатар эдик.

    Ачамиз илмдор, ўта тақводор ва диёнатли одам бўлганлари учун илм билан бирга ҳарому ҳалолни ажратишни, исрофгарчиликга йўл қўймасликни уқтириб борар: болаларим инсон ҳар бир қилган амаллари учун жавоб берганидай, ҳар бир еган овқати учун ҳам охиратда жавоб беради,яъни бир қошиқ атала учун бир марта савол-жавоб берсангиз бир дона гурунч учун етмиш марта савол-жавоб берасиз, ҳозирда бу нарсаларни ҳеч ким сўрамасада аммо кейин сўрайдиган бор дердилар.

    Ҳаётим кечмишидаги кўп бўлган бундай кунлар, оиладаги муҳит ва тарбия, ҳар бир ишлаб топилган (ҳозирдагидай текинга келган тақдирда ҳам) нарсани қадрига етиш, уни асраш бора- бора менинг табиатимда пасткашлик деган ҳислатни вужудга келтирмадимикин?

    Мени табиатимда пайдо бўлган шу ёмон одатимни ёмонлигини энди тушуниб етдим. Кўп ҳолларда одамлар ўзларидаги ёмон одат ва феълу атворларини билмасалар керак. Билсалар ҳам тан олгилари  келмайди.

    Албатта бундай пайтларда яхши дўстлар: биродар сизда четдан қараган одамнинг тезда назарига тушадиган одатлар бор экан.
    "Замон сенга боқмаса сен замонга боқ" деганлар. Лоақал одамга ўхшаб яшасангиз бўлмайдими, жуда бўлмаса биздан "ибрат олинг" деб огоҳлантирганларида нур устига аъло нур бўлар эди.

    Афсус бундай қилмай, бирданига бу ёмон ҳислатимни дунёга ёйдилар қўйдилар. Натижада ижодкорлар орасида пасткаш,хитрий деган номни олганим ва буларнинг беминнат:"қўлимиздан келгани шу, у бу нарсани қоралаб турмасак бўлмайди.Биласизку бекорчидан худо безор" деган қабилдаги меҳнатлари натижаси, ўзим билишим керак бўлган ва билишлигим фойдадан холи эмаслиги дунё юзини кўрган ажойиб асар орқали довруғим оламни тутди.

    Аммо бу номни олишга мен осонликча эришмадим. Агар сиз 5 кронни ерга ташлаб қўйиб узоқроғдан кузатсангиз, йўлда ўтиб кетаётган одамларнинг назари бу тангага тушса ҳам ёнларида пуллари кўплари шу арзимаган пулни олишга эҳтиёжлари бўлмаганидан уни олмасалар, киссаларида пуллари кўп бўлмаганлари эса атрофдан ўтиб кетаётган одамлар олдида шу арзимаган пулни эгилиб олишга ғурурлари йўл бермайди.

    Ёзганларимни ўқиган ўқувчи, нима бу одам қандай ҳолатда пул топаяптики шундай пасткаш бўлса деб ўйлаши ҳам мумкин.Ҳарқалай мен ўғрилик қилиб топмадим, ишлаб ҳам топганим йўқ. Бу олаётган ойлигимни менга бошпана берган мамлакат халқининг меҳнати натижаси - олинаётган солиғлар ҳисобидандир.

    Бу ҳаётда яшаётган ҳар бир инсоннинг ўзига яраша табиати, феъли атвори бўлади. Хар турли феълу атворлар бирор бир инсонларни четлаб ўтмаганидек, бундай феълу атворлар менда ҳам бор. Бор бўлганда ҳам яхшисидан кўра ёмони кўп бўлган ҳислатлар етарлича бор.

    Аниқроғи кўп десам ҳам бўлаверади.Оз бўлсада келганини тунги кафе ёки ресторанларда аёллар даврасида, бу дунёнинг ўткинчи ишратидан бадмаст, бирортасини белидан қучиб: мени давримда е, ич, ўйна, кул дея сарфламадим. Ҳозиргача бундай инсонлар хусусида гапириш менга эриш туюларди ва шу арзимаган воқеани баён этишни ўзимга эп кўрмагандим.

    Бунинг ўрнига мен бу инсонларга, ҳой биродар ахир сиз бир миллатнинг фарзандларисиз, бир юртдан келган инсонларсизлар, орадаги диёнат деган нарсани унутманг дейман. Шу ўринда мен сизга ўтмишда яшаган бир шоирнинг шеъридан озгина келтириб ўтаманки, токи бундан ўзларига хуллоса чиқариб олсинлар.

    То етим бўлмай киши билмас атони қадрини,
    Жону дилдан тарбият қилган анони қадрини.
    Билмагай хешу табору ақраболар қадрини,
    Кимки манманликдадур билмас ағони қадрини.
    Қарию аъмо бўлиб билгай асони қадрини.

    Тан дурустлик лаззатин бемор бўлганлардан сўр,
    Кўп ётиб фарзандларига хор бўлганлардан сўр.
    Парча нонни қадрини кўп зор бўлганлардин сўр.....


    Ҳаётда шундай ҳоллар бўлар эканки, худди Тантибойвачча сингари бошидан дўпписи тушиб кетса пул тўлаб кийдиртирволгани сингари бели оғримай топилган пуллардан қутурган инсонлар босар тусарини билмай, ҳалолу ҳаромни фарқига бормай қолишлари аниқ экан.

    Лекин юқорида ёзиб ўтганимдек бу "шарафли" номни олишда айримларнинг иқтисодий имкониятлари даражасида эмаслигим,гоҳида халқаро ташкилотлар томонидан берилаётган бу пуллар мени айшу-ишратим ва кайфу-сафом учун берилмаслигидан бу пулларни ватанда қолган фарзандларимга жўнатганлигим, натижада бу "ижодкорлар" панжасига панжа уролмаганим, улар қаторида юрмаганим бундай табиатли инсонларни кўзига чўп бўлиб қолганлигимдан деб биламан.

    Кўп пайтларда дадамни бир гаплари доимо ёдимга тушаверади. "Болам, бу нарсани сани хатолигинг деб билмайману аммо тўнғизни орасига кирганингда тўнғиз, эшшакни орасига кирганингда эшшак бўлолмаганинг сани бошинга кўп нохушликларни келтиради" дердилар.

    Шунда мен ёшлигимга бориб, эээ ҳа бу эшшак ёки тўнғиз бўлса, буни маломати-ю нохушликлари қаерга боради деб ўйлардим. Аммо ҳаётда эшшак ёки тўнғиз табиатли инсонлар ҳам бўлар эканки уларнинг сизга қилган муомала-ю муносабатларидан юрагингизнинг бир четидаги тирналган чандиқлари узоғ вақт оғриқ бериб турар экан.

    Аммо, мен жонимни ҳузур ҳаловатидан кечиш сабабим - бу оилам олдидаги
    бурчимдан кўрада уларга етказган озорларим,ўғилларимга қилган зулумларим бир лаҳза бўлса ҳам мени тарк этмас, фарзандларим олдида мен ўзимни гуноҳкор деб билардим.

    Мен билан суҳбатлашиш асносида бу гапларимни эшитган Лутфи опа жаҳиллари чиқиб: эй сиз қанақа инсонсиз, ҳеч вақт ота ҳам ўз фарзанди олдида гуноҳкор бўладими дердилар. Шунда мен опага, опа агар бошқа биров мени тўғримда бу гапираётган гапларимни айтса ишонмасангиз бўларди. Ваҳолангки бу гапларни мен сизга ўз оғзим билан айтяпманку, нега гапларимга ишонмайсиз дер эдим.

    Опа кўп гапларида:
    - Фарзандларингизга бўлган меҳрингиз ва  ғамхўрлигингиз учун ҳам сизни ватанга соғ-саломат қайтиб боришингизни худо насиб қилсин. Мен ҳам орзу қиламан, сизни келинларингиз қўлидан бир пиёла чой ичишликни - дея қилган яхши ниятларини менга айтардилар.

    -Оталарнинг фарзандларига бўлган меҳрларини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди, ишқилиб сизнинг  бахтингизга улар, уларнинг бахтига сиз соғ бўлинг - дейдилар опа доимо.

    Оналарнинг фарзандларига бўлган беқиёс меҳрлари тўғрисида кўплаб каттаю кичик асарлар битилган. Ҳазрат Навоий ҳам ўз шеърларида жаннат оналар оёғи остидалиги, жаннатни истаган фарзандларга оналарини улуғлаб эъзозлаш, оналарининг ҳоки пойига бош уриш- яъни онани рози қилиш жаннатни топиш дея эътироф этганликлари маълумдир.

     Аммо мен сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлганим бу воқеалар оталарнинг фарзандларига ва фарзандларнинг оталарига бўлган меҳрлари хусусидадир. Оналар меҳридан кам бўлмаган, фарзандлари учун жонлари фидо оталар тўғрисидадир.

    (Давоми бор)


    Швеция.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz