Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 12.42.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 20 » Насрий масаллар
    15.25.36
    Насрий масаллар
    Хаёлпарастнинг қисмати

    Ўргимчак қулф тирқишига жойлашиб, темир саройга, эга бўлдим, деб қувонибди. Тирқишдан мўралаб, режа туза бошлабди: «зинапоялар орасига тўр ташлаб, пашшаларнинг додини бераман. Анави бурчакка тўрларимни тортиб, семиз-семиз чивинларни тутаман. Остонага тўр ташласам, майда қуртлар ҳам илинади...» Ўргимчак ўз режасидан маст бўлиб турганда оёқ товушлари эшитилибди. Уй эгаси келиб, қулфга калит солибди-ю, хаёлпарастни эзғилаб ўлдирибди...

    *          *           *
    Сайрагандан сайрамаган яхшироқ

    Бир овчининг ови бароридан келмай, уйига ранжиб қайтаётган экан. Каклик уни кўрибди-ю, раҳми келиб, кўнглини кўтармоқ мақсадида сайраб берибди. Қушнинг сайрашини эшитган овчи уни дарров буталар орасидан топиб, бошига калтак билан бир урибди-ю халтасига солибди. Шунда каклик деган эканки: «Сайрагандан сайрамаганим яхшироқ, сайраб эдим, бошимдан едим таёқ».

    Тўпловчи ва йўлловчи : Собир,

    Ўзбекистон.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz