Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 16.07.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 22 » Ҳикоят
    13.59.07
    Ҳикоят
    УСУЛ

    Бир япон болакайнинг биргина орзуси жуда машҳур каратэчи бўлиш эди. Бироқ оиласидагилар бунга қаршилик қилишарди. Бир куни кутилмаган фалокат натижасида болакай чап қўлидан айрилди. Ота-онаси унинг аҳволини кўриб, балки бир оз чалғир деган мақсадда каратэ мураббийини ёллашди.

     Мураббий биринчи дарсда болакайга қаршисидаги рақибни ўнг қўл билан ушлаб, устидан отиб юборишини ўргатди. Иккинчи, учинчи, ҳатто кейинги кунларда ҳам бир хил машқни бажарар эди. Болакай бир куни мураббийига:

     - Мураббий, жуда сиқилиб кетдим. Энди бошқа усулларни ўргансак ҳам бўлар, - деди. Мураббий эса бу таклифга рози бўлмай, дунёда бу машқни энг тез бажарадиган киши бўлмагунича давом этаверишини айтди. Болакай бу машқни шу даража ўзлаштириб олдики, ҳатто мураббийини кўз очиб-юмгунича ерга ошириб улоқтирарди.

    Бир куни мураббий қўлида бир қоғоз билан келди. Қоғозда болакайнинг ёшлар ўртасида ўтказиладиган каратэ чемпионатига қатнашиши мумкинлиги ёзилган эди. Болакай жуда хурсанд бўлди. Эртаси куни илк курашга чиқаётганида мураббийдан ҳаяжон билан сўради:

     - Устоз, бу ишни қандай уддалайман? Мен фақат биргина ҳаракатни биламан, енгилишим аниқ. Мураббий эса:

    - Сен фақат ўша ҳаракатни бажар, - деб жавоб берди.

    Болакай кураш майдончасига чиқди ва ўрганган машқи билан рақибини мағлуб қилди. Ҳатто шу биргина ҳаракат билан финалгача етиб келди. Финалда ўзидан икки баробар кучли рақиб билан юзлашди. Аввалига жуда қўрқди, лекин яна мураббийи ўргатган ҳаракатни қўллаб, сўнгги рақибини ҳам енгди ва мусобақа ғолиби бўлди. Севинч билан мураббийининг олдига югуриб бориб сўради:

     - Устоз, ҳеч ақлимга сиғдиролмаяпман. Фақат битта ҳаракатни биламан. Қўлим битта ва ғолиб бўлдим. Мураббий шогирдини юзига тикилиб, бундай жавоб берибди:

    - Сен ўрганган ҳаракат каратэда энг қийин машқлардан бири ва унга қарши ҳаракат қилишнинг биргина чораси рақибнинг чап қўлидан ушлаш…


    Собир,
    Ўзбекистон.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz