Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.42.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 11 » Миршабни отаси дуоибад қилди
    23.16.23
    Миршабни отаси дуоибад қилди

    Шоир Юсуф Жумаевга тухмат қилган ўғилдан воз кечган ота

    Ёхуд, Оқпадар майёр

    2007 йил 10 декабрь куни Мени Юсуф Жумаев урди деб Юсуф Жумаевга тухмат қилиб унинг хозирда хибсда ётишига сабаб бўлган  тухматчи, Ўзбекистон хукуматининг ўйинчиларидан бири, Қоракўл туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майёр Алижон Назаровдир.  Алижон Назаровнинг отаси Ахмед бобо Назаров Қоракўл туман халқи орасида юришга юзи қолмаганидан, хамма уни қўли билан кўрсатиб сотқиннинг отаси сифатида кўрсатишларидан маънаван қийналганидан ўғлини оқ қилишга қарор қилган.   Халқ тўйларда, маъракаларда, бозорларда отага нафрат билан қараб  Юсуф Жумаевни сотганлар ва унга тухмат қилганларни тарбиялаган оталарга лаънат айтишларига чидамаган.   Ахмед бобо  Назаров  сухбат қуриб турган гурухларга қўшилса ўтирганларнинг туриб кетишига эса асло тоқат ҳам қила олмаган.

    Хозирда  Алижон Назаровнинг  турмуш ўртоғи ҳам хоин эрига бўлган нафратдан ажрашишга қарор қилган. Ҳозирда Қоракўл туман фуқаролар Судида бу иш кўриб чиқилмоқда.

    Ҳар доим ҳақиқатни айтган, халқи учун хар доим курашган Юсуф Жумаевга  тухмат қилган Алижон Назаровни  отаси Ахмад бобо Назаров оқ қилиб уйдан чиқариб юборган. Ўз оила аъзолари олдига боришга юзи қолмаган  уйсиз Оқпадар майёр ҳозирда ИИБ биносидаги хонасида тунаб қолмоқда.

    Ўғиллари Халқни қираётган хукуматга хизмат қилиб хоинлик қилаётган барча оталардан Алижон Назаровнинг отаси Ахмед бобо ва оила аъзоларидан ўрнак олишларини кутиб қоламиз. 

    Бухоро. Дониёр Тошмухамедов.

    11.12.2008

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz