Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.34.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 22 » ЎЗБЕКНИНГ БУЮК ШОИРИ ИЖОДИДАН
    01.08.13
    ЎЗБЕКНИНГ БУЮК ШОИРИ ИЖОДИДАН
    ЮСУФ ЖУМА: Жинниси ҳам от минар

    Қадимда бир элатда
    Бир оқил чиққан тахтга.
    Ёраб, қавмнинг бари
    Ғоят ўч экан отга.

    Жинниси ҳам от минар,
    Нодони ҳам от минар.
    Босиб кетар кўпларни
    Ҳайвони ҳам от минар.

    Етим есир ногирон,
    Ногирон қарри қартанг…
    Оқил шоҳ фармонини
    Жарчилар ўқир қаранг.

    Подшоҳдирман кекса ёш
    Ҳукмимга кўнадилар.
    Бундан сўнг отни фақат
    Донишлар минадилар.

    Фармондан сўнг, воажаб,
    Ҳамма отда юрармиш.
    Ҳар кас «мен донишманд» деб
    Тун кун тулпор сурармиш.

    Фақат тождор пиёда
    Подшо кезади яёв.
    Эл отин туёғидан
    Не не бошларда олов.

    Бечоралар аҳволи
    Аввалгидан ҳам баттар.
    Ярим халқ майиб мажруҳ
    Ярим халқ учун маҳшар.

    Оқил шоҳ элни йиғиб
    Дер: ҳамма ақлга ёр.
    Қавм тасдиқ этади
    Биз донишманд, ҳукмдор!

    Мен бахтлиман дер тождор,
    Шоҳман оқил элатга.
    Бундан сўнг юртда фақат
    Нодонлар минсин отга!

    Бу ҳукмдан барчанинг
    Дами ичига тушди.
    Фармон – фармонда, барча
    Саркаш отидан тушди.

    Энди йўллар бехатар,
    Йўловчилар хотиржам.
    Ҳамма яёв отдадир
    Фақат тождор – мукаррам.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz