Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 16.17.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 18 » Йилларим ва йўлларим
    14.19.19
    Йилларим ва йўлларим
    36.Юрак унсиз йиғлайди

    Бирор-бир таниш кишини ёки нарсани ёдга солувчи ёҳуд ҳодисани эслатувчи ҳолга дуч келганда  беихтиёр жилмайиб қўйясиз.Ҳамма қатори менда ҳам шундай бўлади.

    Чех мамлакати пойтахти Прагага бориб қайтаётганда мени кузатиб қўяётган "Озодлик" радиоси ходими Сарвар Усмон  халқаро йўналишдаги Холланд автобусининг  пўримгина, бежирим кийинган  ҳайдовчиси бўйнидаги галстугига ишора қилиб, "қаранг бу ёқларда галстук тақадиганлар асосан хизмат кўрсатувчилар:қоравул, шофер шунга ўхшаганлар..." деб қўйди.

    Мен шундан кейин бунга эътибор бера бошладим.Ҳақиқатан ҳам умумий овқатланиш тармоқлари эшик оғалари, трамвай, автобус , такси ва ҳакозо транспорт ҳайдовчилари галстук тақишлари одат экан.
    Шундан тасаввур қила бошладим, Ўзбекистонда киракаш "Дамас"чи дейиладиган ҳайдовчилар мабодо костюм-шимлар кийиб, галстук тақиб олишса бизнинг одамлар: "бу ҳукумат одами шекилли, бунинг мошинига чиқсам бир кор-ҳол бўлмасин" деб чўчишлари мумкин.Айтмоқчиманки Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг бўйинбоғ тақишлари одат эмас.

    Ўша ўзимизнинг Ўзбекистондан бу ёққа келиб қолган айримларни унда-бунда кўриб қоламан.Қиладиган ишининг, касби корининг тайни йўқ, аммо бўйинбоғ таққан кўйи, шишган қорнини бироз олдинга суриб юради.

    Яқинда ўқиганим бир мақолада айтилгандай "...нима битта мен қайғурмасам Ватаннинг бир жойи камайиб ё бир жойи ортиб қоладими, битта қорним тўймай қолса қолсин, энди умум ҳақда лом-мим демайман.Душман орттириб нима қиламан" дегувчи ватандошлар кўпайиб кетгани боис бизнинг Ўзбекистон жамияти харобу  абгор ҳолга келди шекилли.Шунинг учун ҳам  ҳаммаси эмаску айрим ўзи аравакашу қуруқ савлатга галстук тақиб одамларни тунаш билан оввора бўлаётган нафс бандалари ҳақда албатта сўз  айтиш шарт деб қўйдим.Чунки ундайлар бўйинбоғлими ё йўқ одамлар асли кимлигини билишлари шарт.

    Каримов қуруқ  дабдаба сиёсати юргизаяпти.Айрим унга мухолифман деганлар ҳам айни унинг изидан боришаётганига қараб туриб , тавба дея ёқа ушлайсан.Ундай қилиб юбордик, бундай қилиб юбордик.Ҳой, калласи катта ошқовоқ натижани кўрсат деб ҳеч ким сўрамайди.Сўрамаслигини билиб олдига учта бўш тарелкани қўйиб оладида тўйларда ўзича хониш қиладиган девоналар каби бирини қўйиб бошқасини оғзига тутиб ҳангиллайверади.

    Буларга қараб туриб юрак унсиз йиғлайди.Чунки бири чўпчакбозлик билан , яна бир бошқаси ҳалиям ажралган эридан кўнгил узолмаган эҳтиросли жувон каби тахтдаги акахонининг бир жойларини ялаб-юмқаш орзусида туйғулари мавжини авж олдиради.

    Ҳа, бугун баъзи бирлар билибми ё билмай эътироф этишяпти:яқин орада шу кетишда афсус ўзбек жамияти яхши томонга ўнгланмайди.

    Лекин замонлар келади, албатта Ўзбекистонда фаровон кунлар бошланади.Ана ўшанда шу фаровонликка ким қандай ҳисса қўшди деган савол туғилади деб ўйлайман.Аммо яқинда хоин бўлган, жосуслик қилганлардан қаҳрамон қилиб саҳнага чиқараётганларга қараб туриб, ёмоннинг уруғи бемаза қовуннинг уруғи каби кўп бўларкан-да деб қўйдим.Кечаги диктатор югурдаги бугун қаҳрамонга айланаётганига қараб туриб, бугун Сталинни "ўша даврда унинг каби бир шахс зарур эди" дейяётганлар кўпайиб бораётгани каби Каримовни ҳам "ўша мустақиллик йиллари Каримовдай шахс зарур эди" дейишса ажабланмайман.Бундай ҳол юз беришини келажак эмас бугуннинг маддоҳлари кўрсатиб туришибди.

    Шуларни ўйлаб:ахир ўзбек бечоранинг елкасига офтоб тегмади-тегмади-да дея юрак унсиз йиғламай нима қилсин?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz