Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 19 » Золимнинг зулмлари
    10.21.08
    Золимнинг зулмлари
    Алишер Юсуфжон ўғли: Дадам Юсуф Жума карцерда қийноқларга солинмоқда
    2008 йил 17 декабрь куни ҳибсда сақланаётган дадам Юсуф Жумаевни опам Феруза Юсуфжон қизи Жаслиқдаги УЯ КИН 64/71жазони ижро этиш муассасасида кўриш учун Қорақолпоғистондаги Жаслиқ турмасига борди. Жаслиқ турмаси тартибига кўра ҳар махбусга ҳар уч ойда бир маротаба уч суткалик, ҳар ойда бир марта икки соатлик учрашув берилиши лозим эди Опам Феруза Юсуфжон қизи дадам билан икки соатлик учрашувга қонунда белгиланган тартибда рухсат сўраганда қамоқхона маъмурияти дадамнинг қамоқхонадаги интизомий бўлинмага (карцер) ташланганини айтадилар. Турма маъмуриятининг айтишига қараганда Интизомий бўлинмадаги махбусга қариндошлари билан учрашувга рухсат берилмас ва маҳбуснинг қариндошларидан ҳеч қандай озиқ овқат маҳсулотлари олинмас экан. Шу сабабдан опам Ферузадан ҳаттоки озиқ овқат маҳсулоталарини ҳам қабул қилиб олишмаган.

    Номини айтмасликни сўраган турма ходимларидан бирининг айтишига қараганда опам Феруза билан дадам ўртасида бўлган учрашувдан кейин дадамга ўтказилаётган қийноқлар бутун оммага фош бўлиши сабабли Карцерга ташланиб янада оғир қийноқларга солинган. Ахволи жуда хам оғир бўлган дадамнинг соғлиги қийноқлардан янада оғирлашган. Дадамнинг ахволи оғирлашсада уни карцердан чиқаришмаётган экан. Опам Ферузанинг кутилмаганда бориб қолиб учрашув талаб қилиши эса турма маъмурларига ёқмаган. Бунга сабаб дадам Юсуф Жумаевни оғир аянчли ахволда қариндошларига кўрсатмаслик тўғрисида юқоридан буйруқ берилган экан.

    Эслатиб ўтаман, дадам Юсуф Жумаев 2007 йил 17 декабрь куни Каримовнинг конституцияни бузиб учинчи муддатга Президентликка номзодини кўрсатишига норозилик билдириб, Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб ўтказган пикетларидан кейин Каримовнинг кўрсатмаси билан ҳибсга олинган эди. Дадам ҳибсга олинишидан олдин 10 декабрь куни бизни оиламиз билан жисмонан йўқотиб юбориш учун бизнинг уйига қуролли ҳужум уюштирган эдилар, бахтли тасодиф туфайли дадам ва бошқа оила аъзоларимиз омон қолган эдилар.

    Дадам Юсуф Жумаев ҳибсга олинганидан кейин унга ва ҳибсдаги икки укамга Каримовнинг шахсий душманлари сифатида қийноқлар ўтказилган ва уларга қилмаган жиноятларини бўйнига олишга мажбурлашган. 2008 йил 15 апрель куни Бухоро туман Суди томондан дадам Юсуф Жумаев ва укам Бобурнинг иши кўриб чиқилиб, ҳеч қандай асоссиз дадамни беш йил муддатга, укам Бобурни уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга хукм чиқаради. Бу хукмдан норози бўлган дадам ва укам Бобур Апелясия ва кассасия шикоятлари ёзадилар, аммо бу шикоятлар ўзбек шоирининг зулм зиндонидан чиқишини истамаган Ўзбекистон рахбарлари томонидан йўқотиб юборилди.

    Ҳақиқатни айтгани учун тухматга учраган, қийноқларга солинган дадам бир йилдан буён зулм зиндонида азоб чекмоқдалар.

    19.12.08


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz