Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 23.39.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 12 » Бугуннинг гаплари
    13.59.46
    Бугуннинг гаплари
    Кесилмаган нима қолди?

    Уч-тўрт кундан буён бир вақтлар машҳур бўлган тележурналист Дадахон Ёқубов қамоққа олингани ҳақидаги гаплар қайнай бошлади.Диктатура шунақа режимки у озгина адолат томон юз бурганни кесиб туради.

    Бу ҳақдаги хабарлар билан таниша туриб ўтган даврларни бироз эсладим.
    Мана масалан Сталин даврида қанчадан қанча ҳурфикрлилар кесилди.Номларини санаб адоғига етиб бўлмайди.Лекин Сталин қатағони кимларни кесди анча давр сир сақлаб кўпчиликка тарих яшириб келинди.

    Ленинизм даврида эса қиз-жувонларнинг сочлари кесилди, кўйлаклари кесилди.Эркакча соч қўйган,  калта кўйлак  кийган аёллар зиёли аёллар вакиласи дея амалга миндирилди ва ҳакозо.Ва бугун ҳам айни ҳол давом этмоқда.

    Мана энди Ўзбекистонда диктатура режими қанчадан-қанча кишиларни қурбон қилмоқда, яъни кесмоқда.Кесилмаган одам, нарса қолмади ҳисоб.Бу режимнинг бошида Ислом Каримов турибди дея айтиляпти.Бунга шубҳа йўқ.У кесишнинг бошлиғи.Лекин...

    Лекин дегани ҳам бор.Каримовнинг кесиш машинаси жиҳозидай жинқарчалар ҳам кесиб ётибди.Сўзимни Дадахон Ёқубов деган тележурналист ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалгани тўғрисида бошлагандим ва яна ўша хабарга оид мулоҳаза билан якунламоқчиман.Айтмоқчиманки Каримовга қўшилиб айрим  унинг югурдаклари ҳам кес-кесни бошлаб юборишгани яққол кўринмоқда.Улар бор тарихни кесишмоқчи.Масалан, ўша Дадахон Ёқубов ҳибсга олингани ҳақидаги хабарга илова қилинган суратда мухлисларга дастхат ёзаётган таниқли адиб ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммаднинг сурати кесиб олинган.

    Бу ҳолга қараб туриб, буларнинг Сталин, Каримов ёки умуман диктаторлардан фарқи йўқку деган хулосага келдим.Ҳа, майли кесиб олмаганингиз яна нима қолди ўзи?Уни ҳам кесиб олинг қўлингиздан келса деб қўйдим.Бошқа нима ҳам дейсиз.

    Кўриб турганингиз ўша кесилган суратнинг кесилмаган асли.Суратда:Жаҳонгир Муҳаммад, Дадахон Ёқубов мухлисларга дастхат беришмоқда.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz