Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 14.18.57
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 13 » Йилларим ва йўлларим
    09.17.47
    Йилларим ва йўлларим
    35.Дунёнинг ярми йиғласа, ярми кулади

    Дунёда кишини ўйга чўмдирадиган ҳоллар ғоят кўп.Масалан тасаввур қилингга, ҳозир шу онда ер юзидаги одамларнинг  қанчаси бахтдан кулмоқда-ю яна қанчаси бахтсизликдан йиғламоқда?Мабодо ер юзида кулаётган одамларнинг ҳаммасини бир жойга тўпланса балки кулгу ҳамда қаҳқаҳаларнинг оҳангидан борлиқ силкиниб кетармиди?Ҳа, кулгунинг  ҳам оламни бузгулик қудрати бор.

    Мабодо ер юзида йиғлаётганларни бир жойга тўплансачи?Бу даҳшат.Севгилиси билан вақтинча аразлашиб қолиб ёстиқ қучоқлаб кўз ёш тўкаётган, ёки хурсандчиликдан, висолдан энтикиб ун чиқармай йиғлаётганларни ҳисобга олмангда, айнан бахтсизликдан, йўқсилликдан, ночорликдан , очликдан , ҳақсизликдан  йиғлаётганларнинг сони ер юзида қанча экан?Бу ҳисобни ўйлашнинг ўзи даҳшат.Бу каби йиғлаётганларнинг кўпчилиги Ўзбекистонда дейилса муболаға бўлмас.

    Кўпчилик кишилар билан суҳбатлаша туриб , инсонлар шууридаги ўзгаришлар хусусида ўзимча фикр юрита бошлайман.Айниқса ватандош-миллатдошлар ҳақида.Ўзбекистондаги кўргуликлардан деярли ҳамма ватандош нолимоқда.Ҳа, айнан нолимоқда.Яхшилаб суҳбатлар, савол-жавоблар мазмунига қулоқ тутсангиз ҳамма нолимоқда.Жамиятда юзага келган нохушликларни бартараф этиш учун кураш йўқ. Фақат ва фақат нолиш.

    Мустақиллик йилларидан аввалроқ Ўзбекистонда кўпқаватли уйларда яшовчиларнинг бир жиҳатига эътибор қилгандим.Масалан, одамлар ишдан қайтадиган пайт уйга кириш йўлаклари олдига қўйилган ўриндиқларда асосан ёши ўтиброқ қолган аёллару кампирлар ва баъзан битта-яримта ногирон эркак ўтириб олиб ҳар-бир уйга кириб-чиққан кишининг феъл-атворининг иғвосини қилиб ўтиришарди.У пайтлар анча тўқчилик даври бўлгани учун шундай бўлган эса керак.Мен бунинг сабабини аниқ бир нимада деб айта олмайман.Аммо шундай ҳолат бор.Кейинги пайтларда эса йўлак олдидаги ўриндиқларда ўтирувчилар сони кескин кўпайиб кетди.Энди йўлакнинг олдида тўпланувчилар нарх-навонинг осмондалиги, фалончи ўғлига чиройли тўй қилиб беролмаганидан ўзини ўзи осиб ё сўйиб қўйибди ва ҳакозо гаплар.Ҳамма ҳаётдан, кундалик ташвишдан нолийди.Бир-бирига шикоят қилади.

    Авваллари кўпхотинлик иллат деб қараладиган бўлса ҳозир кўпхотинлик бўлган кишига ҳавас билан қарашади.Чунки бир ўзининг эмас бошқа бир оилани ҳам тебратишга қурби етганга ҳавас қилинмасинми?Аммо кўпхотинликлар асосан пора эвазига кун кўрувчи ҳукумат вакили, прокурор, милиса, суд, солиқчи, божхоначи, МХХчи, ҳарбий каби иллатли кишилардир.

    Юқорида санаганларимизнинг қариндош-уруғлари, яқинлари ва улар  билан ош-қатиқ бўладиган айрим ўғри, муттаҳам, олғир, каззоблар анча бойиб олишган.Тез-тез хотин алмаштириб, америкалик бойдан ҳам ўн баробар ўтказиб тўй қила оладиганлар ўша юқорида санаганимиз тоифадаги кимсалар.

    Бу айтаётганларимнинг кулиш ёҳуд йиғлашга даҳли шундаки агар дунёнинг ярми инсонлари кулаётган ёки ярмиси йиғлаётган бўлса Ўзбекистонда ҳисоб-китоб қилинса кўпчилик қон қақшаётган бўлса керак.Фақат уларнинг йиғисига қулоқ осадиганлар йўқ.Чунки чақалоқ йиғласа-ю ўгай онасининг кўксидан сут келмаса унинг йиғисидан мурод ҳосил бўлмаганидай ҳозирги расмийлар халққа нисбатан ўгай муносабат йўлини тутган.

    Қиссадан ҳисса шуки қанийди Ўзбекистондагилар ҳам ер юзидаги кулаётган бахтли инсонлар  сафларига қўшилишса.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz