Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 17.10.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 10 » Ташвишли хабар
    10.19.52
    Ташвишли хабар
    Олтиева Гулнора:Юсуф Жуманинг ҳаёти хавф остида

    Дунёнинг энг даҳшатли турмаси бўлган Ўзбекистоннинг Жаслиқ турмасида (УЯ КИН 64/71) қизим Феруза бегуноҳ ҳибсга олиниб қийноқлар остида сақланаётган турмуш ўртоғим Юсуф Жумаев билан 6-8 ноябрь кунлари учрашиб келди.

    Қизим уч кунлик учрашувдан дадасини кўриб изтиробга тушган ҳолда қайтди. Юсуф Жумаевнинг ахволи оғир, кўкрак қафаси шишиб кетган, тирноқлари қорайган бўлиб Юсуф Жумаев ҳар куни мунтазам қийноқларга солинар, ижод қилиши учун қоғоз ҳам беришмаган.

    Ўтказилаётган қийноқларнинг бошида Юсуф Жумаев ётган биринчи отряд бошлиғи Қаҳрамон Пирназаров турган.

    Қийноқлар турмуш ўртоғимга Президент Каримовнинг шахсий душмани сифатида ўтказилиб келинган. Қийноқлар устида турган Қахрамон Пирназаров Президентнинг қўлидан қаҳрамонлик мукофотини олган Пўлатберган Қаюпбергановнинг жияни.

    Пирназаров ходимларига қийнатганидан кўнгли тўлмай турмуш ўртоғимнинг кўкракларига тепиб қийнаб ураркан.

    Турмуш ўртоғимга турма ходимларидан бири бўлган Довул Арзиев нега менинг қийнаганларимни қизингга айтдинг, деб ҳар кун калтаклар экан. Довул Арзиевнинг турмуш ўртоғимга қийноқ ўтказаётгани 4 август куни турмуш ўртоғим билан қизим Феруза учрашганида маълум бўлган эди.

    Бухоро шахридаги 3-сонли ҳибсхона Тезкор гурухи рахбари Отабек Собиров (Отабек Собиров ҳибсхонада Юсуф Жумаевни чарчаб терга ботгунча калтаклаб сув ичиб дам олиб туриб яна калтаклаб бошларкан) қийноқлар ўтказганда оёғи жарохатлангани учун ўшандан буён оёғини тўғри босолмайдиган ва тез юролмайдиган бўлиб қолган. Жаслиқда эса турманинг Талғат исмли ходими оёғингни нега тўғри босмайсан деб деярли ҳар кун йиқиб бошларига тепиб калтаклаган.

    Қизим Феруза Жаслиқ турмаси рахбари Қурол Бердиевга кириб қийноқ ўтказмасликларини, ва Юсуф Жумаевга адвокат билан учрашишга рухсат беришларини, нега амнистияга туширмаётганларини сўраган. Турма рахбари эса:

    -Жаслиққа ҳанузгача бирорта адвокат кирган эмас бундан кейин хам кирмайди. Амнистия масаласига келсак менга дадангни бу одам беш йил шу ерда ётади, ҳеч қандай амнистияга тушмайди деб келтириб топширдилар, мен кичкина одамман буйруқни бажараман,– деб жавоб берган.

    Ҳозирда турмуш ўртоғим Юсуф Жумаев Ислом Каримовнинг шахсий душмани сифатида мунтазам қийноқлар остида Жаслиқ турмасида ҳар лаҳзада ҳаёти хавф остида сақланмоқда.

    9.11.2008


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz