Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 20.17.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 22 » "ТУРОНЗАМИН"да
    14.01.33
    "ТУРОНЗАМИН"да
    ДАДАХОН ҲАСАН : БИР ОЛИФТАГА ( Давоми - 2 )
    Ёҳуд муҳолифатчи ҳам, сиёсатчи ҳам айниқса курашчи ҳам бўлолмаган ўша-ўша қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раиси бўлиб қолган бир ғаламиз фитначига аччиқ тарсаки будир.

    Солибой эшит!

    Сен майдага ўчакишиб ўзим ҳам майдалашиб кетганимдан ўзим уялиб кетяпман.

    Сен менга ёзган жавоб хатингда шахсингни камтарин деб атабсан. Афсус ва надомадлар бўлсинки сен онадан худбин шаклидаги манқурт бўлиб туғилгансан ва шундай қотиб қолгансан. Сен ҳеч қачон ҳеч замонда камтарин бўлмагансан сенда заррача самимият йўқ. Камтар одам ўзидан ўн ёш катта одамни, айниқса устозини санлайдими? Камтар одам сен каби сув юқмас беор бўлмайди. Сен тан оласанми, йўқми. Бўлиб ўтган воқеа факт ва хужжат хақиқат шудир.

    1987-йил бошида сени иш кабинетингга кириб сенга “ёрилган”ман. Рус босқинидан озод бўлиш учун бир нарса бошлайлик деганман. Сен нима деётганимни тушунмагансан ҳам. Менга жўялик бир жавоб ҳам қилмагансан. Кабинетингга йил охиригача киришни тўхтатмаганман.

    Нихоят, 1988-йил бошида навбатдаги учрашувимизда дастур-низом ёзиш керак уни адлия вазирлигидан рўйхатдан ўзказиш керак дегансан. Менда дастур тайёр озодлик учун кураш жараёни бошланиш арафасида демагансан. Сиз қўшиғингизни айтиб юраверинг, сизни бир улуғ кунда таъсис қурултойига таклиф этамиз иншооллоҳ демагансан.

    Менга ёзган хатингда эса ўзингни озодлик ғоясининг двигатели бўлганман дебсан. Ўша двигателни сувратини ҳам кўрсатмагансанку ўшанда. Сен озодлик сўзидан ўтдан қўрққандай қўрққансан ўшанда. Сен босқинчи калонизатор совет давлатининг расмий идорасида унинг босқинчи ғояларини пропогандаси билан шуғулланардинг.

    Охир-оқибат 1988-йил июнь ойида менга дастур ва низомингизни ёздиртириб бераман дединг. Дастур ва низомни деганингда менга шерик бўлиб қолар эдингда, шунинг учун дастур ва низомингизни дегансан. Гўё бу озодлик харакатларидан сен йироқсан, бегонасан. Ана кўрдингми сен қандайин двигател эканглигингни.

    Ўшанда Болтиқ бўйида Саюдус халқ жабхаси тузилган кунлар эди. Ана шу воқеадан кейин ҳам тузса бўларканда деб сенга жон кирган эди. Шундайин муборак харакатларни бошлаганлигимни тан олмас экансан, нега ўшанда мен билан юринг, бир жойга бориб у ерда озодлик харакатининг ташаббус гурухини тузамиз демадинг. Мени курашларга даъват этмадинг. Мен сени даъват этдим ва ўз уйимга чорладим ва сенга ўхшаганларни бошини қовуштирдим. Сен буларни ҳаммасини ёлғон дебсан.

    Уйимдаги ўша йиғинга ҳам ҳаммадан кейин келгансан. Шундан ҳам билса бўладики сенда озодлик ғоялари мутлақо бўлмаган. Сен эса двигатели эдим деб қуруқланяпсан. Яна ўша-ўша олифтагарчилик қиляпсан ҳаммани алдаяпсан. Хақиқатни тан олгинг келмаяпти. Хақиқий бўлиб ўтган тарихни ҳамма қатори тан олсанг нима хотининг талоқ бўладими?

    Харакатнинг дастури сенда бўлмаган сен уни ёзмагансан. Шу боис Зохир Аъламни Литвага жўнатгансан. Асл дастурни эса Ислом Холбоев ёзган. Уни Нурулло Отахон таҳрир қилган. Сенда ўшанда ҳеч вақо йўқ эди. Ҳақиқатни тан олишинг шарт. Сен ўзи ҳаётингда ҳеч кимни тан олиб унга меҳр кўрсатганмисан. Бугунгина Худони таниб намоз ўқий бошлабсан. Қутлуғ бўлсин. Авваллари Худодан ҳам узоқ эдинг эсингдами сайлов олди кампаниясида Марғилондаги бир масжитдаги учрашувда бир сайловчи сенга президент бўлсангиз мактабда дин ўқитишга рухсат берасизми деб савол берганида йўқ дин ўқитмайман дегансан. Ўша-ўша диндорлар бундайин кофирга овоз бермаймиз деб сендан нафратланишган эди.

    Хакка олмани емай ундан қурт қидирар экан. Менинг ҳовлимни боғимни кенглигини бой эканлигимни ҳам бағриқоралик қилиб эслабсан. Гўё бой бўлганим боғим кенг бўлганлиги учунгина ташаббус гуруҳи тузиш учун уйим танланганлигини писанда қилибсан. Мана шу ерда сен ўзингни нақадар нокас баҳил, бағриқора иблис ва мараз эканлигингни ошкор этибсан. Мана шу ерда сен ўзингни чирий бошлаганлигингни билдириб қўйибсан. Сенга лаънатларим бўлсин. Сенга берган тузим сени кўр қилсин, овмин!

    Мен ўша пайтларда бой бўлган бўлсам, ўша бойлигимга сен ҳам шерик эдинг. Мен ўз бойлигимни уй-жойимни боғимни ҳалол меҳнатим эвазига топганман . Сен эса дин-иймонни сотиб, ор-номусни сотиб, Ватанни, халқнинг бахт-саодатини, озодлигини сотиб хукмдорни ҳар икки томонини ялаб, уйлик-жойлик, мошиналик, дачалик бўлгансан, жуда катта бойга айлангансан, бу факт. Барча бойликларинг, уй-жойларинг, ҳатто кечирган ҳаётинг хам сохта эканлигини сени ўзинг билармикансан……

    Озодлик ғоясининг двигатели бўлсанг, ўша вақтда озодлик харакатларининг дастурини ёзишни нега бир ярим йилга чўздинг? Двигателда дастурларнинг рангбаранглари тайёр турмасмиди? Нега овораи жаҳон қилиб Зоҳир Аъламни Болтиқ бўйига дастур олиб келиш учун жўнатдинг? Болтиқ бўйининг дастури бизга тўғри келармиди? Аслида сенда ўша пайтда ҳеч вақо йўқ эди бу факт. Сени курашларга мен ундадим . Сен мени ундамадинг бошламадингку .

    Мени мақтаняпти десанг ҳам майли, сени водийга Соудия Арабистонидаги, Туркия ва АҚШдаги ўзбекларга сифатлаб таништирганман. Сен буни ҳам тан олмайсан албатта. Сенга кўп умидлар боғлаган эдим. Сендан бир фидоий халқпарвар элим-юртим деган чинакам курашчи чиқар деб орзу қилган эдим. Сени ҳамиша ҳимоя қилиб юрган эдим. Афсус сендан мен кутган мукаммал ўзбак чиқмади чиқмади.

    Гар ҳўтик бирлан кучукни қанча қилсанг тарбият,

    Ит бўлур эшак бўлур бўлмаслар асло одами.


    Деган Навоий бобомиз миллион карра хақ эканлигига амин бўлдим.

    Менинг ёзганларимни ҳаммасини ёлғон дебсан. Гўё дунёда фақат сен рост гапирасан. Қолганлар ҳаммаси ёлғончи. Мусича ҳам оёғини осмонга кўтариб ётар экан. Осмон тушиб кетса тутиб қоламан деб. Сен ҳам баъзан мусичага ўхшаб ҳаёл қиласан.

    Рост гап сенга ёлғон бўлиб эшитилади ёлғон эса рост бўлиб. Бу сени томингни кетганлигидан дарак. Ёзганларинг озодлик радиосида гапирганларингга тўғри келмайди. Бугун бошқа, эртага бошқа гапирасан. Бугун гапирасан, эртага тонасан. Масалан, намойишларни тўхтатишга бош бўлган сен эдинг. Озодлик радиосида эса кечагина гапингдан тониб мен ҳеч қачон намойишларга қарши бўлмаганман. Аҳмад қарши бўлган, Аҳмад жавоб берсин, деб айтдинг.Сен шунақа “айтдим, қайтдим”лардансан.

    Сени ёзишингча мен ёвуз ниятда сени танқид этган эмишман. Мен сени назарингда ёвуз бўлсам, сен нимасан, кимсан? Ёвуз ниятда ўғлингни Афғонистонга жўнатганинг ёлғонми? Ўзингни ҳам Афғонга борганинг ёлғонми? Нима ниятда борганинг фақат ўзингга маълум.

    Қашқадарёдан болаларни ўқишга деб чақириб, Туркияда нималарни ўргатганинг бизга ҳам маълум. Сени бундай ҳаракатларингни мен ҳеч қачон қўлламаганман. Мен ёвузми сен ёвузми?

    Менга ёзган жавоб хатингда халқни кўчага олиб чиқавер деб менга команда берибсан, алҳазар. Халқни кўчага чиқиб, ўққа тутилишини истайсанми? Кўчаларда ҳосил бўлган қон дарёсида чўмилмоқчимисан? Агар шуни итасанг мархамат, юртга келиб куч-қудратинг етса, элни кўчага олиб чиқавер. Мен бир вақтлар совет даврида халқни кўчага қўшиқ айтиб олиб чиққан эдим. Кўзини имконим қадар оча бошлаган эдим. Сен ана шу муборак ва қутлуғ жараённи ҳам барбод этдинг. Топширилган вазифани шараф билан бажардинг, шекилли.

    Сен уялмай нетмай мени айблаш учун гап тополмай 15 йил орқада қолиб кетган майда ва шахсий ўзаро бўлиб ўтган гапларни рукач қилиб ўзингни оқлашга харакат қилибсан. 1994-йили подвалдан чиққанимдан кейин сени телефонингни Жовдат Сайхундан сўраб олиб, сенга телефон қилиб, ҳол сўраган эдим. Сен ўшанда у зиндондан қандай қилиб омон чиқдингиз деб савол бердинг. Мен ҳам дарҳол ҳозиржавоблик билан сени ёмонлаб чиқдим дедим. Сенга бу жавобни ҳазил-мутоиба тарзида айтган эдим. Сен эса уни Хоразмча лабовой тушуниб, унга бир қанча эргашган қўшма гаплар тўқиб, бир арава қилиб озодлик радиосида 3-4 кундан кейин сайрадинг.

    Фарғоналик собиқ дўстим сени ёмонлаб қамоқдан чиқдим деди деб роса чайналдинг. Шу гап радиода бир неча бор гапирилиб ҳанузгача чўзиб юрадиган гапми? Ота-бобонг арғамчифуруш ўтганми дейман.

    Жавоб хатингда мени ёмонлаб, менга кўргазма бериб, қамоқдан чиққан эдингку деб иддао этибсан. Ўшанда мен сени сотганимда эди, ёмонлаганимда эди, эртанси куни мени озод қилишарди. 3 кундан кейин мен халқ шоири унвонига сазовор бўлардим. 45 кун қамоқда калтакланиб ётмаган бўлардим. Улар мени сени сотишимни 45 кун кутдилар, 45 кун калтакладилар. Таёқлари сингунча калтакладилар, мендан гап ололмадилар. У ерда сен ҳақингда бирон оғиз ҳам гап бўлган эмас, балки сендан кўра муҳимроқ жиддийроқ масалалар хакида гап кетган. Мен сени ўшанда сиру асрорларингни сотганимда 1999-йили сен сиртдан суд бўлганингда мен сенга гувоҳлик берган бўлардим.Сен билан ҳали-ҳануз хат ёзишиб, телефонлашиб, дўстлашиб юрмаган бўлардим.

    Сен мени 1994-йили собиқ дўстим деб радиода нутқ этганингдан кейин мен собиқ дўстга нега неча бор телефон этиб, партиямга ёрдам беринг дединг. Отаназарга Д.Х ни вазифалантиринг деб буйруқ бердинг? 2000-йилларнинг бошида интернетда бир хат эълон қилиб, унда Ўзбекистонда фақат 3 та дўстим қолди улар Иброҳим, Дадахон, рауф Парфи дединг.

    2003-йилда АҚШда турганимда, менга телефон қилиб, мен билан дўстона сухбат қилдингку, сени ёмонлаб, сотиб қамоқдан чиқиш мумкин бўлса, Мамадали Маҳмудов нега ҳануз қамоқда ётибди? Уканг Мақсуд сени ёмонлаб қамоқданг чиқди, сени ёмонлаб газетага мақола чиқарди. У ҳақда нега лом-лим демадингу, бугун менинг озгина танқидимга чидамай, шаталоқ отиб чичанглаяпсан? Мени санлаб ёвузга ёлғончига тухматчига, шонташчига чиқаряпсан.

    Менинг ёзганларимни микроскопга қўйиб бир қараб кўргин, у ерда биронта ҳам “микроб” тополмайсан. Менинг сузимда хам, ёзганимда ҳам ёлғон, тухмат, шонташ, иғво ғийбат бўлмайди. Фақат хақиқатни айтаман, гапираман, куйлайман. Мен ёмон одамман, ха мен жуда ёмонман, “яхшига ёғман, ёмонга доғман”. Сенга ўхшаб яхши бўлганимда эди аллақачон аллакимларнинг кетига кириб кетган бўлардим. Шунинг учун ҳам ҳали ҳануз Дадахонман.

    Барибир сенга сираям хусуматим, кин-кудуратим, ёмонлиғим йўқ. Мен, истасанг истамасанг сени хақиқий дўстинг, шунинг билан бирга ростгўй танқидчинг бўлиб қолавераман, тамом.

    2008 йил, ноябр.
    Давоми бор.
    Тошкент.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz