Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2008 » Декабрь » 23 » Шеърият
|
Дилсора Фозилова
Ёмғир тинмасин
Мен ёмғирда юришни ёқтираман... ...Чунки йиғлаганимни ҳеч ким сезмайди...
Йиғлаёлмай уйимда юм-юм, Сўқмоқларга қочиб кетган зум, Ёт бўлганда ўзимга ўзим, Ёмғир ёғсин, ёмғир тинмасин, Йиғлаб юрсам биров билмасин.
Юз-кўзимни ювиб ёғсин-ей, Бағри тутаб-куйиб ёғсин-ей, Дунёлардан тўйиб ёғсин-ей, Йўлларимда ёмғир тинмасин, Йиғлаб юрсам биров билмасин,
Кўз ёшимдан кимга наф етар, Билган йиғлар, қайғуда ўтар, Дардсиз қалбин армонлар ютар, Ёмғир ёғсин, ёмғир тинмасин, Йиғлаб юрсам биров билмасин.
Ишонч уйи бўлмасин вайрон, Боқишмасин умидсиз, ҳайрон, Тоғ дейишсин бўлсам ҳамки кон, Ёмғир ёғсин, сира тинмасин, Йиғлаб юрсам биров билмасин.
Қалбим доғин кўксим яширар, Кунлар дардин кулгим яширар, Кўз ёшим кўк ёши яширар, Ёмғир ёғсин ёмғир тинмасин, Йиғлаб юрсам биров билмасин.
Мен ёшимни ютмоққа маҳкум, Кўзим кулиб боқмоққа ҳукм, Мен оёққа қалқурман бир кун, Ёмғир билсин, ёмғир тинмасин, Йиғлаб юрсам биров билмасин.
www.dilsora.com
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|