Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.14.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 18 » Шубҳаларга аниқлик киритамиз
    18.46.02
    Шубҳаларга аниқлик киритамиз
    Дадахон Ҳасан: Мен сохта эмасман

    Яқиндан буён айрим мухолифатчиман деганларни айёвсиз танқид қилаётган мухолифат намоёндаси, сиёсат арбоби, эл севган ҳофиз Дадахон Ҳасан мақолаларини гўё бошқа бир киши ёзаётган, деган шубҳа билан   "Муносабат" сайтида Фахриддин Худойқуловнинг хабари тарқалди.Шов-шувга ўч айрим сайтлар уни асослими йўқ аниқламай кўчириб босди ҳам.

    Биз бу миш-миш хабар қанчалик асосли эканини аниқлаш учун Тошкентга - Дадахон Ҳасан уйига телефон қилиб, у кишидан юқоридаги воқеликка аниқлик киритишларини илтимос қилдик.Мана Дадахон ака нималар деди:

    - Ўша миш - миш ёзган Фахридинниям мақоламда анча тузлагандим, ачишиб кетган шекилли.Ҳа, шубҳаси бор экан нега менга телефон қилмайди?Ё бирор нарсадан қўрқадими?Иннайкейин биттаси мақолаларимдаги айрим сўзлар ўрнига уч нуқта қўйиб қўяркан.Унақалар билиб қўйсин агар яна шундай қилса уларни ўзини ҳам уч нуқта дейман.

    Ҳозир сизга "Нидоларим" деган мақоламни жўнатаман, аммо бир нуқтаси алмашадиган бўлса эълон қилишнинг ҳожати йўқ.

    Мақолада Соли ҳақда қўшиқ ҳам бор.Уни бу ёқда ҳамма эшитяпти.Солини бу ёқда ҳеч киммаслигини аллақачон ҳамма билиб бўлган.Энди у ёқдагилар ҳам билиб қўйсин.Ундан қўрқиб гўрдаям ёлғиз ётолмайдиганлар эса ўзи туғилгандан қўрқоқ туғилган, ўзи билади.

    Ҳа, айтгандай шубҳа ҳақда ҳам бир мақола тайёрлаб жўнатаман худо ҳоҳласа...Аввалдан айтиб қўяй, мени сохта деганларнинг ўзи сохта...

    Дадаxон ака билан яна суҳбатлашишга келишиб хайр маъзур чоғи барча четда юрган қадрдон ватандошларга кўпдан-кўп саломларини етказишимизни сўрадилар.

    Қуйида эса Дадахон Ҳасаннинг "Нидоларим" номли янги мақоласини ўқинг.


    Суҳбатдош Ризо Обид.

    *          *          *

    НИДОЛАРИМ

    Хориждаги мухолифат аҳлига, айниқса ёшларга.

    Хорижда юрган азизларим дўстларим бекларим!

    Гапни гапир уққанга,

    Жонни жонга суққанга.

    Мени тўғри тушунасизлар деб умид қиламан! Наҳотки ҳали ҳам ватандан олисда умр ўтқазяпсизлар. Ватанни соғинмадиларингми? Ватандан узоқда қандай кун кечиряпсизлар? Мен эса ватандин айро қолиб яшамоқни тасаввур этолмайман. Ватандан олисда яшаб бўладими? Шундай  муборак Ватандан-а! Ҳатто дўззоҳ бўлганда ҳам Ватан- Ватанда. Унинг дўззаҳ бўлишига биз ўзимиз сабабчи эмасми? Бизнинг Ватандай гўзал Ватан ўн саккиз минг оламда йўқ. Наҳд  жаннат шу бизнинг Туркистондир. Алибой Йўляхшиев миллий яраш қўмитасини тузётган эди. Бу урунушга аллакимлар ташланиб бу ташаббусни ҳам барбод қилишди шекилли. Ўзбек бузаверади, бузаверади хеч қачон тузмайди, тузмайди.

     

    1917-йил Питербургдаги давлат тўнтаришидан кейин беш миллион рус хорижга чиқиб кетган эди. Улар борган ерларида сизларга ўхшаб ўйнаб-кулиб ва албатта ўзаро ғижиллашиб аллақандай бегона кимсаларни кетидан лидар деб эргашиб умр гузаронлик қилмадилар. Улар рус учун хизмат қилдилар. Рус адабиётини таржима қилдилар. Газета ва журналлар нашр этдилар. Рус дияспарасини барпо этиб бирлашиб куч-қудратга айландилар. Пул йиғишиб черковлар қурдилар. Рус маданияти марказларини яратдилар.   Охир оқибат ўша хориж юртларга сингиб кетдилар.  Сизлар эса хориж юртларда сайр айлаб ҳеч қандай фаолиятларда бўлмай Ватанни ҳам эслаб-эсламай баъзи бир қуруқ совлатларга эргашиб умрни бекор-беҳуда совуряпсизлар. Ватанни бора-бора унутяпсизлар. Ватанга қайтишни режа қилмаяпсизлар. Ёки сизлар ҳам руслар каби хориж юртларга сингиб кетасизларми? Ахир сизлар бедона эмаску, қайда бўлса питпилдиқ демоққа. Баъзи бирлар чиндан ҳам Ватанга қайтолмайдилар. Чунки улар ўн беш ярим йилга қамоқ жазосига тортилган. У жиноятчидир, терорчидир. Унинг қўллари тирсагигача қондир. Сизлар эса мутлақо жиноятчи эмассизларку. Тўғри баъзи бирлар ўша хориж шароитларига кўникиб қолишган келолмасликлари мумкун. Чунки уларга ҳар қаер ҳам Ватан бўлаверади. Аммо жуда кўп кетганларни билолмайман нега юртдан кетишган? Манимча улар аллакимларга эргашиб кўнгилчанлик қилиб фалончи ёлғиз кетмасин деб уларга ҳамроҳ бўлганлар рахбарлар уларни довлаган албатта. Кўпчилик ўртоқлар таъқиб-таъзиқ сўроқ-истак қамоқдан қўрқиб кетишган. Тўғрисини айтсам қамоқхона ҳам Ватаннинг бир бўлагику, қамалганлар ҳам бирин-кетин озодликка чиқишдику. Андижон фожеалари боис жон сақлаш учун юртдан чиқиб кетганлар эса айри масала. Улар чуқур ўйлаб юртга қайтиш масаласини ўзлари ҳал қилсинлар. Бошқа "бирлик"чи ва анави  қўғирчоқ "Эрк" аъзолари эса не боис юртдан чиқиб кетганлар, сира тушунаолмайман. "эрк"  партияси мухолиф партия эмаску, Манимча улар хориждаги жарақ-жарақ кўк рангдор пуллар ишқида кетишган. Жумладан Абдурахим Пўлатов бир бора жиндай калтак зарбига дош беролмай юртни тарк этди (бизни роппа-роса қирқ беш кун кечасию кундузи дўпослашди биз юртдан чиқиб кетмадикку). Қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раисаси Соли эса қадирдон дўстига стам қилиб қуённи сурдилар. Хар иккиси чет элларда юриб нима кураш қилдилар? Фақат бир-бирлари билан курашдилар нимани талашдилар билмайман ва хайронман. Мухолифат рахбарининг эркаги майдонда жанг қиладида сизлар шу иккаласига ўз садоқатларингни кўрсатиш учун уларга эргашиб юртдан чиқиб кетдиларинг шоир Ёдгор хам Абдурахим билан қучоқлашиб чиқиб кетган эди (хозир улар развод бўлишган шекилли) сизлар хеч қандай жиноят қилмаган эдиларинку нега юртдан чиқиб кетдиларинг хайронмано-хайронман ватанга қайтиш учун миллий яраш қўмитаси тузуш шарт эмас манимча мурожоатнома ёзиб Ватанга қайтувчилар имзо чекиб уни Европадаги Ўзбекистон элчихонасига топшириш кифоя бўлса керак. Сизлар хукумат билан уруш қилмагансизларку қон тўкилмаганку портлашлар содир этмагансизларку қўлларингда "калашников" ўқ отар қуроли бўлмаганку намунча миллий яраш қўмитаси, қўмитаси деб вахима қиласизлар умр ўтказиш учун хам керак бўлса курашмоқ учун хам хатто қамоқ жазосини ўташ учун хам ватан яхшидир барибир ватан яхши хорижда эса нима қилиш мўмкин фақат яхши яшаш мумкин кураш қаёғда кураш бўлган тақдирда хам хориждаги курашни ватанга қандай алоқаси бўлади? Сизларни юртга қайтинглар деган даваътимни тўғри тушунинглар мен санаткор сифатида сизларни юртга таклиф этяпман холос сизлар билан бир ватанда бирга-бирга умр этайлик деяпман. Бу ерда бошқа муддао йўқ дўстларим мен сиёсатчи эмасман балки хато қилаётгандирман барибир бугунги ватанни сизларга илиняпман. Бази калтабинлар эса менинг бу сайи-харакатларимни ёзишмаларимни лидарликка даво қиляпти деб ўйлашлари хам мўмкин мен хеч қачон лидарликни хеч ким билан талашмаганман ва талашмайман хам менда аламзадалик йўқ. Рахбар-лидар бўламан деганимда 1989-йил 11-ноябрда сентр луначарскийдаги маданият уйида бўлган бирликнинг иккинчи яраш қурилтойида 1990-йил 27-апрельда темир йўлчилар маданият саройидаги учунчи қурилтойда Олим Каримов ташабуси билан мени "бирлик"нинг райислигига ундадилар мен рад этим мен билардимки райисликдан кўра оддий бирликчи бўлсам харакатга кўпроқ фойдам тегар эди. 1994-йил декабр ой охирларида Отаназар Орипов, Хамид Нурмухамедов, ва Михаил Арзиновлар уйимга келишиб мени "бирлик"ни тикланг сиздан бошқа хеч ким бу ишни қилаолмайди дейишди мен рози бўлмадим.

     Ажабо менга баъзан алам қилади. 20йил умрни мухожиротда қандай ўтқаздиларинг? Нималар билан шуғулландиларинг? Курашларингни ҳам тайини бўлмади. Чунки раҳбарларингни таини йўқ эди. Хориждаги хар қандайин кураш, кураш бўлармиди Тўғри айтганим учун мендан ранжиманглар. 20йилни ўзаро низо-нифоқ бўлиниш ноаҳиллик билан икки гурухга бўлиниб бир-бирларинга фақат тош отиш мағзава оғдариш билан шуғулланиб умр ўтқаздиларинг. Афсус Абдураҳим ёмон бўлса Соли яхши бўлмади. Иккови ҳам бир гўр бўлди. Натижада хориждаги мухолифат ҳам Ватандагилар ҳам мухолифатга ўхшамади-ўхшамади. Дарёнинг боши лойқа эди. Катта арава қаёққа юрса кичик аравалар ҳам ўша томон йўналди. Бугун ҳам баъзи ҳомошқовоқ укалар  ўша қуруқ араваларни этагини тутушда давом этяптилар. Бу нодонлар билмайдиларки, бу қуруқ арава энди манзилга етолмайди. Аро йўлда бузулди, вайрон бўлди. Мен уларга нега мунчалар раҳбарингиздан қўрқасиз раҳбар шу қадар ҳам золимми? Ундан воз кечиб озодликка чиқсангиз у жонингизни оладими? У сизлар учун новбатдаги азроилми? Айтингчи азроил нечта бўлади? Дейман. Бинобарин сизлар учун Соли азроил бўлса илҳом келиб қолди сизларга битта янги қўшиқ айтиб бераман. Тингланг:

     

    Сиз эй мухолифатчи навқиронлар,

    Битта азроилдан мунча қўрқасиз.

    Гўрўғлининг авлоди-паҳлавонлар,

    Соли азроилдан мунча қўрқасиз.

     

    Алпомиш келбатли дўсту-ёронлар,

    Келажакда балки хоқону-хонлар.

    Икки йўл ўртасиндаги хайронлар,

    Соли азроилдан мунча қўрқасиз.

     

    Юраги бус-бутун аҳли иймонлар,

    Наҳот сизларда ҳам хастадир жонлар.

    Жавоб беринг бўлса сизда забонлар,

    Соли азроилдан мунча қўрқасиз.

     

    Ким экан у қўли қон жаллод экан,

    У нимадир одам егани еган.

    Ўзимизнинг қўғирчоқ Соли деган,

    Хоин азроилдан мунча қўрқасиз.

     

    Лидар эмаслиги азалдан тайин,

    Ошкор бўлди йиллар ўтгани сайин.

    Фирибгардир мисли шайтони лайин,

    Соли мунофиқдан мунча қўрқасиз.

     

    Бу қўшиғим бугуноқ юртга тарқаб кетди. Ҳамма эшитяпти. 

     

    Солини рахбар деб билганларнинг барини биламан улар хам бамисли қўғирчоқдир, нодондир. Қўғирчоқ нодон бўлмасалар эди хануз уни лидар деб унинг пешида намоз ўқимас эдилар Соли хеч қачон мухолифатчи бўлган эмас. Харакатнинг ташаббус гурухига хам қўрқиб кирмаган "бирлик"нинг раислигига тавсия этилганда қўрққан кўнмаган шу ожиз мусичадай юраги билан лидарликни "ўлиб тирилиб" даъво қилиб келмоқда. Соли умуман кураш сафларида бўлмаган унинг партияси хам тузиб берилган қўғирчоқ партияку.Солининг қаери мухолифатчи у қачон қаерда курашди ахир у бир вақтлар аллаким айтганидай "сиёсий мурда" эди бугун ирийбошлабди.

     1988-89-90-йиллар шундай тўлқин бор эдики, Бундай қудратни Амир Темур тирилиб келса ҳам қайта барпо этаолмас эди. Анашундай қудратли тўлқинни сизлар учун буюк бўлган мен учун эса бир тийин тангачалик қадр-қиммати йўқ Соли барбод қилди. Хулоса шулки, Ўзбекистон шароитида ўша пайтларда курашнинг қайси усули маъқул эди.

    Икки раҳбарни қайси бирининг кураш йўли тўғри эди? Солининг хоинлик-сотқинликдан иборат "мулойим" йўлими, ёки Абдураҳимнинг ўта қаттиқ шаллақилик йўлими? Ёки бошқа бирон муқобил йўл ҳам бормиди?  Мухолифатнинг мағлубиятига асосан ким ва нималар сабаб бўлди,ҳар икки тутуруқсиз нўноқ раҳбарга эргашиб мухолифатни мухожиротга юз тутиши тўғри бўлдими, ёки нотўғри бўлдими. Шулар ҳақда ҳам сира ўйлаб кўрдиларингми? Гуноҳкорларга жазо ҳам тайинладиларингми? Ёки чет элда "қовун сайли" қилиб юрибсизларми?  Хеч қурса бекор бухуда ўтган йигирма йиллик умрларинга ачинмайсизларми? Ўтган икки ой бадалида яни интервюм ва ёзишмаларим жараёнида мен мухолифат ва унинг олақарға рахбарлари тўғрисида аввал билмаганларимни билдим ўргандим мен бу рахбарларни дастлаб кўрганимда кўзимга дуруст одам қиёфасинда кўринган эдилар. Бугун эса хар иккови хам синглисига "тегиб" қўйиб хиндистоннинг Мўлтон шахридан бадарға қилинган лўлилар бўлиб кўринди кўзимга. Бу икки лидарнинг қилмишларини кураш услубларини кўриб туриб сиёсат дегани бузуқлик дегани рост эканлигига амин бўлдим.

    Уларга бир саволим бор. шу қадар кулгили шармандали ахволга тушиб хўш нимага эришдиларинг? Ватан бу ёнда сенлар у ёнда хар қанча кураш қилганларингда хам нимага эришар эдиларинг? Ахир сенлар ватандан жуда узоқсанларку хар турли харакатларингни курашларингни ҳам ватанга хеч қандай алоқаси бўлмайдику ёнларингда юрган беш-олтита ёлланган ширлатанларингни эса мардикордан нима фарқи бор улар бугун сени химоя қилади, эртага бошқасининг қарамоғига ўтаверадиларку шуни хам тушунмайсанларми? Эй, аламзадалар. Мухолифат рахбарининг эркаги ватанда курашади урғочиси эса албатта қочади. Бугун сизларни, юртни ишғолчи ёвга бериб жанг майдонидан қочган дизиртирдан нима фақларинг бор? Ватан деган жанг майдонини ташлаб жонини хузурини кўзлаб қочиб кетган сизлар-лидарлар марду-майдон тоза қахрамонсизлару жанг майдонида қолиб босқинчи ёв билан юзма-юз туриб жанг қилаётган бизлар хойини сотқинми! Шу икки ой мабойнида сизлар лидар деб хисоблаган шу иктасини асл қиёфасини кўрдим хуллас хар икки рахбар лидар хам бир-биридан қолишмайдиган даражада вахшийлашиб аввал қопоғон итга сўнгра захарли илонга оҳир-оқибат аждарҳога айланибдилар. Мен улар билан олишмоғим учун албатта ит, илон,  аждарҳо бўлишим керак. Йўқ мен одамлигимча қоламан.

    Сизларга севги саломларим билан Дадахон Ҳасан.

                                                                                                  18-декабрь 2008-йил Тошкент.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz