Ризобек Воскресенье, 2024-05-05, 20.26.07
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Ноябрь » 28 » "Туронзамин"да бугуннинг гаплари
    15.53.09
    "Туронзамин"да бугуннинг гаплари
    "Жосус"нинг  жазаваси
    Тошкентда юриб орттирган дўстлар орасида мен учун анча яқин ва анча қадрдон бўлиб қолган йигит бор. Ҳар сафар у менга, баъзан эса мен унга қўнғироқ қилиб хабарлашиб турамиз, янгиликлар билан ўртоқлашамиз, бирга кулиб, керак бўлса ҳатто бирга ҳафа ҳам бўламиз. Дастлабки “қулоқ”чиликда ҳатто иккимиз ёнма-ён эслаб ўтилдик, анча қувондик. Қаранг, ҳатто ўша ерда биргамиз, бу ахир тақдир, деб анча кулишдик. Шу йигит менга навбатдаги “қулоқ”чилик “меваси”ни жўнатди, сабаби негадир мен Қудрат Бобожонга тегишли “Понауз” сайтини оча олмаймайман. Мириқиб ўқидим, айтиш керакки жуда зўр маҳорат билан ёзилган.

    Аввало, Икром Ёқубовни жуда яхши танийман, ҳар қалай шундай деб ўйлайман, балким адашишим ҳам мумкин, чунки инсон инсонни тақдим қилгани даражада танийди, ундан ортиқ таниши қийин, бу фақат Яратганга хос. У менга анча очиқ кўнгил кўринди, ҳатто эллик сўм топсак бўлишиб уй-уйимизга озиқ-овқат олганимиз эсимда, маҳсулотларни ҳам бир ҳилини олганмиз. Вазнини ҳам бир ҳил қилганмиз. АҚШ элчихонасида ўтган қайсидир бир тадбирдан қайтар пайт Юнус ободдаги бир кўримсизгина кафеда ўтириб кўнглини ёзгани ҳам эсимда, ўшанда мен бу йигитнинг туйғуларидан ҳайратга тушгандим.

    Бир сафар у касалхонага тушиб қолди, кўргани бордим, ўшанда менинг ташрифимдан ҳаяжонга тушиб “ака, мутлақо кутмаган эдим, раҳмат, сизни ўзимнинг қадрдоним биламан” дегани ёдимда. Рўза ойи эди адашмасам, бирга ўн кун рўза тутди, ортиғига чидай олмади, қурби етмаганидан эмас, минг ҳил ташвишлари борлиги учун асабийлашганидан рўзасини давом эттира олмади. Онамга Қуръон совға қилди, оғир ҳолда ётганини кўриб ҳафагарчилигимга шерик бўлди. Энди ана шу мен билган Икромнинг ёзганларини ўқиб, гапнинг очиғи ҳайрон ўтирибман…

    Аммо мана бу иккинчи “қулоқ”лаш кампанияси билан танишгач бир нарсани илғагандай бўлдим ҳам. Икром (агар бу ростдан ҳам унинг ўзгинаси бўлса) сайтга қўйилажак нарса шахсан мухолифат етакчиси томонидан кўрилгач, унинг изни билан қўйилишини айтган, унинг изнисиз ҳеч нарса чиқмаслигига ишора қилган. Бу билан ўша “фош” қилишлар муаллифи, матннинг ортида аслида ким турганини билдириб қўйгандай. Қолаверса, адашмасам Икром инглизчани яхши биларди, шеваларигача биларди. Яъни мен таниган Икром асло “войс оф фридум” дейиши мумкин эмас, инглиз тили билимдони сифатида буни у “войс оф фридом” дерди.

    Мақолада ёз ойида намойиш этилган анави бемаза фильмда учраган сўзлар бор, гўё муаллифлари бирдай туюлади ҳатто. Масалан, мақолада радиода топганим миллионлар эвазига уйли бўлганим, оилам яхши ея бошлагани таъкидланади. Фильмда ҳам, менинг оилам радиога келгунимга қадар оғир аҳволда яшагани таъкидланган. Аслида бундай эмас, мен ўзига тўқ оила фарзандиман. Дарҳақиқат “миллион”лар ҳам айнан ўзбек матбуотида энг кўп эсланган, Кўчимовнинг анави кесатиқли шеърида ҳам бор “миллион”лар. Менинг номимдан чиққан 2006 йилги мақолада ҳам манави “”фошнома”дагига ўхшаш гаплар бор эди, яъни унинг муаллифи ҳам аниқланиб бораётгандай.

    Икром бизга ҳам қанчалар “нозик” жойда ишлаганини кўп гапирарди, шунда мен ундан анави менинг номимдан чиққан мактубнинг асл муаллифини билиб беришни сўраганман. Икром эса “ака унинг муаллифлари ўша радиоингиз ичида” деганди. Ёки шунга яқинроқ гап айтганди, валлоҳу аълам. Шу маънода мен, агар анави чиқишлар ортида ростдан ҳам Икром турган бўлса унга раҳмат дейман, зеро у ўз сўзини бажарди. Ўша фитнага йўғрилган мактуб муаллифи ким эканлигини, ана шу чиқишлар замирида, ўша чиқишларни жон деб овоза қилаётганлар мисолида билдириб қўйди. Баракалла.

    Нега мухолифат “етакчиси” ва унинг шогирдлари менга нисбатан бу қадар жазавага тушиб қолишди? Мен уларнинг мушугини “пишт” демагандим, чоғи? Кеча бир инсонга айтганимдай, бунинг жавоби жуда ҳам оддий. Мухолифат ўз номига кўра кимгадир қарши бўлиши керак. Кимнидир ўзи учун рақиб билиши керак. Албатта мантиқан олганда мухолифат деганлари мавжуд ҳокимиятга рақиб бўлмоғи тўғри бўларди, аммо ҳамма гап шундаки, мавжуд ҳокимият афтидан мухолифатга бироз оғирроқ келди. Унинг қуввати афтидан мухолифатни чўчитиб қўйди, аммо ном қурғур бор, уни оқлаш керак, демак нисбатан кучсизроқ, ҳукумат сингари тегишли қувватга эга бўлмаган янги объект топиш керак. Ана шу жойида билишимча уч ака-ука “ботир”лар анча қўл келди…

    Мен у ундай эди, манави бундай деб кимнидир қоралаш фикридан йироқман, кимнинг кимлигини Аллоҳ билгувчироқ!!! Ахир биламиз ҳеч нарса Унинг изнисиз рўй бермайди, У ҳар бир дақиқамиз, сониямизнинг ягона Эгаси! Демак ҳаммасини Унинг иҳтиёрига топширамиз, ахир у ўша Сарбадордан кўра ҳам билгувчироқ!!!

    Дадахон ака масаласида ҳам бир гапим бор, баҳснинг мардларга хос усули яхшироқ! Кимгадир, нимадир дейиш жоиз бўлса орқаваротдан эмас очиқ майдонга чақириб, тенг имкониятлар ёрдамида гаплашмоқ жоиз. Дадахон акани уч-тўртта манқаларга (кечирасизу) чайнатиб мириқмасдан, шахсан ЎЗИГА айтиш тўғрироқ. Агар ҳамма билмоғи шарт бўлса, марҳамат, Шуҳратни бир муддат фитнадан ҳоли қолдириб, покиза ишга жалб қилмоқ лозим. Навбатдаги “Қурултойни” Муҳаммад Солиҳ билан Дадахон Ҳасан баҳсига бағишласин, ўша ерда билинсин, ким ҳақу ким ноҳақ!

    Собиқ касбдошларга келсак. Ёз кунлари Шуҳрат Бобожон билан эмайл орқали боғландим, ўшанда анави фильм анча шов-шув бўлган пайт эди. У менга жавоб йўллаб, “ҳафа бўлманг, кимнинг кимлиги билаябмиз” деганди. Афтидан узоқни кўзлаб айтилган эди, то бугунни демоқчиман, ростдан ҳам билдик. Олдиндан ҳаммасини билдириб қўйгани учун унга раҳмат! Мен жуда ҳам ҳурмат қиладиган опа эса тўёна тайёрлигини айтганди, афтидан мана шу, бугунги чиқишлар назарда тутилган, бу учун унга ҳам раҳмат! Ўша ерда қолаётган ҳожи акага ҳам, намозни ҳеч қачон канда қилмайдиган яна бир олим акамизга ҳам раҳмат! Ўзингизга маъқул бўлганини менга илинганингиз учун ҳам раҳмат, ахир чинакам мўминлар шундай қилади, ҳадисга суянади, тўғрими? Раҳмат.

    Ҳаммамизни Яратганнинг Ўзи мағфират қилсин!

    Ҳусниддин.



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz