Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 10 » АСРЛАРГА ТАТИГУЛИК АСАРЛАР
    01.32.39
    АСРЛАРГА ТАТИГУЛИК АСАРЛАР
    6.Зиндондаги буюк фикр соҳиби ЮСУФ ЖУМА мақолалари
    ТАҲРИРИЯТ׃ Ўзбекнинг буюк фикр соҳиби Юсуф Жуманинг барча мақолаларини   “ТУРОНЗАМИН”  интернет сайтида эълон қилиш баробарида Демократик Ўзбекистон Конгресси ўз кутубхонаси хазинасига жамлаган.

    Бугун ғоят долзарб бўлган Юсуф Жума асарларини биз ҳам эълон қилиб борамиз.

    Бизнингча демократия даъвосидаю аммо диктатор Каримовга ялтоқликни тарғиб қилаётганлар Юсуф Жума асарларини эълон қилишга бошлашса қилган гуноҳларидан бироз фориғ бўлишармиди.Майли ундайларнинг ўзига ҳавола.

    Бизнинг саҳифада ўзбекнинг буюк фикр соҳиби Юсуф Жума асарлари билан танишинг.
    *                *              *

    Ўқлар ёмғири остида

    1. ТОШКЕНТГА ЮРИШ

    2007 йил 10 декабрь куни соат 10 ларга якин. Халкаро йул буйлаб пикет бошладик.

    Дастлаб Олот Коракул Жондор туманларида пикет килиб, 23 декабргача республика буйлаб давом эттиришни ва 23 декабрда Тошкентга етиб боришни режалаштирдик.

    Плакатларда диктатор Каримов истеъфоси суралган ёзувлар бор эди. Бош бекатларда, ахоли гавжум жойларда уч турт дакика тухтаб пикет утказишни бошладик.

    Бу олтинчи декабрдан бошлаб утказилаётган узлуксиз пикетларимизнинг давоми эди. Одамлар камрок йигналган жойлардаги пикетларимизга индашмади. Коракул туманининг шох бекатига келиб Плакатни кутардим.

    Угилларимга “20 О 77 47″ давлат ракамли (Гайрат Киличов” ИИБ рахбарларидан) машинасида келган МХХ ходимлари ташланишди. Фото аппаратимиз тортиб олинди. Мен МХХ чилардан угилларимни ажратиб олишга уриндим.

    Машинада углим Машрабни гаровга чикариш учун мулжалланган пулнинг бир кисми бор эди. Плакат билан Пулни хам олишди.

    Жунаб кетдилар, биз кул телефонларимиз билан барини суратга олиб турдик.

    Яшириб куйилган иккинчи плакатни олиб йул буйлаб юра бошладим…



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz