Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 7 » МУЛОҲАЗА
    01.38.14
    МУЛОҲАЗА
    Танқид билан жанжалнинг фарқи

    Шуларни ёзишдан олдин гапнинг очиғи юрак бир орзиқиш туйди.Чунки эрта ўтиб индин муборак ҳайит байрами.Саҳифада ватандошларни қутлуғ айём билан муборакбод этиб, эзгу тилаклар билдиришни кўнгилга туккан эдим.Ҳануз ўша кўнгилдаги ният - ниятдир ва ушбу чизгилар олдидан ҳамма миллатдош, ватандош, диндошларни қутлуғ кун билан табриклайман!

    Аммо мана бу - қуйидаги мақолани ёзишга ҳам эҳтиёж сезилди

    Ўзбекча сайтлардан бирида миллатдошларимиздан бири қатор ижодкорларни жанжалнинг ичида қолганларини ва уни бас қилинглар деган мазмунда гина қилибди.Балки миллатдошнинг гинасини индамасдан ўтказиб юбориш керак эди.Лекин жанжал ичида қолганлар дейилганлар орасида менинг ҳам исмим борлиги учун эмас, балки бу гина қанчалик ўринли дейилган мулоҳаза билан шунчаки мулоҳазамни билдирмоқиман.

    Аслида гап бунда ҳам эмас.Чунки жанжал ичида қолди, дея гина қилган миллатдошни тўғри тушуниш керак.Сабаби бугун ўзбек жамиятидаги аҳвол ғоят аянчли.Ватандагиларнинг биргина қиш мавсумидан чиқиш азобларини тасаввур қилишнинг ўзи азоб.Шундай бўлгандан кейин ватандаги ҳолга бефарқ бўлмаган биз кабиларнинг қўлимиздан кўп нарса келмаётганидан ҳар қанча гина қилгулик.

    Аммо гина қилган ватандошнинг куюнганларини таҳлил қилишни қўйиб турайликда бугунги ўзбек жамияти инқирозининг жуда чуқур бўлмасада , шунчаки ўғил болачасига сабабларини айтайлик.

    Каримовни ким диктатор қилди?Каримовку ёлғончи, халқни алдаб келмоқда аммо мухолифатнинг лидериман деганлар нега алдайди?Ҳар икки томондан ҳам алданаётган оддий одамлар қандай қилиб ажойиб жамият қурсин?

    Каримовнингку диктаторлигини дунё билди.Зулмкорлар рўйхатларининг бошида турибди.Аммо ўзини ўзи мақташдан бошқа ҳеч вақога эришмаган мухолифат “намоёндалари”чи?

    Каримовнинг кеча қўйнидан чиққан ярамасни мушук каби қўйнига киритиб, мустаққиллик йўлида заҳмат чекканларни оёқости қилаётган мухолифатчини ким дейиш керак?Боз устига ҳар куни бир ёлғонни тарқатиб турсачи?Унинг бор ёлғонидан бошқа унга ишонаётганларни бохабар қилиш жанжалми ё нима?Ё ундайлар танқиддан ҳоли бир авлиёми?

    Қанақа жанжал?Ахир юмшоққина “сиз яхши, мен яхши” деб , “сен менга тегма, мен сенга тегмайман ” қабилида яна неча йил юриш керак хору зорликда?

    Бизнинг ажойиб ҳислатларимиздан бири ҳар қандай ҳолатда ҳам кечиримлилигимиз.Аммо бутун бир халқ нонга зор бўлиб турган кезда уларнинг ҳолига масъул бўлганлар хатосини айрим ҳолларда жиноятини “кел қўй” деб кечириш ё сукут сақлаш тўғрими?

    Бизнинг камчиликлардан яна бири “оч қорним - тинч қулоғим” қабилида бепарволик, лоқайдлигимиздир балки?Яъни “унинг камчилигини айтиб, танқид қилсам жанжал чиқмасин” дегандай.

    Шу йилнинг ўзида уч-тўртта анча таниқли қаламкашнинг ёзганларида “қўй шуларни ёзиб ўзимга душман орттирмай дедим” деган мазмундаги истиҳолали сатрларни ўқидим.Тўғрисини айтганда уларни ўқиб шундай истеъдодли кишиларга бўлган ихлосим ўн чандон бўлган эса энди бир неча поғона пасайди.Афсуски биз самимий танқидни душманлик деб тушунамиз, жанжал деб тушунамиз.

    Аммо ҳақорат билан асосли танқиднинг фарқи бор.Лекин айрим ҳолларда халқ дардини кўриб туриб куйиб кетганидан аччиқроқ, ўғилболачасига дангалроқ айтилган сўзларни ҳақорат деб ҳисобламаслик керак назаримда.Бизнинг миллатдаги авлод-аждодларимизга хос:дангаллик, дадиллик, шижоат, энг муҳими эркакона мағрурлик ҳислатлари қайтмас экан яхши ва фаровон ҳаёт ўзидан ўзи яралмайди.

    Ватандошга самимий куюнчаклик билан чиқишларига раҳмат айтган ҳолда яна шуни қўшимча қилиш мумкинки у киши номларини тилга олган таниқли ижодкор ва сиёсий арбоблар Жаҳонгир Муҳаммад ҳам, Нидои Мазлум ҳам жанжалнинг ичида қолишмаган балки асосли фикр-мулоҳаза ҳамда маълумотлар билан танқидий чиқишлар қилишади.

    Айтмоқчи гапим ўзаро камчиликларни, қусурларни айтиб деб тугатишдан ҳайиқмаслик керак ва танқидни жанжалдан ажрата билиш керак.

    Ризо Обид


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz