Қаҳвахонага кириб келган болакайга беписанд назар ташлаб қўйган официант қиз бола столга бориб ўтиргач сўради:
– Нима буюртма қиладилар?
– Шоколадли пирожний неча пул?
– 50 цент.
Болакай қўлидаги майда пулларни ҳисоблаб:
– Музқаймоқчи? – деб сўради.
– 35 цент, – деди офицант қиз сабри чидамай. Шунча хўрранда бўла туриб бу бола билан пачакилашиб ўтиришни хоҳламасди.
Бола пулини яна бир бор санаб «Менга музқаймоқ берсангиз…», деди.
Қиз музқаймоқни олиб келиб, чек билан бирга стол устига қўйиб кетди.
Болакай музқаймоқни еб бўлиб, пулни тўлади. Столни тозалаш
учун келган қиз ўзи билмаган ҳолда йиғлаб юборди. Музқаймоқ идиши
ёни-да 15 цент чойчақа турарди.
Баъзан биз назарга илмаган ёки эътибор бермаган инсонлар
ҳимматларини олий тутиб, бошқалар манфаати учун ўз нафслари хоҳишидан
ҳам воз кечадилар. Маҳмуд Маҳкам