Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.20.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 25 » Долзарб мавзу
    00.38.58
    Долзарб мавзу
    Жаҳонгир МАМАТОВ: Революцион эмас, эволюцион курашга ишонаман (2)

    Бир қанча дўстларнинг саволларига жавоб қайтарилган “Революцион эмас, эволюцион курашга ишонаман” сарлавҳали мақолам баъзи сафдошларда қўшимча саволлар уйғотибди ва шу сабаб мавзуга қайтишга қарор қилдим. Келган мактублардаги саволларни қисқа шаклда, мазмунини келтирган ҳолда уларга жавобим ҳам мухтасар

    “Бу сизнинг сиёсатдан кетдим, мухолифатдан кетдим, бундан кейин фақат илм билан шуғулланаман деганингизми?”

    -Илм ҳам сиёсат. Демократияни ёйиш ҳам сиёсат. Умримнинг охирига қадар сиёсатдан кетмасам, кетолмасам керак. Мухолифатга келганда, бугун сиёсий жиҳатдан ташкилланган мухолифат йўқ. Ўзини “мухолифатман” деганлар эса демократияга душман. Бирортаси ўз фаолиятида демократик жараёнларни амалда кўрсатиб беролмади. Уларда фақат диктатура белгиларини кўришингиз мумкин. Шунинг учун ҳам уларнинг сафида эмасман. Худога шукур қиламан, бунинг учун.

    “Бизни отишади дебсиз. Бундан шунчалик қўрқасизми?”

    -Агар қўрққанимда бугун Каримовни танқид қилаётганлар ҳали кўйлаги орқасига санчоқлаб қўйилган ҳолда юрганларида мен уни очиқ, ўз номим билан, ашаддий равишда танқид қилмаган, у ҳақда китоблар ёзмаган бўлардим.

    Агар қўрққанимда Салайнинг пўписалари, ўлдириш учун уринишлари, устимдан тинимсиз хатлар уюштиришлари, малайларини ишга солиб ҳақорат қилишлари, таҳқирлашларидан кейин уни фош этишни тўхтатган бўлардим.

    Фақат виждонимдан ва Худодан қўрқаман.

    Бизни отишади дер эканман, барча демократларни, ўз фикрини очиқ айтадиган инсонларни назарда тутдим. Қаранг, бир фикр айтсангиз, очиқ исмларини қўйиб, баҳсга кира олмайдилар. Албатта сохта исмлар ортига яшириниб, сизни ҳақорат қиладилар, сизни билмаган ва танимаган одамларни гиж-гижлатиб, сизга буҳтон уюштирадилар, сизга таҳдид қиладилар, сизни камситадилар, агар қўлларида қандайдир ричаглар бўлса сизга қарши ишга соладилар ва ҳоказо.

    Ана энди тасаввур қилинг, Худо бундай кунларни кўрсатмасин, ана шулар ҳокимиятга келиб қолдилар. Демократман деганию уларни танқид қилганни оиласи, бола чақаси билан йўқотиб юборадилар, ўзларни худо ҳисоблаб, уларни кофирга чиқариб, тошбўрон қиладилар. Каримов ўрнига келаман деган одам ўзининг ундан яхшилигини кўрсатиши керак. Булар эса ундан ҳам баттол! Кўриб турибсиз.

    “Мен Салай Мадаминовнинг тарихий тангани музейдан ўғирлаганига ишонмаган эдим. Энди ишондим. Тарихий бир зотнинг номини ўғирлаган одам ҳар нарсага қодир бўлади. Агар Америкада бир киши Марк Твен номини ўзига лақаб қилиб олиб, китоб чиқарса, дарҳол уни судга беришади, ном ўғриси сифатида суд қилишади. Бошқа мамлакатларда ҳам шундай бўлса керак. Бизда ҳам шундай қонунлар борми? Бўлмаса биттаси чиқиб Навоий, яна биттаси чиқиб Беруний деб ҳам китоб чиқаравериши мумкин."

    -Агар Ўзбекистон демократик жамиятга айланса ва биз қайтсак мен бошқа нарсаларни қўйинг, фақат мана шу факт билан Салай Мадаминовни судга тортишим ва судда ғолиб чиқишим мумкин. Чунки у адабиёни ўқиган ва тарихимизда Муҳаммад Солиҳ деган улуғ шоир борлигини билган. Билган ҳолда унинг номини ўғирлаган. Бу нафақат маънавиятсизлик, балки бировнинг руҳини чинқиртириш ҳам. Тарихда ўтган ва ажойиб меърос қолдирган адиб номи бугун ҳар куни лаънатларга қоришиб айтилар экан унинг руҳи тинч эмас. Салай Мадаминовда зиғирча инсоф бўлса, бу номдан воз кечиши, Муҳаммад Солиҳ руҳи олдида тавба қилиши ва бундан кейин Салай Мадаминов ёки иғвочи сайтларда ўзи ишлатадиган “ник”лардан бирини доимий қилиб олиши керак.,“Яъқуббек …” каби.

    “Танқид қилиш осон. Лекин таклиф айтиш қийин. Нега таклиф айтмагансиз?”

    -Таклиф айтишдан чарчадик. Айтсангиз худди эшакнинг қулоғига танбур чертгандек гап. Президентлик сайлови олдидан айтган таклифларимиз ёдингиздан чиқдми? Бугун энди ҳайит ўтиб кетди.

    Агар Салай ростдан ҳам халқ учун бир нарса қилишни ўйласа, нега миллатнинг виждони бўлмиш шоир Юсуф Жума масаласини байроқ қилиб олиб, золимнинг руҳини синдириш учун интилмайди. Инқилоб учқундан аланга олади. Жамоат-мамоат деб юргунча, ҳар куни Юсуф Жума деб ҳайқир, ҳамма сенга қўшилади. Аммо бу номни айтмайди у. Чунки Юсуф Жума уни ҳам уни танқид қилиб қўйган-да!
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz