Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.20.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 16 » ФОЖЕА
    00.45.22
    ФОЖЕА
    Мансурнинг уруши - Баҳодирнинг ўлиши

    Наманган вилоятининг аввалги Янгиқўрғон туманидан ажратилган Чортоқ туманининг Бештол қишлоғи Қирғизистоннинг Ақсу тумани Иринжит қишлоғи билан бир ариқдан сув ичувчи девор-дармиён қўшниси.Ҳамма гап шундаки ҳар иккала қишлоқ аҳли азалдан қариндош-уруғчилик ришталарини қаттиқ боғлашган.Аммо мустақиллик йилларига келиб Бештолликларни "сен қирғизистонлик, чаласартсан"  ва ҳакозо дея ўзбек ҳукумати томонидан мунтазам камситилади деб ким ўйлабди.

    Мансур ўша чегарадаги Бештол қишлоғида туғилган.Унинг отаси раҳматли Умаржон аканинг миллати қирғиз бўлсада наманган шаҳрилик сулув ўзбек қизига кўнгил қўйиб, удумга кўра олиб қочиб келиб ўйланган дейишарди.Ўша Умаржон ака бир умр бир ташкилотда автоҳайдовчи бўлиб нафақага чиқди-ю кўп ўтмай вафот этди.Нима ҳам дейсиз, умр эканда.Тадбиркор, уддабурро бу кишини танимаган, билмаган киши кам эди.Танти ва саҳийлиги билан тилга тушган эди.Умаржон ака вафот этган кезларда Мансур энди-энди оқ-қорани ажрата бошлаган 20 ёшлар чамаси ёш йигит эди.Отасидаги тадбиркорлик Мансурга қондан ўтган бўлса ажабмас отаси орзу қилган ишларни давом эттирди.Отасини етти қишлоқ таниган бўлса уни  Қирғизистонда-ю Ўзбекистоннинг кўп шаҳарларида таниб қолишганди.Алабатта Қирғизистон томон Мансурнинг тадбиркорлигидан фахрланиб қўллаб-қувватларди.Аммо Ўзбекистон томони кучишлатар тизимидагилар эса иши юришган йигитни турли йўллар билан тузоққа илинтириб очиқдан-очиқ пул таъма қила бошладилар.

    Мансур:"ахир ҳеч айбим йўқ, топганим ҳалол меҳнатларим эвазига, қолаверса Ўзбекистонга фақат фойдам тегади.Сизларга "бемалол" бўлсин деб отам ҳовлисини ташлаб мана Қирғизистонда яшаяпман.Гоҳда бир Ўзбекистонга отамнинг руҳини ёд этишга ҳам бемалол қўймайсизларми" дея куюнарди.

    Яқинда фожеа рўй берди.Мансурнинг укаси Маҳмудни ҳеч бир айбсиз Ўзбекистон ИИВ кучишлатарлари э йўқдан бе йўқ қамаб қўйишди, деган гап тарқалди.Сабаби нима ҳеч ким билолмади.Мансур бу ҳолдан ғоят ташвишланди.Укаси ҳам ўзига ўхшаб узоқ йўлга юк машинасида қатнайди.Уларни одамлар "дальнебойшиклар" ҳам деб қўйишади.

    Маҳмуднинг қамаб қўйилиш сабаби кўп ўтмай маълум бўлди.Яъни  укаси қамалишида Баҳодир исмли тадбиркорнинг қўли бор деган гап оралагач, Мансур ўзига яқин дўстлик даъвосида-ю аммо гоҳ милиция, гоҳ прокуратура, МХХ, суддагилар билан ош-қатиқ  бўлиб юрадиган "тадбиркор дўсти"нинг қўйнига қўл солиб кўрди.У ИИВ одамлари ўртасида туриб ҳолатни билиб беришини айтди.

    Кейинчалик  маълум бўлишича Баҳодирнинг ўзи   Мансурдан
    катта миқдорда пул ундириш илинжида  унинг укаси Маҳмудни қамаш ўйинини ИИВдагилар билан режа қилган экан.Кунлардан бир кун Баҳодир:

    -Мансур, дўстим укангни қутқариш учун 100 минг АҚШ доллари сўрашяпти.Сендайин миллионер йигитга 
    туғишганинг озодлиги учун бу пул нима деган гап...

    Ўша кез Мансур "дўсти"нинг хиёнату разил ниятини билсада тишини-тиишига қўйиб, "ИИВдагиларингга айтиб қўй , уларга берадиган бир тийин ҳам пулим йўқ" дея кузатади.

    Баҳодир Мансурнинг гапини ИИВдагиларга етказади.Улар Маҳмуднинг акасидан пул ололмай алмдан уни қийнай бошлашади.

    Одамлар орасида: "Баҳодир кўпчилик устидан чақимчилик қилиб кўп номаъқул ишлар қилмоқда.Бу кетишида бу бола ўз ажали билан ўлмайди", деган гаплар тарқаганига  анча бўлган эди.Одамлар айтгандай ҳам бўлди.

    Шу кунларнинг бирида номаълум кишилар томонидан саноқсиз пичоқ зарби  билан санчиб ўлдирилган Баҳодирнинг жасадини Чортоқ туман ИИБ идораси олдига ташлаб кетишган.

    Айтишларича ИИБ ходимларига  қотилни узоқ қидиришларига ҳожат бўлмабди.Чунки:" Баҳодир сиз ментларга ишлагани учун, сизларнинг одамингиз бўлгани учун мен ўлдирдим.Агар укам Маҳмуднинг бошидан бир тола сочи тўкилса билингки милиция ёки кучишлатар тизимнинг бир одамини ўлдришда давом этаман" дея Мансур мобил телефон орқали қўнғироқ қилибди деган гап тарқай бошлаган.

    Мансурга яқинларнинг маълум қилишларича у укаси озод этилмаса Ўзбекистон кучишлатар тизимидагиларга қарши урушини тўхтатмаслигини айтган.

    Бугун Ўзбекистондаги ноҳақликлар кўлами ортгандан-ортиб одамлар сабри "портлаш" ҳолига келди, деган гаплар кўп тарқалмоқда.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz