Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.27.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 9 » Бугуннинг гаплари
    19.49.09
    Бугуннинг гаплари
    Исматнинг қисмати

    Исмат деган ёзғувчининг диктатор Каримовни авлиё даражасига кўтариб ёзилган номаи аъмоли эълон қилинибди дея бундан уч-тўрт йил аввал чамаси эшитгандим.

    Яқиндан буён эса Ўзбекистоннинг бошеяр зулмбоши Каримовни улуғловчи Исмат Хушевнинг номаси баъзи ўзбекча интернет сайтларда эълон қилиниб, зулмбошга ҳамд-санолар ёғдириляпти, деган мазмунда ватандошлардан, миллатдошлардан хабарлар ола бошладим.

    Ҳа, нима кўп ҳозир Каримовга ялтоқланадиган ўзбекча сайтлар кўп, унинг хизматидаги нашрлар кўпда деб қўя қолгандим.Аммо саҳифамиз ўқувчилари бу ўйимни чиппаккка чиқаришди.Чунки уларнинг айтишича бу каби лаганбардорона “асар” демократликка даъвогарлар саҳифаларидан ўрин олган.

    Шундан сўнг Каримов ва унинг режими маддоҳлари-ю хизматкор ялоқхўрларини авлиё даражасига кўтарилган “ноёб топилдиқ”ни бироз мутоала қилдим.

    Очиғи у Исматга хос ялоқилик руҳида ғоят моҳирлик билан иншо этилган.Фақат Исматга ўхшаган маддоҳларгина бу каби асарни меъёрига етказиб ёза олиши мумкин.

    Исматнинг “асари” пайдар-пай эълон қилинар экан мен унинг бир галдаги қисмига кўз югуртирдим.Биласизми мен Исматнинг бу қадар маддоҳона ёзғуларидан ҳайрон қолмадим.Чунки у нимаики ёзган бўлса ўзининг шахсиятидан келиб чиқиб иншо этган.У ўзига хос шунақа амалга ўчлигини, амал, лавозим учун интилиб ҳатто айримларнинг кўйлаги ёқасими ё пайпоқлариними аниқ эсимда қолмади ҳидлаганини ғоят ўқимишли айни чоқда ишончли деталлар билан баён этади.Истеъдодига қойил қолиш керак.Амалга интилиш истеъдодига ҳам.Чунки у амал учун ҳеч нарсадан жирканмайди.Ҳатто фарзандини диктатор исми билан атагани ва зулмбошнинг унинг хотинига салом айтганигача фахр билан ёдга олади.
    Мана ўзингиз қуйида унинг зулмбошдан фахрланиш туйғулари акс этган асари бобини ўқинг-га:

    “ИСЛОМ АКАНИНГ БИРИНЧИ ОТДОШИ

    Ўнинчи боб.

    “…1989 йилнинг 2 август куни менинг иккинчи фарзандим дунёга келади. Туғруқхонага бориб қувонч билан қайтганим ҳамон эсимда. Чунки мен, Ҳулкаримдан кейин, энди, ўғил кўрган эдим. Ўғлимга муносиб исм қидира бошладим…
    Бирдан Шукрулла Раҳматович йўқлаб қолди. Шошилиб ҳузурига бордим. Қабулхонада у кишининг ёрдамчилари Туйғун Аъзамович қувонч билан кутиб оларкан, табрикдан сўнг: “Биз унга аллақачон исм ҳам топиб қўйдик” деб мени ичкарига йўналтирди.
    - Исматжон, табриклаймиз! Илоҳим, умри билан берган бўлсин! – деди Шукур ака. – Хўш, исмини нима қўймоқчисиз? – деб сўради кулимсираб.
    -Аниқ бир тўхтамга келганим йўқ. Сиз нима десангиз шу-да… – дедим қувонч билан мағрур бош эгиб.
    -Исматжон, ўғлингиз ўз исми билан дунёга келибди-ку! Унга Ислом аканинг муборак номларини қўямиз! Мен ҳатто Ислом акамга бу ҳақда айтиб ҳам қўйдим. Шошманг, ҳозир ўзингиз гаплашасиз, - деб Ислом ака билан тўғридан тўғри боғланадиган телефон трубкасини кўтардилар-да: - Ислом ака, мана, Исматжоннинг ўзи ҳам етиб келди. Икки оғиз гаплашасизми? Анави митингни ёпиқ бинога кўчириб бергани учун Сизнинг номингиздан раҳмат айтиб қўйдим… Хўп, ҳозир, мана.
    Шукрулла Раҳматович трубкани менга бердилар.
    -Ассалому алайкум, Ислом ака! – дедим ҳаяжонланиб. У киши ҳам табрикдан сўнг митинг тинч ўтгани учун раҳмат айтдилар. Лекин ўғлимнинг исмини Ислом қўйишимга дастлаб дастлаб розилик бермадилар.
    -Ўзим бу ишга янги келган бўлсам, ҳали ҳеч нарса қилишга улгурганим йўқ. Бошқа чиройли исмлар кўп-ку! – дедилар.
    -Ислом ака, Сизнинг ҳаётингизга мен ҳавас қиламан! Худо хоҳласа, ҳали буюк мақсадларингиз ҳам рўёбга чиқади. Ўғлим ҳам қайсидир жиҳатлари билан Сизга ўхшашини ният қилганман. Илтимос, йўқ деманг!
    -Ният қилган бўлсангиз, майли, розиман. Келинимизни менинг номимдан табриклаб, саломлар айтиб қўйинг! – дедилар Ислом ака. – Келинга албатта салом айтинг! – деб таъкидладилар.
    -Раҳмат, Ислом ака! – дедим энтикиб. – Шукрулла ака ҳам Сиздан ниҳоятда миннатдор..
    -Шукрулла акангизга айтиб қўйинг, кўнглини бир жойга қўйиб ишлайверсин! Худо хоҳласа, яхши гаплар, яхши ишлар ҳали олдинда турибди, - деди Ислом Абдуғаниевич. – Хайр, саломат бўлинглар!
    Шундай қилиб, республикамизда биринчи бўлиб мен Ислом акага меҳр қўйиб 1989 йилнинг 2 август куни туғилган ўғлимнинг исмини “ИСЛОМ” деб қўйганман. Ислом Абдуғаниевичнинг розилиги билан ўғлимга шундай исм қўйдим…
    Мен нима учун Ислом Абдуғаниевичга бу қадар ихлос қўйган эдим?
    Эҳтимол, бошқалар фақат орқаваротдан билишар, аммо мен тўқсонинчи йиллар бошидаги кўпгина раҳбарларни, лидерларни яқиндан танир эдим. Афсуски, улар орасида миллатнинг бошини қовуштирадиган том маънодаги юртбошини кўрмаганман. Тўғри, улар ҳалол инсонлар эди, ўз ишларини яхши билишарди. Лекин миллатни бирлаштириш учун яхши инсон, малакали мутахассис бўлишнинг ўзи камлик қилади. Тарихнинг бурилиш нуқталарида халқни янги истиқбол сари олиб ўтиб кетиш ҳеч қачон осон бўлмаган. Фақат ҳақиқий раҳнамогина миллат бирлигини сақлаб қолади ва ёруғ кунларга қатьиян ишонади. Жамият устқурмасини бузиб, вайрон этиб ташлаш унчалик қийин эмас. Лекин вайроналар устида янги бино барпо этиш ниҳоятда мушкул вазифадир. Мен, Ислом ака нечоғлик оғир вазифани ўз зиммасига олганини жуда яхши биламан…
    Бир куни халқона шоиримиз Тўра Сулаймон: “Ислом акани буюк бир зотнинг руҳи доимо қўллаб-қувватлаб туради”, деган эди жойнамозини йиғиштириб ўрнидан турар экан. Ўшанда ҳалол бир инсон – Тўра Сулаймон – намоз пайтида ҳам юртбошимизни ўйлаганидан, юртбошимиз тўғрисида қайғурганидан сираям ажабланмадим.
    Мен Ислом аканинг биринчи отдоши – ўғлим борлиги билан қалбимда ажиб бир фахр туяман…”(Исмат “асари”дан парча тугади).
    Ҳа, майли Исмат ўз қисматини фахр дея ҳис этар экан бу унинг ўзининг иши.Чунки Ўзбекистонда бугун зулмбошдан фахр этиб халқни қийнаётган Исмат кабилар сони ўҳ-ҳўв биласизми қанча?Лекин…

    Исмат Каримовнинг эркаси эканига шубҳа йўқ ва у ёзганлари учун диктаторнинг унвонига лойиқ бир кимса, аммо унинг бу маддоҳона ёзғусини пешма-пеш эълон қилиб, одамлар кўнглида гўё “Каримов бир авлиё” деган тушунчани сингдиришга ҳаракат қилаётган “демократлик даъвоси”дагилар-чи?

    Чет элда туриб, демократик минбар, сўз эркинлиги деб Каримовни мақтасак, у ҳолда Ўзбекистондаги маддоҳлардан фарқимиз қолмайдику? Ёки биз ҳам мухолифат деб Каримов улуғланган нарсани “бу самимий асар” дея такрор такрор чоп этаверсак, у ҳолда мухолифатлигимиз неча пул бўлди?

    Кеча менга биттаси телефон қилиб, бизга аслида Каримов керак, у бизни бирлаштириб турибди, у бўлмаса Ўзбекистон йўқ эди деб қолди. Телефон гўшагини отиб юбораман деб турсам, бу менинг гапим эмас, ана Исматнинг ёзганини ўқинг, мухолифатнинг сайтида деди.

    Шундан кейин у “Бу мухолифат гўр ҳам бўлмайди” деб менга таъна қилган бўлди.

    Бу мақола ушбу таънанинг мевасидир. Буни ҳам жанжалга йўйманг. Зулмбошни мақташни бас қилсангиз, бас!

    Ризо Обид


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz