Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.53.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 29 » Янги йил табриклари
    00.38.20
    Янги йил табриклари
     Дадахон Ҳасан

    Салом Ризобек. Яқинлашиб келаётган Янги 2009 йилингиз муборак бўлсин !

    Бундан аввал сизга хат ёзган эдим жавоб келмади нечун? Ўша хатимда менинг мақолаларим сизлар томонда қандай садо берди  деб сўраган эдим ?

    Анави Фахриддин халиям менга ишонмаяпти эмиш , у менга яқинда телефон очди, аммо салом алигдан сўнг алоқа узулиб қолди, қайта телефон очмади, уни ишонмаслиги мухум эмаску.

    Бизда об-ҳаволар яхши, уч тўрт кун қор ёғиб хаво совиди, хатто кеча якшанби водийга кетаётиб йўллар сирпанчиқ  бўлгани туфайли довонга етмай қайтдим.

     Бугун офтоб чиқди, ун, машина уй -жой нархлари анча тушди. Масалан ноябр ойида бир қоп қозоқ унини 85 минг сўмга олган эдик кеча шу унни 40 мингга харид қилдик , шунга хам қувониб ётибмиз, қолган нархлар жой-жойида .

    Наманган ўз жойида. Намоз ўқишиб хаммасини худодан тилаб ётишибди бизда тинчлик хотиржамлик хукмрон шунга ўрганиб ҳам қолдик начора.

    Сизнинг сайтингизни очиб ўқияпмиз, ура!!! Ҳа, айтгандай сизга Жамолиддин Муҳаммад ёзган менинг хаётим билан боғлиқ ҳангомаларни жўнатмоқчимиз, чоп этаверасизми?

    Сизга ва мени таниган -танимаган барча дўстларга мендан алангалик салом ва Янги йил табрикларим билан: Дадахон.

    ТАҲРИРИЯТ: Ҳақ ва халқ ҳофизи Дадахон Ҳасанга ўз навбатида биз ҳам саҳифамиз мухлис ва муаллифлари номидан эзгу тилаклар, самимий табрикларимизни йўллаш билан унга ва оила аъзоларига Янги йилда соғлик -омонлик, ижод ҳамда ҳаётда қут- баракалар, Ватан озодлиги учун курашда куч -қувват тилаймиз.

    Албатта, ҳофиз ҳаёти билан боғлиқ ҳангомаларнинг бир қисми таҳририят почтасига келиб тушгани ва асарни  Янги йил тортиғи сифатида саҳифаларимизда "Янги асарлар" рукни остида эълон қилиб боришни режалаштириб қўйганимизни мухлислар ва муаллиф ҳамда Дадахон Ҳасанга мамнуният билан маълум қиламиз.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz