Астағфуруллоҳ!Нимаймиш бир фирқа тузиб узоқдан туриб Ўзбекистонда диктатурани тўнтариб ташлаб ўрнига демократик жаннатмакон жамият тузармиш.Ёқа ушламай кўринг-чи...
Ўша Ўзбекистонда юрган палланг нима каромат кўрсатгандинг энди аллақаёқдаги оролда туриб олиб Робинзон Крузо каби тирикчилик қилиб юрганинг ёддан кўтарилиб авлиёлик даъво қиласан.
Энг қизиғи, бутун бир мамлакат тақдирини ўзгартира оламан деган кимса худди ибтидоий жамиятда юрган мамонтга ўхшаб "акамга телефон қила олмаяпман, тажриба алмашинглааар!" деб қичқириб ётибди.
Туриб-туриб ўша оролдаги туямижоз шарпага:"аканг билан телефонда боғлана олмаётган бўлсанг балки оролингга олиб келиб берайлик, санчқи билан хомбалиқ тутиб ачиган бошини еб, сасиган гапларингни тўкиб қорнингни бўшатиб оларсан балки-а", дейиш керакмикан ё?
Ҳе, ўргилдим ўша, сувни лойқалатиб қўйиб балиқ эмас чувалчанг ҳам тутолмаган машқинг билан бир пайтлар даҳо бўлганман, атрофимда муридларим гирдикапалак бўлган деган даъволарингдан сени.
Албатта:"Ие, бу ёғи қандоқ бўлди, дея беихтиёр бош қашлайди замондош ватандошлар.Чунки "ҳа, қани анави дуруст даҳо шекилли уни орқасига учқашамиз" деб турганда "телефон қилишни билмайман" деганингдан сўнг "ҳе, сатқаи сар кет" дея ҳамма қўл силкиб кетади-да.
Шуларни айтишга айтдимку, аммо аслида ундай миш-миш ташувчи шарпалар шир-пир этиб ўтиб кетишига эътибор бермаслик керак эканми деб қўйдим-да, лекин бошқалар бу каби тутуруқсиз шарпаларга эргашиб кетмасин деган ўй билан айтдим-қўйдим-да.Яна ҳар ким ўзи билади...
Мендан сўрасангиз эса: ундайнинг баҳридан кечдим... Ризо Обид