Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.57.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Декабрь » 29 » Янги йил ҳазил ҳажви
    04.44.49
    Янги йил ҳазил ҳажви
    Мухлипатчи  Алайсин, Райимпул, Довдиру ва яна бошқалар

    Бир-бири билан доимо ит-мушук бўлиб юрадиган мухлипат лидар-пидарларининг катта-ю кичикларининг аллақанчаси замоннинг зайли билан янги йил арафасида ҳаммани лолу ҳайрон қолдириб бир дастурхон атрофида йиғилишиб, "Комсомолнинг кўз ёшлари" деган қўлбола винодан  юз-юздан отиб олиб, бошларини бошларига қўйганча тонготар йиғлашганмиш деган хабар панжара ортида қоғоздан карнай ясаб ғатиллатиб ётган "Серқуёш зиндон" пирқаси коттаси, ҳамкасабалари Жаржар Лақмаевичнингда қулоғига етиб борибди.

    Бу ёқда "Серка"ми сиркми деган пирқанинг сўққабоши Алайсин, "Биркишилик" пирқаси умрбод паразитенти  Райимпул, ҳалиги қўлбола "Комсомолнинг кўзёшлари" вийнасини қўлтиқлаб олиб ўзича ҳали у , ҳали  бу мамлакат пошшоси билан улфатлашяпман деб юрадиган , "Якдумлик"  тартараги хумбошиси Довдир Шотир, "Мудроқ болачалар" яслиси мудири Бурунбойлар янги йил баҳонасида отамлашиб ўтиришганини искайпе орқали тўғридан-тўғри войвойжонларнинг карнайига узатилиб, ажойиботхонада ўтирган ғаройиб пирқа похоллари ғўлдирашларини  ҳамма диққат билан тинглай бошлабди.

    Войвойжоннинг жингалак сочлиси микрапунини кўтариб вийнахўр мухлипатчиларнинг оғзига газак ўрнига галма-галма тутармиш денг.

    Райимпул:Серка пирқаси мапиясидан бошимга темир таёқ еганимни каримифга тўнкап юрганим учунам  мен зўрман.Қараларинг дунёдаги ҳамма мамлакат пошшолари мени айтганимни қилиб адашмаяттилар, амма шу битта каримифни ҳеч йўлга солиб бўлмаятти.Ҳатто Бўлотохур деган хуфямни  жўнатиб ҳам кўрдим.Амма уни кетига бир тепиб ҳайдаб юборди ярамас.Локин пирқамизди лақма аъзолари ҳалиям бор, очингдан ҳаром ўлма дегандай чой-чақа бериб туришибди.Худо ҳоҳласа мана йигирма йил шундоқ кун кўрдим, яна вийнамни ҳаётти охиригача ичиб юриш режам бор.Лекин пошшоликка ёлғондан бўлсаям бир намкаш бўлиб ўлсам армоним йўғийди...

    Райимпул шуларни айтар экан уввос тортиб йиғлаб юборди.Уввоси тиниб бироз шилқиллашга  тушгач, Алайсин вийна қуйилган лаби учган сопол косани қўлида бир айлантириб сипқоргач, кўкнорисини ҳар доимги одати бўйича хур-хур тортиб гап бошлади.

    Алайсин:Менинг дардим ҳамманикидан кучли.Мени бир қўғирчоқ қилиб отиб ўйнади ярамас каримиф.Вақти вақти билан ўйнаб тураман деб ваъда берди-ю устидан чиқмади.Отган кўйи ёдидан кўтарса ҳам майли эди, аммо ишратхонасида бир марталик нарса сифатида фойдаланиб отяпти.Ман у ёқларга боролмайман, локин ора-чора ревлусия қиламан деб узоқдан чираниб қўяман.Ғарбдагилар  бу гапларимга ишонмай қўйганига анча бўлди, лекин шарқ томонда оз-моз хашак ташлаб туришибди.Шунисигаям шукур.Аммо уч кун бўлсаям пошшо бўб қосайдим, жа кўпларни дорга тортардим-а...Анави Тақирхан билан тоғ ошиб боргандик кармип теримизни шилиб кетимизга бир тепганди яна узоқдаги оролга келиб тушдим.

    Алайсин шундай дея маърагандай наъра тортди-ю, чириган терак каби  гурсиллаб йиқилди.

    Ўзича бутун дунё пошшолари билан ошна Довдир Шотир лақаби билан машҳур, ўлган бўзакнинг кўзидай кўзларини лўқ қилиб ёлғонга тўн кийгазувчи "Якдумлик" тартараги хумбошиси вийнадан кўзлари жавдираганча сўз бошлади.

    Довдир Шотир:Акалар мен унингизниям, бунингизниям хизматингиззи қилиб юравераман, якдумлик ширкатимга калкўздаги ҳайвонот дунёсидан бўрдоқига боқилган уч-тўртта ҳўкизларимни омочга қўшиб тўрт танга даромад қилишимга тўсқинлик қилмасангизлар бўлди.Узр, нима қилай шунақа без териб тирикчилик қилиб юришга  одатланган сўхта тўнкаман.Қандоқ бўлмасин қинғир-қийшиқ йўл билан тирикчилик қилмасам кўриб турганингиздай дошқозондай қорнимни тўйғазиб бўлмайдууууууу.....

    Худди сигир каби мўраган  Довдир ҳам вийна шишасини қучоқлаганча чап ёнбошига қулабди.

    Бу ҳолни қараб туриб туғилгандан чала дард билан ёруғ дунёни кўрган, аммо бир ҳунари ортиқ Бурунбой кўзлари олаҳакка каби ўйнаб, қай бирининг ҳамёнида тўрт танга бор экан-а дея бошини қашлаб қолибди...

    Бу пайт Бурунбойнинг устозлари туш кўришаётганди.

    Райимпул тушида: Сен сиркчи алайсин пошшосан, мани гапимдан чиқмасанг умрбод пошшосан уқдингми?...Братишкаларингдан  Шурик  ғарбдаги ўзбекча радиуни  ғалча радиусига айлантириб аллақачон  каримиф хизматига ўтиб кетди, майли уни билсакам  билмасликка  олиб  у ёқдаги ТВрадиуга бош қиб қўямиз, амма ҳозир ватанда расвогарчилик, у бош бўса баттар  расво бўлса керак.

    Сал қўлиқийшиғинг борку бошиялтироқ Жекчан деган, уни танга музейга директур қиб қўямиз.Ўзи ялангбош бўгандан кейин у чўнчагидан ўғирлаб бу чўнчагига солиб, бунисидан унисига ўғирлаб солиб юраверади "мазза" қиб.

    Алайсин тушида: Ҳўп бўлади Райимпул ака.Сиз эса бош вазир бўласиз...Бўлотохур деган муридингизни бекорчиларга вазир, анави хотин-халажларгаям чалароқ суякка ўхшаш бир нима ташлаб қўямиз сўрибми, ғажибми ётаверишади.

    Довдир Шотир тушида: Ура, отахонлар мен унда оний майлис райсийканманда...Аммо шунақа қип қўйсанглар ҳамиша хизматдаманооооооввв...

    Бурунбой эса улар туш кўраяптими ё бошқа зиғирча ўйламайди.Умуман олганда ўйлаш учун унда нада ақлу , нада фаросат бор.Уни фақат улар чўнчагидаги тўрт танга қизиқтиради холос.

    Одамлар эса "Комсомолнинг кўз ёшлари" вийнасидан тарқаган бадбўйдан бурунларини беркититиб, қаёққа ўзларини уришни билолмай ҳайрон.

    Шу пайт қаёқдандир каримифнинг юзига дангал:" онангни учқўрғондан кўрсатиб қўяман"  деб юрадиган, демократлик даъвосидаги Жавоҳирбек дўқ уриб вийна қучоқлаб ухлаб ётганларнинг кетига тепиб: "тур-эй касофатлар, санларнинг ичган вийналаринг сассиғи  ватан қолиб бутун оламни тутиб кетдику.Нима сенларни деб ҳамма энди противогаз кийиб юриш керакми?Тур каззоб вийнахўр ярамаслар" дея ҳарчанд уринмасин сира уйғотолмай неча йилларки хунобмиш, денг.

    Мухлипатчилар учун Янги йил ана шунақа сердаромад, ие кечирасиз сервийна, ҳа йўқ, ҳалиги... ҳаҳ нимайди-я, ҳа, яна бир ўзлари учун нафли-ю, атрофдагиларга бефойда натижалар билан келяптида.

    Буларнинг бу ҳолига қулоқ тутиб турган войвойжонлар карнайи бу ҳақда тинмай репуртаж бериб ётибди...


    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz