Кеча бир жойда ўт ўрадиган узун чолғуни ушлаб олиб “ғулуғулу” деб ярим яланғоч ғалатиранглилар билан югуришиб турган палла тасвирга тушиб қолган Райимпул бабайга назарим тушиб қолди. Ие, бу ўзимизнинг Райимпул бабайку, деган мулоҳаза билан унга хат ёзгандим ўзбекчага ўхшамайдиган, айниқса ўзбек бобойларига мутлақо ёт бўлган шаллақи хотинлар каби шалоғини оқизиб жавоб ёзибди.
Ёзибди деб ҳам бўлмайди.Чунки менку уч класс маълумотлиман, Райимпул бабай ўзича прапессир-у ёзганлари биринчи классга ҳам тортмайди.
Ҳа, бунисиям майли.Саводсиз бўлса ўзигаку-я, аммо бошқа кекса бобойлар ёши ўтган сайин болам-бўтам деб ёшларга ўрнак бўлиб, жипслашиб , иноқ бўлишни насиҳат қилгучи эди.
А, бу Райимпул бабай тушмагур биз туғилмасдан бурун “Биркишилик” деган бир фирқа тузган экан.Эшитишимча худди айрим латтабоз кампирларга ўхшаб ўша фирқасини иштон қилиб кийиб олиб ҳануз атрофдаги болачаларни “қоч бўжи келди” деб ҳуркитиб юрганмиш.Ўшанга ўзига ёзган хатимга жавоб келавермаганди очиқ хат ёзиб қўя қолдим.
Райимпул бабай, шартингиз кетиб партингиз ҳам қолмади. Аввало ким олдин ким кейин худо билади-ю аммо ёшингиз анча улуғ бўп қолди.Бир оёғингизни гўр тортиб турган пайтда қилган гуноҳларингизга (уларни санаб тугатиш қийин ўзингиз яхши биласиз) тавба тазаррунгизни қилсангиз бўлмайдими? Ё, “бошимга темир теккан девонаман, нима десам ҳам жиннига закон йўқ” деб ўйлаяпсизми? Хомтаъма бўлманг, бу дунёда бўлмаса у дунёда албатта жазонгизни оласиз.
Ҳа, айтгандай анави “Биркишилик” фирқангизни айрим кампирларнинг жулдуруғи чиққан иштони каби хаста бошингизга кийиб оласизми ё йўқ фарқи йўқ, ўзингизнинг аҳмоқлик ишларингиздан бири, унга ҳеч ким дахл қилмайди.
Фақат боласи кимданлигини билмай ҳар кимдан гумон қилган фоҳиша каби одатингизни ташланг. Бунақа қилиқ жинни бўлсаям сиз каби бабайларга ярашмайди.
Ризо Обид