Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.12.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 15 » Йилларим ва йўлларим
    15.26.31
    Йилларим ва йўлларим
    38.Рауф Парфи руҳи чирқиради гўё

    Яқинда Холландга ватандошлардан бири меҳмон бўлиб келди.Унинг сафарига халқаро ташкилотлар орқали кўмак бериб, ўшаларнинг иштирокида бирга-бирга кутиб олдик.Албатта бу учрашув ғоят мазмунли, , ватан соғинчи билан тўла ҳис-ҳяжонларга бой бўлди.

    Лекин бу ёққа келаётган бечора миллатдошнинг қўлига кимдир аллақанча қоғоз бериб жўнатибди.Менимча бу қоғозларни босмадан чиқарган кимса ҳомий ташкилотлардан маблағ олган бўлиши ва албатта бир хайрли иш қиляпман деган бўлса ажаб эмас дегингиз келади.Аммо ё билиб туриб шунчаки беш-ўнта расмни миллатдошлар орасида тарқатиб қўйиш учун,ёда  ўтиб кетган марҳум бир ижодкор устидан мол топиш учунми ё шуҳрат учунми тушуниш мушкулку-я аммо  бундай ҳаракатдан бироз сесканиш ва жирканиш туясан киши.

    Сабаби чет элдаги ОАВдан бирининг тамғаси  босилиб  шоир Рауф Парфининг сурати туширилган қоғоз оёқ остида ётганига кўзим тушиб қолди.Кимдир унинг юзига каттагина оёқ кийими билан босиб ўтиб изи тушиб қолибди.

    Учрашувда бошқа мамлакатлардан  ҳам вакиллар бор эди.Шу пайт шоирнинг акси туширилган суратни ватандошимиз  шу ерда ўтирганларга улаша бошлади.Рауф Парфи акси туширилган суратдан Туркиялик хонимга ҳам битта тегди.У қўлига тутқазилган суратни бир назар ташлади-да:"...бу ким, нима қиламан буни?" дея атрофга олазарак қараб қолди.

    Унга шоир ҳақида бир-икки оғиз таништирув сўзи айтдим.Хоним тушундим  дегандай бош ирғади-ю учрашув тугаб кетиш арафасида у ва унинг шериклари  Рауф Парфини ташлаб кетишди.Тўрт-бешта сурат яна ерда қолди.Менинг назаримда расмни тайёрлаганлардан  Рауф Парфининг руҳи шод бўлмади аксинча оёқ ости бўлганидан чирқирагандай бўлди.Лекин уни ерда қолдиргим келмади.Суратларни ердан кўтариб олдим-да оёқ кийими изидан қолган ғуборни қоқиш учун четга олиб силкитдим ва ундаги лотин алифбосида битилган "Ollohim , men o´ldim - Men senga yetdim Rauf Parfi 1994-2005`` дея ёзилган сўзларни ўқидим.Бечора шоирнинг юзига қўнган гард ёнида қоп-қорайиб "Озодлик" радиосининг рамзи ҳам турарди...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz