Ризобек Суббота, 2024-05-04, 00.43.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 8 » Дилрозларим сизга армуғон
    09.03.32
    Дилрозларим сизга армуғон
    Шоира Дилсора ФОЗИЛОВА ижодидан намуналар

    Куйинмоққа арзимас...

    Ёлғизликда ҳикмат бор эмиш,
    Ёлғизларга Оллоҳ ёр эмиш,
    Мурувватга сазовор эмиш,
    Йиғлама қалб, куйганинг бўлар,
    Куйинмоққа арзимас улар!

    Баҳорлардан кутганда ифор,
    Қовжиратса дил боғини қор,
    Илиқ нурга бўлганингда зор,
    Изғиринлар устингдан кулар,
    Ишонмоққа арзимас улар!

    Бўлса бўлсин болишларинг нам,
    Нима бўпти кўнглинг бўлса кам,
    Битта сенми тунлари бешам,
    Дардларингни яратган билар,
    Севилмоққа арзимас улар!

    Гул деб суйсанг, нур деб суюнсанг,
    Орзуларга чўмиб тўйинсанг,
    Кўзларингдан офтоб олса ранг,
    Ўт тушгандай умидлар куяр,
    Суюнмоққа арзимас улар!

    Оҳ гулойим ўзингга ишон,
    Пойига чўк келтиргин иймон,
    Йўқ меҳрингга арзир бир инсон,
    Муҳаббатинг кўксингда улар,
    Севилмоққа арзимас улар!


    Соғиндим


    Гулгун диёр... чарх айланур, ман хас киби хор, соғиндим
    Ёдинг муроди тушларимда беқарор, соғиндим.
    Йўқ  дўсти ёр, жонга мадор, ҳар неки бор дилга малол,
    Дийдалар қатларида музлади дийдор соғиндим.

    Дахр айланур рохи равонида, етимдир нолишим,
    Ўн саккиз минг олам ёғий, йўқдир маним содиқ кишим,
    Субҳидамга бағр очиб оғуга тўлди оғушим,
    Ҳажр аро бўлдинг табаррук ишқи бозор соғиндим.

    Ман бир гадомен, волидам хун айрилиб дилбандидин,
    Бир яшил барг тақдири не гар узилгай бандидин,
    Тинглабон маст ўлсам эрдим ўз тилим оҳангидин,
    Кўзларим васлу муродингга интизор - соғиндим.

    Тақдиро этдинг зулум, сарсона бўлдим бунда ман,
    Истаган топмас ўлим ҳайрона бўлдим бунда ман,
    Гунг эдим, гумроҳ эдим сайрона бўлдим бунда ман,
    Бир диловор шаҳр эдинг бўлдинг дилозор соғиндим.

    Эй Амира чал дуторинг, аҳли дунё шокила
    Ғавғоли дунё куйга тўлсин тоза кўнгил оҳила,
    Нолаи зор этса кошки ул чаманга дохила
    Ман униб ўсган заминмас - Меҳрзор соғиндим.

    Канада
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz