Ўшанда Абдулҳафиз Жалолов юрт бошида турган Каримов
феълини яхши билгани учун ҳам: "сенинг номзодингни ҳам қўяман", деб
айтганда:"жон, Ислом ота, мени бу каби жазоламанг, бошқа ҳамма
хизматингизга тайёрман", дея зулмбошнинг оёғини қучоқлаб
ялиниб-ёлборибди.
Аммо зулмбош шундай зотки у режа қилдими бир нарсани, оқибати қандай бўлишидан қатъий назар фикридан қайтмайди. Сайловлар тугаб, Каримов ўшанда 96,5 фоиз овоз олиб президентликка гўё сайланди.
Ҳозир Абдулҳафиз Жалолов қаерда? Нега яна қўғирчоқлик қилмаяпти?
Ҳа,
ҳамма гап шундаки Каримов бир ўйнаган ўйинчоғини қайта ўйнамайди.Унинг
қўғирчоғининг ё боши кетади, ё яна бир бошқа кор-ҳол бўлади.Худди сал аввал ўйнаб итқитган қўғирчоғи С.Мадаминов каби.
Ўша
Абдулҳафиз Жалоловнинг укаси Абдулҳакимнинг айтишича бечора акаси
кундузлари ҳам ташқарига чиқишдан юрак олдириб қўйган эмиш.Ё , бу ҳажв
қиляпти деб ўйламанг.Бу бор гап.Ахир укаси Абдуҳаким ўз оғзи билан
айтган гаплар-а бу.
Тошкентда
Олий партия мактабида давру даврон сурган, кейинчалик Ўз.ХДП бош котиби
бўлган фалсафа фанлари доктори "домла" зулмбошнинг суягидан мутлақо
қуруқ қолган эмас.
Бундан
ташқари "домла бечора"нинг Тошкент шаҳрининг қоқ марказида Халқлар
Дўстлиги проспектидаги уйидан ташқари пойтахтнинг бошқа мавзеларида яна икки уйи, отаси Мараҳим
Жалолов қирқ йил директорлик қилган Янгиқўрғон тумани Бирлашган
қишлоғидаги 14-ўрта мактабнинг эски биноси ёнбошида ҳовлиси, Наманган
шаҳри марказидаги Ғунча маҳалласида ҳам уйи бор.
"Домла"нинг диваннинг тагига кириб ётишини ҳисобга олинмаса ҳарқалай айримлар раҳми келаётган ҳолда эмас.