Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.34.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 21 » Бугуннинг гаплари
    00.39.37
    Бугуннинг гаплари
    Лолақисталоқ қўзғолони

    Бугун биттаси кўкнорга тўйиб олиб хаёлларини ҳар томонга тарқатибди.Эмишки яқинда Ўзбекистонда лолақисталоқ инқилобини амалга оширармиш.

    Ҳа, нима қилибди, ана ҳар куни интернетда скайпеқўзғолон, ошхўрлик қўзғолони, шаробхўрлик қўзғолони каби инқилоблар бўлиб ётибди, ҳа буям бир кўкнорихаёл инқилобини қилса қилибди-да дейдиганлар кўп топилади.Лекин...

    Шу лекини бўлмагандаку майли.Ўзи тўқиган ёлғонга пойинтар-сойинтар жавоблар бера олмай ғўлдирагани  оддий одамлар учун хавфлилиги чатоқ.Нимаси хавфли дейсизда.Мана эшитинг.

    Биринчидан у йўқ ташкилотни бор дейдимие, йўқ одамларни уюшган деворадими-е.Уни гапини эшитиб туриб ё бу бошқа сайёрадан келган ёки бўлмаса ёлғон тўқигани учун маош олиб тирикчилик қилса  керак деган ўй кечади кўнгилдан.

    Биринчи тахминдан кўра иккинчи тахмин тўғрироқ.Чунки у бошқа сайёралик эмас, аммо ёлғонлари эвазига сиёсат деган ҳаром охурдан озуқланиши бор ҳақиқат.Буни у ўзи бераётган мусоҳабасида ҳам айтиб қўйибди.Лекин бунинг хавфли томони бу ҳам эмас...

    Нимадалигини айтақолинг дея хит қилмай туринг.Ҳаммасини бир бошдан мухтасаргина англатишга уринаман.

    Лолақисталоқ инқилоби қиламан Ўзбекистонда деган у кўкнорихаёл бу гапи  билан Каримовнинг пошшолик умрини узайтиришга катта ҳисса қўшяпти.Унга бу хизмати учун Абдулла Ориб, Эркин Воҳидлар каби "қаҳрамон" унвони берилса ҳам бўлаверади.Нега десангиз Каримовга тайёр дастак :"Мана кўриб қўйинглар мухлипатчининг лидар-пидарларининг башарасини.Тинчгина халқни ножам этиб инқилоб қилмоқчи, яна ким билан десангиз диний жамоат билан.Булар биласизку террорчилар, булардан демократ чиқмайди.Агар булар соғлом фикрловчилар бўлганда эди, ёнма-ён ишлардик.Аслида у каби радикаллар жиноят қилиб қочиб кетишган, яна қонсираб қолган шекилли, бизга НАТО, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлару тинчликсевар демократик мамлакатлар Ўзбекистон халқи хотиржамлигини таъминлаш учун ёрдамларини аямасликлари керак.Мана очиқчасига қўзғолон билан таҳдид қилмоқда улар" дейиши аниқ.

    Бу ҳолат чипқон дейиладиган эса, яна дард устига чипқони шундаки Ўзбекистонда йўқ ташкилотнинг йўқ фаолларини овлаш бошланиб, оддий кишиларни фалон сиркчилар оқимига аъзоликлари мажбуран бўйнига қўйиб қама-қама қатағони авж олади.

    Лолақисталоқ қўзғолони қиламан деган эса бу ёқда "мана энди инқилоб қиламан дегандик" қатағонга учрадик дея айюҳаннос солиб моддий ёрдам олиш ва айрим хавотирда қоча бошлаганларга эса қочоқ мақоми олиши учун жузъа олиб ҳужжат тайёрлаш авжига минади.Бу албатта ўша серками эрками дейилаётган гуруҳ хаёл қилаётган қўзғолон натижасида моддий манфаатдорлик кўриш режасидир.Бежиз у Лолақисталоқ аталмаган.Чунки бу "инқилоб" жараёнида албатта Каримов ва унинг яқинларига фойда катта бўлади.Лолақисталоқчиларнинг айримлари ўз динларидан чиқиб бошқа динларга ҳам осонгина кириб кетиб, ҳатто сохта демократларнинг сохта радиокарнайидан ёлғондан лағмон чўзиш сирлари билан ҳам ўртоқлашиб юбораверадилар.

    Хуллас, қараб турибсизки алайсин-малайсин, лолоқисталоқ қўзғолонига қалайсин деб тирикчилик қилиб юришади-ю, айрим бечоралар бундан жабр тортгани чатоқ.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz