Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 14 » Ҳикматлар хазинасидан
    04.04.51
    Ҳикматлар хазинасидан

    Зар қадрини заргар билади

    Бир ўспирин бола доим улуғ зотларни камситиб, уларнинг камолотларини инкор этарди.

    Зуннуни Мисрий кунларнинг бирида унга бир узук бериб:

    - Буни бозорга олиб бориб бир олтинга сотгин, - деди.

    Бола узукни бозорга олиб бориб, жуда кўп дўконларни айлангани билан ҳеч ким унга 1 кумушдан ортиққа баҳоламади. Қайтиб келиб воқеани баён қилиб берди.

    Зуннун бу сафар уни заргарларга юборди.

    - Узукни саррофларга кўрсат, кўрамиз қани қанчага баҳолар эканлар, деди.

    Заргарларнинг дўконларини айланган болага саррофлар узукка 100 олтин беришларини айтдилар.

    Бола ҳайрон бўлиб қолди. Бозорда нархи 1 кумушдан ортмаган узукка заргарлар 100 тилло таклиф қилмоқда эдилар. Қайтиб ҳолатни Зуннуни Мисрийга тушунтирди.

    Зуннун бунга жавобан болага қуйидаги танбеҳни берди:

    - Сенинг Аллоҳнинг суюкли бандаларини танишинг ва қадрлашингдаги илминг – бозордаги узукнинг ҳақиқий баҳосини билмаганлар ва унга паст баҳо берганлар билан бир хил. Зарнинг қадрини заргар, улуғларнинг қадрини улуғлар билади...

    Бола ўзига дарс бўлган бу сўзлардан ибрат олиб, ҳақиқатни таниди. Хатосини тушуниб тавба қилди. Бундан кейин асло улуғларга нисбатан ҳурматсизлик қилмади.

    Йўлловчи СОБИР,

    Тошкент.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz