"Бурунни
сассиқ деб кесиб ташлаб бўлмайди" деган бир гап бор.Аммо жамиятда фақат
бурнидан нарини кўра олмайдиган бурунбойлар кўпайиб кетса-чи?Ёки
саккизта шундай бурунбой бир бўлиб биттагина бўлсада нарсани қойил
қилиб қўя олмасачи?Ундай бурунбойларнинг бурнини нима қилиш керак?Кесиб
ташлаш керакми ё шоти қўйиб чиқиб бурни учига қўнган пашшани қўриш
керакми?Бундай бурунбойлар бир-иккита бўлсаку албатта уч-тўрт киши бир
бўлиб шоти билан вақти-вақти билан чиқиб чертиб тушиб турса.Аммо бундай
бурунбойлар ғоят кўпайиб кетган бўлса-чи?Ҳа, унда у катта муаммо
дейсизда.
Ҳозир "демократия"ни ёпинчиқ қилиб олган асли кимлиги
нотайин бурунбойлар кўпайиб кетди.Энди бу бурунбойларни ҳалиги нақлдан
шартта кўз юмиб бурунларини кесиб ташлашдан бошқа чора йўқ.Уларни
қанчалар бурунларига чертиб уйғотишга уринманг бари бефойда.Ахир
ундайларнинг бурни кўтарилганига ҳадемай чорак аср ҳам бўлади ва ўшанда
ҳам шотисиз бурнига чиқиб бўлмай тураверади.
Тавба
дейсан, бу бурунбойлар туғилгандан манқа туғилиб эрта индин бу фоний
дунёни тарк этиш арафасида турган эсаларда манқаликларича ўтиб
кетарканларда...
Ҳа, айтмоқчи бурунбойларга нима маъқул дейсизда?
Бурунбойнинг
ёшуллиси йигирма йил нари-берисида айтилиб келинаётган каби:"юлдуз
десам ой экансиз, гўзалликка бой экансиз" ёки бўлмаса "анави чатақ ,
манави чатақ , сиз эса тилло ярақ-ярақ" десангиз бирам
яйрайдики.Ора-чора "сизни бугун-эрта ҳамма пошшо қилади" деб қўйсангиз
асти қўяверасиз шавла каби яйралишини.
Бир ижодкор айтмоқчи ундай бурунбой мовийлар кўпайиб кетди, шунинг учун ҳам жамиятнинг расвоси чиқиб ётибди...