Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.57.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 12 » ЭЪТИРОФ
    16.03.33
    ЭЪТИРОФ
    Гулчеҳра Нуруллаева: Алпомиш

    Ақлимни таниб, бевосита ҳаётга қадам қўяр эканман Алпомиш образини кўп бора кўз олдимга келтиряпман. Очарчилик юпун йилларига тўғри келган болалагимда … адолатсизлик кўп бора йиғлатганида…, кейинчалик “бечора халқ… ҳақ фақат эртаклардагина қарор топади-ю у эртаклар билангина ўзини ўзи овунтиради”, — деб ўйлайдиган бўлдим.

    Энди эса мен ҳақиқий Алпомишни бевосита кўриб турибман, бу шоир, фидойи ва курашчи Юсуф Жума.

    Юсуфжон ижодга буткул янги бир адабий ҳодиса сифатида кириб келганди.

    У дастлабки шеърлариданоқ бемуроса курашчан эди. Йиллар ўтиб бу рух ошса ошдики асло камаймади. Жанговар шеърлар айни пайтда ўша равон халқона ва таъсирчан эди. Бундай буюк шоирнинг илк шеърларига оқ йўл ёзиб берганимдан доимо кўнглимда фахр туйғуси яшайди.

    Пахта қули бўлган, ўзи емай едирган, бошқаларни тўйдирган, ўзи тезак ёқиб гази билан бошқаларни иситган, ўзи киймай бошқаларни кийдирган мардикор бозорига айланган Ўзбекистон аҳлини шоир Юсуф Жума ўз шеърлари билан уйғотмоқчи бўлди. Уни ўз ҳақ ҳуқуқини танишга чорлади, лекин уйғота олмади. Уйғотишга йўл берилмади.

    Шеърлари шеърлари оммавий ахборот воситаларидан, нашриётлардан минбарлардан бутунлай четлатилди.

    Шундан кейин оила аъзолари ила бевосита жанг майдонига тушди, адолатсизлик ва қонунсизликка қарши кураш бошлади.

    Ўзбекистон Президенти қўлини қўйиб қасам ичган конститусияга риоя қилмай ўз номзодини учинчи бор Президентликка қўйганида Юсуф Жума: “Каримов муддатинг битди, кет!” деган талаб билан оммавий пикет ўтказди.

    Бу унинг конститусиявий ҳуқуқи, фуқаролик ҳаққи эди. Лекин шоирни икки ўғли билан бирга қамадилар. Умр йўлдоши Гулнора эса қолган уч ўғли билан Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Шу тариқа ажойиб бир оила парокандаликка юз тутди.

    Эркин сўз, ҳақиқий шеър, конституциявий ҳуқуқ шу тариқа бешавқатларча жазоланди. Ваҳоланки Юсуф Жумадай ҳақпарвар, халқпарвар шоир бошга кўтарилиши керак эди.

    Юсуф Жума ва унинг оила аъзолари замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари—Алпомишлари.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz