Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 21.40.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 16 » "ТУРОНЗАМИН"да
    05.56.10
    "ТУРОНЗАМИН"да
    "Сен зўр, мен зўр", қилди безор

    Шу кунларда Ўзбекистон ва кўпчилик ҳориж давлатларида, таниқли ҳофиз ва шоир, мухолифат асосчиси Дадахон Ҳасаннинг “Озодлик овози” сайтига берган интервьюси кенг муҳокама қилинмоқда.Энг қизиғи Ўзбекистон ичида интервью умуман нормал тарзда қабул қилинган бўлса, айрим ҳориж давлатларида у чинакам ғавғони, тутуруқсиз бақириқни қўзғади. Одатда бундай бақириқ, кимдир баданингиздаги энг нимжон жойни чимчилаб олганда пайдо бўлади…

    Аслида ақли тиниқ одамлар Дадахон Ҳасаннинг даъволарига нисбатан МС биринчи бўлиб жавоб берди, уни зудликда ўз дўстлари сафидан чиқарди, “собиқ дўстимиз” деб атади, сотқинликда айблади, “менинг номимни сотиб озодликка чиққан” деди, дея тинчланмоғи керак. Аммо ундай бўлмади, МСнинг танқид қилинишини худди ўз отасига, тавба қилдиму хўжайинига отилган тошдай тушунган айрим каллаварамлар дарҳол дийдиёларини бошлаб юборди. Бу ҳолат кимга қандай билмадиму, бугунги ўзбек режимини эслатди. Бу ерда ҳам бирор сайтда ИК ҳақда танқидий нарса чиқса ўнлаб маддоҳлар қарши чиқиш қилади…

    Мен уни ҳам, буни ҳам ёқламоқчи эмасман, зеро менинг мантиқим бўйича Дадахон Ҳасан ҳам эси-ҳуши жойида, ёши улуғ инсон, МС ҳам деярли шундай. Иккиси ҳам назарда тутилган ҳаракат бошида туришган, иккиси ҳам бир мақсадни кўзлаб майдонга чиққан, бири балким сал аввалроқ, бири кейинроқ.

    Демак иккиси ҳам маълум маънода бир бирига нисбатан аниқ тафсилотларга эга, ва назаримда иккисидан бошқа ҳеч ким ўша тафсилотларга аралашиши ва ўзича ҳакам бўлишликка интилишга ҳаққи йўқ. Негаки аксар бақироқлар ўша пайт ким билади қаёқларда нималар билан банд бўлиб юрган…

    Мени хижолат қилгани бу ҳам эмас, зеро кимнинг нимага қодирлиги аллақачон аён бўлиб улгурган ҳозирги замонда ҳайрон қоларлик ҳеч қандай қилмиш қолмади. Мени бироз ўйлантиргани бошқа нарса бўлди. Яъни МСнинг Дадахон Ҳасанга йўллаган саволлари, эслангда у, “Ватанпарвар экансан, нега халқни кўчага етакламаяпсан, сен ахир юртдасан, бизга ўхшаб қочиб кетмадинг, нега ҳаракатни асосчиси экансан уни қайта тикламаяпсан?” деб сўрайди. Эсладингизми? Ана шу саволлар мени бироз ҳайрон қолдирди. Нега биласизми, ҳозир айтаман.

    Андижон воқеалари бугун кўпчилик елтутмасларни миллий қаҳрамон бўлиб олишига қулай имконият бўлгани ҳеч кимга сир эмас, ҳатто ўша ҳўв Европада паноҳ топганларга ҳам. Майли ҳаммасининг ўзига. Ўша воқеалар куни МС нимаики фикри бўлса ўша бориб олган жойидан гапирди, тўғрими? Дадахон Ҳасан қаёқдан туриб гапирди, келинг бир эслайлик? Ҳўв МС учун кўкрак йиртишга тайёрлар, сиз ҳам бир эсланг. Ахир шу эмасми ўз юртида қолиб халққа мурожаат қилиш? Шу эмасми қўрқмай гапириш? Умуман бирор марта бу одам, бирор воқеа юзасидан ёзган ноласини юрт ташқарисидан туриб айтганми? Буни ҳам бир эслангчи?

    Ҳаракатни нега тикламаяпсан дебсиз, адашмасам 2005 йилда мана шу сайт асосчиси Жаҳонгир Муҳаммад  бирлашган конгрес тузишни айтганида сиз эмас, сиз ҳақингизда қайғураётганлар эмас Дадахон Ҳасан “мен биринчилардан бўлиб аъзо бўламан” девди чоғи? Аминманки буни ҳам эсламайсиз. Ахир шу эмасми ҳаракатни тиклаш ёки янгисини тузиб бўлсада мухолифатни жонлантиришга уриниш? Сиз жонингизга хавф сезганингиз учун кетишга мажбур бўлганингизни айтибсиз, бу албатта тушунарли, буни ҳеч ким сизга қарши ишлатишга ҳақли эмас. Аммо сафдош дўст, майли у собиқ бўлсин, наҳот ўз сафдошларидан ҳафа бўлишга ҳақли эмас? Унда сизнинг диктатордан нима фарқингиз бор?

    Сиз хавфдан кетишга мажбур бўлдингиз, бунга албатта чиқишларингиз, мамлакат ичидаги обрўингиз сабаб бўлгандир. Аммо Дадахон Ҳасан ҳам Андижон қўшиқларини айтиб ўзига хавф пайдо қилганди чоғи? Андижон ҳақда мақола ёзиб қўйиб қочиб юрганлар қанча, у одам бу ҳақда НОЛА қилди!!! Ана, юрипти, гарчи уй қамоғида қолаётган бўлса ҳам. даҳолик касали яхши оқибатларга олиб келмайди, бироз баҳрикенглик қилиш керак. Аллақандай лўттибозларни эргаштириб олиб ўзингиздан маъбуд ясагандан кўра, ўша “собиқ” дўстларга телефон қилиб, нега сиздан бу қадар ҳафа эканликларини сўранг.

    Сиз Дадахон Ҳасанга қанчалар қийин бўлмасин инсон бўлиб қолишни, ғазабга учмасликни ва бу билан иймонни йўқотмасликни тилабсиз. Одатда иймони бутун одам аввал ўзидан нуқсон қидиради, ўзининг ҳаракатига баҳо беради, қолаверса кимнидир, нимагадир чақиришдан аввал ўзи ўшандай чақириққа ҳақлими йўқми аниқлаб олади. Иймонли одам бир гуруҳ иймонсизларга бош бўлмайди, дўстлар бошига кулфат тушганида ожиза аёлданда ожизроқ бўлиб четда турмайди. Мен Аъзам Турғунни назарда тутябман. Нега сафдошингизни ёлғизлаб қўйдингиз, айнан мана шу худбинлигингиз туфайли у ҳам суд пайтида, бошига шапатилади-ку. Эртага балким уни ҳам иймонга чақирарсиз?

    Бугун сиз буни сезаяпсизми йўқми билмадим, жамики бузғунчиликларнинг бошида бўлиб қолгансиз. Сал мундай кўзни ишқаб, бошни қашиб дегандай ўзингизга, ён атрофингиздагиларга эътибор қилсангизчи. Ғирт муттаҳамлар ичида қолдингизку. Бизнинг маҳаллада номаълум солдатга ўрнатилган ҳайкал бўларди. Ёш келин-куёв ҳам, биринчи синфга қадам қўйгану мактабни битираётган ҳам, маҳалла кексаларию меҳмонлари ҳам ўтса кетса тўхтаб гул қўйиб, ўтарди. Бир кун ана шундай гул қўйиш маросими пайтида бояги ҳайкал ўзидан ўзи гум-қарс этиб йиқилиб тушди. Саксонлардан ўтиб қолган отахон ўшанда, “гул қўйишу таъзимлардан тўйди шекилли, чидай олмай қулади”, девди. Сиз ҳам ҳозир ўша ҳайкал мисолсиз…

    Бир пайтлар ўша сиз (гўёки) бошида турган мухолифатнинг аъзоларидан бири (ҳозир у ҳафсаласи пир бўлиб,ҳамма нарсадан юз ўгирган), мана бу чиранишларни кузатар экан, “Солиҳ чинакам шаллақига айланибди, ахир Дадахоннинг гапида жон бор, қолаверса бу бир чимдим гап холос, агар қасдлашса борми, эҳ-ҳе, ахир у чакана нарсаларни биладими”, деди. Ана шу чакана нарсадан хабардор эканини сиз ҳам биласиз. Анави ёш сайрақилар билмас, улар гўдак эди, ҳали ҳам гўдаклигича қолаяпти, аммо сиз биласиз,жуда яхши биласиз. Фантотсига ўхшаб ҳаммага қарши чиқолмайсиз ахир…

    Мен ҳеч кимни қораламоқчи эмасман, шужумаладн сизни ҳам, мен фақат айрим кузатганларим ва озроқ билганларимни айтдим. Сўзим сўнгида эса, яна бир нарса, Раббил оламийннинг каломи бўлмиш Қуръони кариймда “Анжир” (Тийн) сураси бор. Ўша суранинг тўртинчи оятида шундай сўзлар бор: Ла қод холақнал инсана фий аҳсана тақвим, ўйлайманки сиздай иймонли инсон унинг маъносини биласиз. Билмаганларга айтсам,унинг маъноси: Батаҳқиқ биз инсонни энг яхши суратда яратдик. Сиз Аллоҳнинг мана шу сўзларини инкор қила оласизми? Бошқаларчи? Зеро улар бугун бир нималарда айблаб, турли қиёфаларга киритишга уринаётгани инсон ҳам Аллоҳнинг ижод махсули ҳисобланади ва демакки у ҳам, батаҳқиқ  яхши суратда яратилган.

    Шунчаки, сиз Аллоҳни эслаганингиз учун мен ҳам эсладим. Ўша Аллоҳ ҳадя қилган инъом Сизга ҳам, бошқаларга ҳам татиган. Шундай экан, ана шу гўзал инъомга садоқатли қолмоқ ЛОЗИМ!!! Аллоҳни фақат бошингизга мусибат тушганда ёки жуда ҳам зориқиб қолгандагина эмас, ҳар доим, ҳар сонияда эслаш, ёдда тутиш лозим. Яна бир икки нарсаларни эслатардиму,vаммо бундай қилмайман, иймон эгаси бўлсангсиз англаб оларсиз, англамасангиз демак гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ. Бор гап шу.

    Нидои Мазлум

    "Туронзамин"  рўзномаси
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz