Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 1 » Мулоҳаза
    18.45.40
    Мулоҳаза
    Янгиқўрғонлик амалдорлар

    Кейинги икки кун ичида Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидан юқори лавозимларда ишлаган кишилар ҳақида қайноқ хабарларни эшитар эканман  "Амал қўлнинг кири " деган нақл ёдимга тушди.

    Янгиқўрон -  вилоятнинг тоғли тумани ҳисобланиб Қирғизистон билан чегара ҳудудда жойлашган. Тоққа яқин қишлоқларда асосан чорвачилик билан шуғулланилса , сал қуйироқда эса мева-сабзавотлар етиштирилади.

    Ҳозир мен бу туманнинг жўғрофий ёҳуд бошқа табиий хусусиятлари, одамларининг эса тоғликларга хос мард ва чапани, довюрак полвонлари-ю кўпкари шунқорлари ҳақида кўп тўхталмоқчи эмасман.Балки Наманган вилоятининг бошқа туманларига нисбатан кичикроқ бўлган Янгиқўрғондан чиққан ҳукумат амалдорларидан айримлари ҳақида қисқа сўз айтмоқчиман.

    Мирзаолим Иброҳимов - бу одам туманнинг Заркент қишлоғида туғилиб ўсган бўлиб асли касби зоотехник бўлган.Қишлоқдаги тенгдошлари уни ҳазиллашиб:"ўзи эшак, касби мол дўхтири" деб қўйишади.

    Бу киши колхозда зоотехникликдан фаолиятини бошлаб комсомол, КПСС тизимларида кўп йиллар лавозимдор бўлган.Охиргиси Олий Кенгаш раиси лавозимидан қувилгач туғилган қишлоғи Заркентга "шўлпайиб" қайтиб келган дейишади.Аммо унинг лавозимдор бўлиб тўплаган бойликлари қишлоқдошлар учун бир пулга ҳам арзимади."Сен нафақат Ўзбекистон халқининг, балки қишлоқдошларнингда иссиқ-совуғига ярамадинг" дея  тенгқурлари уни қишлоққа яшашга қўйишмади.У икки ҳафтагагина вақтга қишлоққа сиғмади.Тошкентга қайтиб кетишга мажбур бўлди.

    Илҳом Неъматов - бу лавозимдор Янгиқўрғон туманининг Бекобод қишлоғида туғилган.Отаси Тўйчи Неъматов кўп йиллар раҳбарлик лавозимларда ишлаб, охиргиси тумандаги Ульянов совхози директорлигидан нафақага чиққан.Илҳом Неъматов айримлар тахмин этиб айтгандай МХХчи эмас.У халқ хўжалиги институтинини тамомлаб  вилоятдаги энг машҳур "Наманганстрой -10" трестида оддий ҳисобчиликдан то шу трест бошқарувчиси, кейинчалик эса Наманган вилоят партия қўмитаси молия-иқтисод бўлими, хўжалик ишлари бўлимларида лавозимдор бўлган.

    Қайта қуриш йилларида эса Москвадаги КПСС академиясининг ҳалқаро масалалар бўйича якунлагач Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган, сўнг Ўзбекистоннинг Германиядаги консуллигида, кейинроқ Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда мухтор элчиси, ташқи ишлар вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари, икки кундан буён эса бекорчи.

    Неъматов нафақа ёшига етган. Яна бир бошқа лавозимни эгаллайдими ёки  отасининг номи қўйилган Тўйчи  Неъматов ширкат хўжалигига раҳбарлик қилаётган жияни Қодир Неъматовга қўшни қурилган Бекобод қишлоғидаги уйига қайтадими буниси номаълум.

    Абдулҳафиз Жалолов  ҳақида аввалги мақолаларимда ҳам ёзгандим.У киши ашаддий ленинчи одам бўлган.Ҳатто шўро даврида "мен худосизман" дея очиқ айтиб диний маросимларда иштирок этишдан бош тортган кимса.Янгиқўрғонликларнинг  иккиюзламачи, кўпчиликка нафи тегмай лавозимдор бўлганни қишлоққа киритмаслик одатларига кўра Каримовнинг қўғирчоғи бўлган Абдулҳафиз Жалоловга ҳавас қилмаса ҳам бўлади.

    Илҳом Мамадалиев - ИИВда кўп йиллар ишлаб, Хоразм вилоят ИИБ бошлиқ лавозимида генерал унвонини олгач Ўзбекистон ички ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимигача кўтарилган.Отаси Тошпўлат Мамадалиев эса  туман ИИБ лавозимида генералликни орзу қилиб полковниклигича ўтиб кетди.

    Илҳом Мамадалиев эса  Юлдуз Усмоновани хотин қилиб олиши устидан можаролар чиқиб ашулачи ўзи айтган "Илҳомжон сизни йўқотишдан қўрқаман " деган сўзлар ҳақиқатга айланди.У ИИВ тизимидан ҳайдалди.У ҳам қишлоққа қайта олмади.

    Икромхон Нажмиддинов - Янгиқўрғон туманининг Исковот қишлоғилик ( менимча асли номи Эскиобод , лекин шўро даврида  ҳужжатлар бузилиб Исковотга айланган бўлса керак ) бу кимса енгилнинг остида, оғирнинг устида юрган "юшоқсупурги" лақаби билан ном қозонган, бугунги кунда Наманган вилоят ҳокими лавозимида каламушлик қилиб келаётибди.У ҳокимликка келгунга қадар "Ўзғалладон" концерни раҳбари эди,  ундан   Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ўтказилиб икки ҳафта нари-берисида вилоят ҳокимлигига тайинланган.

    Отаси Ҳошимхон Нажмиддинов машҳур бригада бошлиғи бўлган.Ленин орденини олгану социалистик меҳнат қаҳрамони унвонига интилиб етолмай армонда  ўтиб кетганлардан.

    Бригадирнинг боласи вилоят ҳокими И.Нажмиддинов ўзи туғилган қишлоқда жиноят оламида донг таратган киши қўли билан бир неча ғишт заводлари, ун ишлаб чиқариш комбинати, Испания мамлакати билан ҳамкорликда ароқ-вино заводи, Исроил мамлакати билан ҳамкорликда салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи "Альфа ла вал" қўшма корхонаси ва ҳакозолардан катта улуш эвазига бойигандан бойиб, "ҳамма нарса халққа" деган ёлғон шиорни бақириб айтиб юрибди дейишади.Менимча у ҳам кетига тепки теккач Тошкентга...ё билмадим, ишқилиб қишлоқдан бошқа ёққа қараб кетиши аниқ - да.

    Юқорида айтганим каби Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидан шунақа раҳбарлар чиққан.Улар халққа  қандай муносабатда бўлишган эса шунга яраша жавоб оладилар.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz