Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 3 » Адабий ҳамдўстлик ва ҳамкорлик
    18.38.29
    Адабий ҳамдўстлик ва ҳамкорлик
    Салом, мухтарам Ризо Обид! Яхши юрибсизми? Оғайни, мен сизга Украиналик бир ёзувчи дўстимиз ижодидан қилган таржимамнинг бир бўлагини  файлда юбораяпман. Шуни сайтингизда эълон қилса бўладими? Унинг суратини ҳам жўнатяпман. Шоятки бу арзимас таржима икки Буюк Халқ дўстлигига робита бўлса. Эҳтиром ила фақирул ҳақир Холдор Вулқоний.
    *           *           *
    Сергей Аксёненко

    Аксёненко Сергей Иванович. 1967 йили Украинанинг Одесса  вилоятида туғилган."Галлактикада куз"  номли шеърлар тўплами билан эл назарига тушган.Халқ депутати. 1994 йилдан 1998 йилгача Украина парламенти тафтиш комиссиясига раислик қилди ва Умумукраина миллий иттифоқини бошқарди. Сергей Аксёненко 10 дан зиёд адабий - бадиий, публицистик китоблар муаллифи. Хозир Киев Шаҳрида яшайди.
    Қайтмайдиган  нарса йўқ
    (Ишқий  мистик триллер)

    Сирли  дўкон

    Бу  ҳайратланарли  воқеа  ер  юзининг  олис  бир  хилватида  юз  берди. Ер  юзида   демаса  ҳам  бўлади. Шундай  бўлсада  воқеа  жойини  икр – чикрларигача  тасвирламоқчиман. Кузнинг  илиқ   кунларидан  бири   эди  ўшанда. Мен  анчадан  бери   кўришмаган  дўстимни   зиёрат   қилиш  учун   шаҳарга   бордиму  бир – бирига  хасан – хусан  каби  ўхшаш  баланд  иморатлар  аро  адашиб  дўстим   яшайдиган  уйни  ахтара – ахтара  иттифоқо  сувлари  мавжланиб ётган   кўлнинг   ёнидан  чиқиб  қолдим. Энига  унча  кенг  бўлмаган  бу  кўл   узунасига  чўзилиб  кетган  эдики,  у  кўлдан  кўра  кўпроқ   дарёни  эслатарди. Кўл   сувга  сакраш  миноралари  билан   жихозланган  шаҳар  пляжидан  бошланиб  пляж   баланд   бетон   деворлар  билан  ўралган  эди. Кўл  соҳилидан   бошланган   хиёбон  бора – бора  қалин  ўрмонларга  уйғунлашиб  кетган.   Кўлнинг   мен  турган  соҳилидан  баланд  тепаликлар  узра  қад  кўтарган, ўша   мен  адашиб  қолган  шаҳарнинг  кўп  қаватли   иморатлари  шундоққина  кўриниб  турарди. Соҳил  бўйлаб  кетган  асфальт   йўл   гарчанд  пиёдалар  учун   мўлжалланган  эсада,  йўл  ёқасида  алменсохдан  қолган  автобус  бекати  қаққайиб   турар,   бекат   тошлардан  қурилган  эди. Бу  соҳил  йўли   ёқасида   қизил  ғиштдан   бунёд   этилган  пастаккина   дўкон  ҳам  киши  диққатини   ўзига тортарди. Чўян  панжарали  дўкон   деразаларининг  хира  ойналарини   чанг  босиб  ётар,  дўконга  қарама – қарши   тамондаги  кўлнинг   этаги ботқоққа   туташиб  кетган   бўлиб   дўкон   билан   бекат  ҳам  ботқоқдан  унча  узоқ  эмас   эди. Диққатга   сазовор  объектлардан   яна  бири  -  сўқмоқ. Бу   илонизи   сўқмоқнинг   бир  учи   шомги   соялардай  мунғайган  қари  маймоқ   толлар  оралаб  остига  сувлар  чипиллаб  тегавериб  чириб   кетган  тахта   йўлакка  уйқаш. Сўқмоқнинг   иккинчи  учи     кўл   ёқаларидаги   қоя  тошлар   аро  тепаликка,  баланд – баланд  бинолар   қад   кўтарган  шаҳарга   олиб   боради. Кўл  тамон   юрган   одамни   эса  бу  сўқмоқ  ўша   тошдан   қурилган  бекат  ва  қизил  ғиштдан   қурилган  дўконга  элтади.Мана , юқорида   биз  тасвирлаган  асфальт   йўлдан  сариқ   рангли  ПАЗик   автобуси  чиқиб  келдида  бекатда  тўхтаб  йўловчиларни   туширди. Бу  эски,  шалоғи   чиққан  сариқ  ПАЗик  менга   олис   болалигимни  эслатди. Автобусдан   тушган  йўловчилар  катта   йўлни   кесиб   ўтишиб  сўқмоқ  роқали   юқорига ,  шаҳар  тамон  кета  бошладилар. Мен   эса   сигарет   сотиб  олай  деган   мақсадда   дўконга   кирдим.
    - Икки   қути  “Славутич”  сигаретасидан   бериб   юборинг -  дедим  мен  ўттиз  ёшлардаги,  малла   сочларини   от  думидай  турмаклаган   оқ – сариқ   юзли  дўндиққина   сотувчи   аёлга.
    -  Аёл  индамайгина   сигареталарни  пештахта  устига  қўйди.
    - Кечирасиз,  айтолмайсизми,  қирқинчи  уй  қаерда? – дедим   мен.
    - Анави   сўқмоқдан  бориб  юқорига   кўтарилсангиз  биринчи  кўринган  иморат   қирқинчи  уй -  деди  сотувчи  аёл.
    Мен  сотувчи   кўрсатган  тамонга  ўгрилдим. Шунда  дўкон  деразаларига  урилаётган   йирик – йирик   ёмғир   томчиларини   кўрдим. Ташқарида   ёмғир  ёғар   эди. Кўп  ўтмай   ёмғир   шиддатли   жалага  айланди.  Ҳаво   айниганидан   атроф,  айниқса   дўконнинг   ичи   қоронғилашиб   кетди.Сотувчи  аёл   жинчироқни  ёқди.
    - Нима,  сизларда   электр  линияси  йўқми?  -  сўрадим   мен   ажабланиб.
    - Вада   қилишганди. Лекин   ҳалиям   симёғоч   кўмиб  элэктр  линияларини   тортишгани   йўқ -  деди  сотувчи  аёл   чироқ   шуъласидан   юзлари   ёришиб  маъюсгина.
    Мен  аста   атрофга   алангладим.  Дўконнинг  ички  кўринишини   кузатар  эканман,  вужудимни   унутилмас  болалик   хотиралари,  қадрдон   дамлар   ёди   қамраб  олди  гўё.  Негаки,   бу  дўкон  ўша  болалик  чоғларимдаги   дўконларга  ўхшар   эди. Уч  литрли   туника   бонкалардаги   томатлар,  Шиша  бонкалардаги   тузланган   помидор  ва   бодринглар, Қопқоғи  айвонли   шапкага  ўхшаш  ароқлар. “Беломорканал”   попирислари,  юпқа   фанеркадан   ясалган  қутили  гугурт   туташтиргичлар, Фиръавнларнинг   пирамидасига  ўхшаш  қоғоз  идишларга   жойланган  сут   ва  қаймоқлар, Қутисиз  оқ   қандлар, торози  олдида  ётган,  ишлатилавериб  ялтиллаб  кетган  ёғоч  чўт,  кўрсаткич   бармоғини  лабларига  босган  аёл  акс   этдирилган   деворий  плакат  ва  ундаги  “Хушёр  бўл!  Душман  хамиша  уйғоқ!”  дея  қизил  рангда  ёзилган  қалин  ёзув  барча – барчаси  болалик  чоғларимни  ёдимга  солди. Мен  сигаретадан  ташқари  дўстимнинг  уйига  қуруқ  кириб  бормай  деб  яримта  ароқ,  бир  бухонка  қора   нон,  “Сервилад”  номли  калбаса,   ва  икки  шиша  қатиқ  ҳам  сотиб  олдим.  Ўша   оғзи   фальга   қопқоқ  билан   бекитиладиган  шиша  бутилкалардаги   қатиқлардан. Мен  бундай   қатиқларни  фақат  бундан  йигирма  йил   бурун   кўрган  эдим.Сотувчи   жувон  мен  сотиб  олган  нарсаларни   тўр  халтага  жойлади. Ўша,  тарбиячи  Валя  хола  айб  қилсак  бизни  савалайдиган , ва  ишдан  қайтаётиб  ўртача  катталикдаги  махсулотларни  уйига  ташийдиган  ҳамда  кичикроқ   нарсалар    катакларидан  тушиб  қолгувчи   тўрвага.
    - Маҳсулотларни  қаердан  оласизлар? -  сўрадим   мен.
    - Озиқ – овқат  омборидан – жавоб  берди   сотувчи.
    Қаерда  сақланиб  қолган  экан  бундай  омбор? -  ўйладим  мен. Бу  маҳал   ёмғир  тинди.
    - Майли  унда,  мен  борай -  дедим  тараддудланиб.
    - Тўхтанг,  бирга  чиқамиз – деди   сотувчи  аёл  жинчироқни  ўчираркан. Чироқ ўчгач  дўкон  зулмат  ва  совуқ  сукунатга  чўмди. Биз  ташқарига  чиқдик. Муздек  мусаффо  хаводан  ёмғир  хиди  келарди.  Бу пайт  оқшом  тушиб  зулмат  тобора  қуюқлашиб  борарди.Тепалик  тамондаги  уйларнинг  деразаларида  порлаётган  чироқлар   узоқдан  ёнарқуртларга  ўхшар,   ботқоқ  тамонда  эса  аксинча,  қуюқ  зулмат,  зимистон   хукмрон  эди. Сотувчи  аёл  калитларни  шиқирлатиб  дўкон  эшигини   тамбалай  бошлади. Мен  шийпончада  тамаки  тутатганимча  аёлни   кутиб  турдим.
    -  Мен  ёмғирни  жуда  яхши  кўраман – деди  сотувчи  жувон  дўконни  қулфлар  экан.
    - Қани,  кетдикми  унда?  - дедим  мен.
    - Бизларнинг  йўлларимиз  бир   эмас – деди  сотувчи   менга  юзланиб. Бу  ҳолат  кутилмаганда  юз  бергани  учунми,  негадир  унинг  кўзларига  қарашга  улгурмадим.
    -Мен  ботқоқ  ортидаги  қишлоқда  яшайман -  қўшимча  қилди  аёл.
    - Кечаси  қоронғуда  ботқоқ  тамонларда  ёлғиз юриш яхши  эмас. Қўрқмайсизми? – сўрадим  мен.
    - Нимадан  қўрқаман? – ажабланди  сотувчи  жувон  ва  кета  бошлади. Мен  беихтиёр  унга  эргашдим. Биз  анчагача  сўзсиз  юриб  бордикда,  сўқмоқнинг   чириган,  қора  сувларга  бўкиб  ётган  тахталарга  туташган  жойда  иккимиз  ҳам   бирданига  тўхтадик.
    - Керак  эмас,  мени   кузатмай   қўяқолинг. Мен  ўзим...  Сиз  бутунлай  қарама – қарши  тамонга  қараб  юришингиз  керак -  деди  аёл.
    - Майли,  ҳайр унда – дедим  мен  ноилож.
    - Ҳайр – деди  паст  овозда  сотувчи  аёл.
    Мен  унинг  ортидан  анчагача  кузатиб  турдим. Аёл   лиқиллаб  турган  чирик  тахта   йўлак  узра  юриб   ботқоқ  тамон  жўнаркан,  кўп  ўтмай  қоронғулик  қаърига  сингиб  кўздан  ғойиб  бўлди.  Мен  эса   деразаларида  порлаётган  чироқлари  узоқдан   юлдузлардай  чарақлаб  ётган     кўпқаватли   уйлар  тамон  йўл  олдим. У  иморатлар  баланд  тепаликлар  устига  қурилгани  учун  ҳам   қадимий  қасрлар  каби  улуғвор   кўриниш   касб  этган   эди.  Мен  ўзим  таҳмин  қилганимдан   ҳам   кўпроқ  йўл  юрдим  чамаси. Тепаликка  чиқиб   бетон  кўприкдан  ўтарканман,  уйлар  олдидаги  чароғон  майдонда  ўйнаётган  болаларни   кўрдим  ва  уларнинг   шодон  қийқириқларини  эшитдим. Ниҳоят  қирқинчи  уйни  ва  дўстим   яшайдиган  хонадонни   топиб  эшик   қоқарканман,  ичкаридан  тўққиз   ёшлардаги   кўзойнакли   бола  чиқдида,   саломлашишни   ҳам   унитиб : - Дада, Дада,  сенинг   бир   дўстинг   чақиряпти! – дея   бақирди.  Дўстим  ичкаридан   чиқаркан,   мени   кўриб   севиниб   кетди. У  мен   билан  қучоқ  очиб  кўришарганича:   - Э,  бормисан,  оғайни?! Неча  қиш,  неча  ёзлар   бўлди   кўришмаганимизга! Кел,   дўстим! Қани,  марҳамат!  Оббо  сеней! Бир  йўқлай  дебсанда – а? Қани,  ичкарига – деди  меҳмондўстларча. Биз  ичкарига  кирдик. Пояфзалимни  ечаётиб  девордаги  соатга  кўзим   тушди.  Соат  кафтгири  19   дан  22  минут   ўтганлигини  кўрсатиб   турарди.  Нихоят  дўстим  билан  меҳмонхонада  яримтани  майдалаб   суҳбатлаша   бошладик. Гапдан  гап  чиқиб  мавзу  мен  ул – бул  харид  қилган  ғаройиб  дўконга  тақалганда   дўстим  қўрқув   ва  хавотир  ила  гапимни   бўлди: - Сен...  Сен  ҳам   у   дўконни   кўрдингми?   
    Мен  ҳайрон   бўлдим.  – Ҳа,  кўрдим. Нафақат   кўрдим,  ичкарига  кириб  манабу  сигаретни   сотиб   олдим . Нимайди,  тинчликми? -  дедим   мен   халитдан   бери   чекаётганим,   стол   устида   ётган  “Славутич”  номли   сигаретга  ишора   қилиб. 
    Дўстим   сигарет  қутисини   қўлига  олиб  айлантириб   тамоша   қилди. Кейин  менга  юзланиб: -  Сен  бу  сигаретни   ростдан  ҳам   ўша   дўкондан   сотиб  олдингми?  - деди  ишонқирамай.
    - Ҳа,  айнан  ўша   дўкондан   сотиб  олдим. Қизиқ,  нега  энди   сен   шу  сигаретага   ёпишиб  олдинг?  Ё,  маст   бўлиб  қолдингми?  -  ҳайрон   бўлдим   мен.
    - Йўқ,   ҳали  маст   бўлганимча   йўқ. Биласанми... Нима   десам   экан... У  дўкон  ўзи   йўқ... Қандай  тушунтирсам   экан   сенга...  Каловланди   дўстим.
    - Йўқ?  Қандай  қилиб?  Бадтар   ажабландим   мен.
    - Қани,  давом   эт. Кейин   нима   бўлди? – қизиқиб  қистади   дўстим.
    Мен   ғаройиб  дўкон,  ёмғир,  сотувчи   жувон  ва  у  жувонни   ботқоққача    кузатиб   қўйганим  ҳақида  сўзладим.
    - Э,  Худо  бир   сақлабди  сени.  У  ёқда   ҳеч  қанақа   дўкон   ҳам   қишлоқ   ҳам   йўқ,  ошна. Биз  шаҳар  аҳолисига  у  дўкон   ҳам  ўша  сотувчи   жувон   ҳам  кўринмайди.  Улар  фақат   чедан   келган   меҳмонларгагина   кўринади.  Дўконни,  чироқни  ва  сотувчи   аёлни   кўрганлар   бор  ва   улар   айнан   ичкарига   кирмагани  учун   ҳам   омон   қолишган. Ва  бу  мудҳиш   воқеани   бошқаларга   сўйлаб   беришган.  Жуда  кўплари   ботқоқ  тамонда  йўқолиб  сирли   равишда   ғойиб   бўлишган. Айтишларича   у  ерларда   аллақандай  ёвуз   секта   аъзолари   изғиб   юраркан. Сирли   дўкон  ўрнидан  кўп  марта   ўлдирилган   одам   жасадлари   топилган   бўлиб   уларнинг  танасидан  ҳеч  қандай   жарохат   излари   бўлмагани   айниқса   бу  қотилликларни   сирлилаштиради.  Баъзиларнинг   фикрича   у   мурдаларни   ўша  ёвуз   секта  аъзолари   олиб   келиб   ташлаб   кетишаркан.  Улар   устидан   суд   ҳам   ўтказилган   дейишади. Лекин   дўконни,   сотувчи   аёлни   кўрган   ва  у  дўкондан   нарса   сотиб   олиб   тирик   чиққан   одам   ҳақида  сира  эшитмаганман...

    Давоми   бор.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz